Исломда аёлларга жуда катта эътибор беришади. Аллоҳ таоло ўз бандасига хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ у аёл бўлсин ҳамасига бирдай яхшиликни хоҳлайди. Шунинг учун ҳам Ислом динида эркак билан аёлнинг ҳаққи бир хил. Қодир Худо фақатгина эр кишини табиатан аёл зотига нисбатан бақувватроқ яратганлиги боис эркакларни аёлларга йўлбошчи қилиб қўйди. Худои таборак ва таоло бандасига доимо яхшиликни раво кўради. Шу боисдан нимаики инсон зотига зарар бўлса шуни ҳаром қилган. Ва бу ҳаром нарсалар жуда оз бўлганлиги учун Қуръонда зикр қилинган. Қолган нарсалар ҳаммаси ҳалол бўлганлиги, уларни ҳаммасини Қуръонда нозил қилинса жуда катта нарса бўлиб қолишлиги сабабидан, Парвардигори олам Доно зот бўлганлиги боис фақат оз нарса зикр қилиб, қолганлари ҳаммаси сизга ҳалол деб айтиб ўтди. Ва яна бир нарсанинг ҳаромлиги ҳақида Аллоҳ таоло зикр қилиб, шундай дейди:
“Мўминларга айтинг (Эй Муҳаммад с.а.в.) кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта, Аллоҳ таоло улар қилаётган (сир) синоатларидан хабардордир.”
Ушбу ояти каримада зинога сабаб бўлувчи энг бош омил- номаҳрам аёлларга эркакларнинг шаҳват назари билан қарашлари ман қилинмоқда.Аллоҳ таоло пайғамбаримиз с.а.в га хитоб қилиб, мўмин эркакларни номаҳрам аёлларга назар солишдан тийилишга ва фаржларини зинодан сақлашга буюришни амр этмоқда.
Бу эркак киши аёлнинг қорасини ҳам кўрмасин, дегани эмас.Балки ҳожатдан ташқари қарамасин, деганидир.
.Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в қуйдагиларни айтадилар:
“Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилгандир.Икки кўзнинг зиноси назар солишдир .Тилнинг зиноси гапиришдир. Икки қулоқнинг зиноси эштишдир.Икки қўлнинг зиноси ушлашдир.Икки аёқнинг зиноси юриб боришдир.Нафс орзу ва иштаҳа қилади , фарж эса уни ё тасдиқлайди ,ё ёлғонга чиқаради ”.
Мусулмон эркак номаҳрам аёлга қайта –қайта қарамаслиги лозим.Имом Тирмизий Бурайда разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в “Эй Али , назарга назарни эргаштирма !Биринчиси фойда бўлса иккинчиси сена зарардир”,деганлар.
Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Ҳаё иймондандир ва иймон соҳибини жаннатга киргизади. Беҳаёлик жафодир, яъни зулмдир ва зулм эгасини жаҳаннамга киргизади”.
Ҳаё кишининг ички ва ташқи қиёфасида акс этади. Кийиниш одоби, ўзини тутиш, ҳатто нозик вазиятда юзининг қизариши ҳам ички ҳаёдан далолат қилади. Либос – миллатнинг маданият белгиси, маънавият тимсоли, миллий қадриятнинг бир кўриниши. Дунёда ҳамма нарса шу қаторида маданият ва қадриятлар ҳам умумийлашиши халқларнинг миллий маърифати рамзи бўлмиш либосларга чанг соляпти. Бу, айниқса, аёлларимизнинг кийимларида кўзга яққолроқ ташланаяпти. Ҳозирги пайтда бизларнинг қизларимиз, опа – сингилларимизнинг кийинишлари Оврупанинг маданиятига ўхшатмоқчилар. Ваҳоланки, Оврупаликларнинг ўзи бу ўзларининг қўштирноқ ичидаги маданиятлари, янги пайдо бўлган маданиятларининг дастидан доду фарёд қилиб турибдилар. Масалан: “Аргументы ва факты” газетасининг мухбири Юлия Шигарёва дардини шундай ифодалаган: «Москвалик қизлар қандай кийинаётганини кўриб, бутун Россия ақл бовар қилмас даражада жинсий хасталикка мубтало бўлган, деган фикрга борасан киши. Бу биринчи навбатда қизларнинг қорнини очиб юришида кўринади. Ваҳоланки, дунёнинг биронта ҳам мамлакатида бундай кийинишмайди«. Афсуски бу мухбир бу ерларни келиб кўрмабди. Кўрганида эди ўзининг мамлакатида қаторида яна бирини қўшиб қўярди. Ёки ўша Европани оладиган бўлсак, аниқроғи Англия пойтахти Лондонда шунчалик даражада аёлларга бефарқ бўлиб қолишганки, агар метрога киришса аёллар тиқилинжда қолиб кетаётганлиги боис, Лондоннинг мэри шундай қонун қабул қилган, яъни эндиликда аёллар ўзларига метрога киришдан олдин бўйинларига нишон боғлайдилар. Ва у нишонда шундай сўзлар ёзилган, янада очиқроқ қилиб айтадиган бўлсак шундай дардлар ёзилган «Мен ҳомиладорман, эҳтиёт бўлинг», «Эй олижаноб инсон, аёлга жой беринг». Қани бу ерда инсоннинг нозик жуфтига ҳурмат, қани бунда инсониятнинг давомчисига иззат? Қани бу ерда эркаклик ғурур?
