Ҳар бир одам ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши шарт. Бошқа одамларнинг ҳуқуқларини бузмаслик учун ҳар бир одам нима қилиш керак ва нима қилмаслик кераклигини билиш лозим. Инсон жамиятда одамлар орасида ўзини қандай тутиш кераклиги қоидалари ёзилган ҳужжат бу Конститутсиямиздир. Давлатимиз мустақилликка эришгач ўз қонунларини ўргатиш имконига эга бўлди. Уларнинг ичида энг муҳими ва энг асосийси Конститутсиямиздир. Шунинг учун конститутсия давлатимизнинг бош қонуни, қомуси дейилади. У 1992 йилнинг 8-декабрида қабул қилинган. Сизу бизнинг ва мамлакатимиз барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари конститутсиямизда ёзилган.
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан бирида бундай деганлар: “Эй Қурайш аҳли, Аллоҳ сизларни жоҳилият ғурурини тарк этишга, оталари ва насаблари ила кибрланмасликни буюрди. Барча инсонлар одам алайҳиссаломдан, у эса тупроқдан яратилгандир”. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ушбу худбаларида юксак инсонинй фазилатларни, ижтимоий бирдамлик, ҳамда жамият қонун-қоидаларни яна бир бор бутун халойиққа эълон қилдилар. Ҳеч қайси миллатнинг бошқа миллатдан устун тарафи йўқ. Ирқи, ранги, насаби, тили қандай бўлишидан қатъий назар бирдек инсондир.
Кунларнинг бирида бошқа дин вакилининг тобутини кўтариб ўтаётганда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам дарҳол ўринларидан туриб, хурмат кўсатдилар бунга ажабланган саҳобалар ё Расулуллоҳ ахир мўмин эмаску дедилар. Шунда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам “У ҳам инсон” деб жавоб бердилар.
Муқаддас динимизда инсонга унинг миллати, тили, ранги ёхуд диний эътиқодига қараб эмас, балки инсонни Аллоҳ яратган улуғ ҳилқат дея эътироф этиб, унга ўз шарафида мос муомалада бўлиш тавсия этилади.
Аллоҳга беадад шукурлар бўлсинки мустақил юртимизга бугунги кунда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари 16 хил диний конфессияларга уюшиб, диний йўналишда конститутсиямизга асосан тинч осойишта ҳаёт кечириб келмоқдалар.
Олтинсорй туман бош имом хатиби: М.Маматқулов