Конституциямиз қабул қилингани 24 йил бўлди. 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон халқ депутатлари Олий Кенгашининг 12-чақириқ 11-сессиясида 128 моддадан иборат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Шуни айтиш керакки, ҳуқуқий давлат бунёд этиш учун ҳаётда Конститутция ва қонунларнинг устуворлиги катта аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси-олий юридик кучга эга ҳуқуқий хужжат бўлиб, унинг қабул қилиниши ҳуқуқий тикланиш ва тараққиёт сари қўйилган қадам бўлди. Мустақиллик Конститутцияси давлатимиз мустақиллигининг улкан рамзи бўлиб, унда ўз истиқлол ва тараққиёт йўлимиз акс этгант. Ўзбек халқи ана шундай улуғвор Конститутцияга муносиб буюк халқдир. Конститутциямизда инсон ҳаёти, унинг шаъни, қадр-қиммати, ҳақ-ҳуқуқлари манафаатлари олий қадрият сифатида мустаҳкамлаб қўйилган. “Конституциямизда бизнинг бош мақсадимиз – фақат ҳуқуқий демократик давлат эмас, балки, адолатли жамият қуриш экани аниқ-равшан белгилаб берилган”.
Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиз жоизки, Конституциямизда бирон фуқарони бирон динга мажбурлаб киритиш ҳам тақиқланган, ҳар бир инсон ҳақ-ҳуқуқи, эркинлиги ва кафолатлангани хусусида шундай дейилган: «Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди» дейилган. Диний бағрикенглик тамойили Конституциямизнинг барча моддаларида ўз аксини топган десак хато бўлмайди. Ўзбекистон ҳудудида яшовчи ҳар бир фуқаронинг манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқ ва бурчлари қонунимиз доирасида аниқланиб, белгилаб қўйилган. Ҳар ким ўз эътиқодига амал қилишда эркин бўлгани ҳолда бу ҳуқуққа бошқалар ҳам эга эканлигини эътироф этмоғи лозим.
Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қадр- қимматини ҳеч нарса билан ўлчаб ва тенглаштириб бўлмайди. Чунки унда мустаҳкамланган қоидаларда ва ифодаланган ғоялар замирида халқнинг, миллатнинг, қолаверса бизнинг ҳуқуқ ва эркинликларимиз мужассам. Уни азиз ва муқаддас деб билиб, Конститутциядаги қоидалар асосида яшаш бизнинг келгуси ҳаётимиз фаровон бўлишининг асосидир. Ҳуқуқий давлат яратиш сари ривожланиб бораётган давлатимизда ҳуқуқ устуворлигини таъминлаб бориш муҳим вазифалардан саналади. Констутяцининг устуворлиги эса ҳар биримиздан улкан ҳуқуқий масъулиятни талаб этади. Ўзбекистон Конститутциясини ўрганиш зарурлигини инобатга олиб, 2001 йил 4 январда муҳтарам биринчи президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Констутциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида” ги фармойиши қабул қилинди. Бундан мақсад эса, Ўзбекистон Конститутциясининг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини, маъно мазмунини ва моҳиятини ўрганиш, ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва маданиятини тарбиялаш ва юксалтиришга қаратилгандир. Конститутцияни билган киши ўз ҳатти ҳаракатини қонун доирасида амалга оширади. Бошқа кишиларнинг ҳамда жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва эркини ҳурмат қилади. Конститутцияни билиш асосида бизда шаклланган ҳуқуқий онг жамият тараққиётининг қудратли кучига айланади. Қонунларнинг муҳимлиги оқибат натижада ана шундай мақсадни амалга оширишга хизмат қилади.
Юқорадаги фикрлар таҳлили шуни кўрсатадики, Конститутция ва унинг асосида қабул қилинган қонунларни билган киши ўз ҳуқуқи ва эркини жамият манфаатларини билган ҳолда амалга оширади.
Олтинсой туман “Раҳмонберди ҳожи”
жомеъ масжиди имом хатиби: З.Абсаломов