Шу ўринда Паҳлавон Маҳмудни мана бу байтларини келтириш ўринлидир:
Гар ҳаст туро ғайрати марди дар сар
Магузор аёли хеш аз хонаи падар
Шохеки зи девор берун орастар
Аз меваи ў тамаъ кунад ҳар роҳ гузар
Таржимаси:
Эрлик ғуруринг бўлса, эй Аллоҳ суйган
Аҳли аёлинг безатиб чиқарма уйдан
Мевали шох агар чиқса кўчага
Тамаъ қилар ўтган йўловчи ундан
Машҳур олим Ҳусайн Воиз Кошифийнинг сўзларини “Ҳаё ва андиша дунёда тартиб сақлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ҳаё йўқолса, ҳеч кимда виждон ҳам қолмайди. Кишилар бир-бирларига бефарқ қарайдиган бўлиб қолишади”.
Аллоҳ таоло аёл кишини нозик дид билан, гўзал бир шаклда яратди, яъни эркакни жуфти бўлганлиги учун аёлга эркакнинг майли ошишлиги боис ҳам, ҳамма аъзосини зийнатлаб қўйди. Шунинг учун ҳам Худои таборак ва таоло оятда “Ҳамда кўриниб турадиган бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар”деб марҳамат қилаяпти. Аёлларимизнинг бундай зийнатли бўлиб дунёга келишлари, Ҳавво онамиздан мерос бўлиб қолган. Аллоҳ таолонинг ҳикмати шундаки, аёл кишини эркаклардек қўпол, бақувват қилибмас, балки нозик қоматлик, эркакни жунбуш келтирадиган қилиб яратди. Демакким, аёл зотининг ҳамма аъзоси аврат экан, яъни аврат дегани қарашлик мумкин бўлмаган аъзолар экан, Парвардигори олам аёл бандасига мурожаат қилиб “Ва авратларини (зинодан) сақласинлар!” деди. Демак, аёл зоти мана шундай гўзал бир шаклда яратилган эканким, агар уларнинг аъзолари бошқа эркакларнинг кўзига тушса, очиқ-сочиқ бўлиб юришса, албатта кишини зинога ундар экан. Ҳаким Зот бўлган, ҳикматининг ниҳояси бўлмаган Парвардигори олам шунинг учун ҳам “Ҳамда кўриниб турадиган бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар!”- деб аёлларга буюрди. Шунинг билан бирга Аллоҳ таоло эркакларга ҳам буюриб демоқда:
Франция мамлакатидаги шифокорларининг тадқиқотига кўра, тери саратон касаллиги, яъни тери раки касаллигининг асосий омили бу аёлларнинг баданларининг кўп қисми қуёшда, яъни очиқ ҳавода бўлишлигидан келиб чиқар экан.
Яқинда қош теришнинг зарари ҳақида газетадан ўқиб қолдик. Ҳомиладор аёлнинг қош териши туғилажак боланинг марказий асаб тизимига ниҳоятда катта зиён етказишини ёзишибди. Қайд этилишича, инсоннинг қош ва кўз ораси асаб толалари энг кўп жойлашган ҳудуд экан. Қошнинг ҳар бир туки юлинганда, она асаб тизими орқали эндигина ривожланаётган ҳомиланинг бош миясида биттадан асаб томири узилишини тиббиёт олимлари аниқлабдилар. Аёл ҳомиладорлик даврида ҳар қанақанги хавотирли ҳолатдан ўзини асрайди. Бироқ, нафақат қоши, балки юзидаги тукларини ҳам тердирар экан, эндигина дунё юзини кўраётган болалар нега мия қон босими хасталиги билан туғилаётганини ўйлаб кўрмайди. Ҳолбуки, юлиб олинган тукларнинг ўрни очилиб, илдизлари жароҳатланади. Очиқ жароҳатга эса, ўз-ўзидан микроб тушади.
Ҳозирги замон аёллари қил, деган ишни қилмайдиган, қилма, деган ишни қиладиган одат чиқаришган. Ҳадисларда қайтарилганига қарамай, қош теришади, олишга буюрилган бўлса-да, тирноқ ўстиришади.
Илмда аниқланишича, ҳар бир тирноқлар орасидаги кирда уч юз саксон милён дона микроб мавжуд бўлар экан. Ҳолбуки, аёл овқат тайёрлайди, дастурхон ёзади, нон пиширади ва ҳоказо… тирноқ эса, ҳалигидай. Агар тирноқ ўсса, киши тез совқотадиган бўлиб қолар экан. Эҳтимол, одамнинг совуқлиги ошиб кетар. Балки, вужудимиздаги ўлик ҳужайралар, яъни совуқлик тирноқ орқали чиқиб кетар, қачондир тиббиёт буни ҳам исбот этар. Ҳарҳолда, Аллоҳ таоло ва Унинг расули бандаларни бежизга бир нарсага буюриб, бир нарсадан қайтармаган-ку?
“Моҳият” номлик газетамизнинг саломатлик рукнида Тошкент шаҳар клиникасининг гинекология бўлимининг катта врачи Назирова Муяссар опа шундай дейди: “Соғлом аёлдан соғлом авлод қолади. Шу ўринда киндигини очиб юрадиган қизларимизга ҳам гапларим бор. Наҳотки улар бу юришлари билан ўзларини оналик бахтидан мосуво қилаётганликларини билишмаса?! ” чунки онанинг раҳми шунчалик нозик бўларканки, ҳатто ёзда ҳам аёлнинг қорнига шамол етиб турса, ўша бачадон тезда шамоллаб қоларкан.
Қумқургон туман “Умари Одил” жоме масжиди имом хатиби Х.Ёкубов