Ҳар бир давлатни шаклланишида Конституциянинг ўрни каттадир. Конституция нима? Конституция миллий давлатнинг рамзи, инсонни қадр қимматини улуғлаш, унинг ҳақ ҳуқуқларини, манфаатларини қонуний муҳофаза қилиш демакдир. Бош қомусимизда баён этилган тамойиллар ҳар бир инсон ўзини чинакам бахтиёр ҳис этиш, фаровон ҳаёт кечиришга қаратилгандир.
Аллоҳ таоло инсон зотини азиз қилди, бошка мавжудотларга берилмаган неьматлар билан уни бошини сийлади. Қуръони каримда “Дарҳақиқат (Биз) одам фарзандларини (Азиз) ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (От-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” дейди. (Ал исро 70 оят).
Республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар аввало инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатимизни ижтимоий, иқтисодий, сиёсий соҳаларидаги устувор мақсад ва вазифаларни, бошқарувни демократик тамоилларини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатларини, маданий ва миллий диний қадриятларимизни асосларини мустаҳкамлаб берди. Конституциямиз 1992 йил 8 декабрь 12-чақириқ 11 сессиясида қабул қилинди. 6-бўлим, 2б-боб, 128 моддадан иборатдир. Конституция инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашнинг асосий ўзагидир.Унда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари муқаддас деб эътироф этилиб давлат ҳимоясига олишгандир. Қолаверса, давлатнинг бу борадаги фуқаролар олдида масъул эканлиги, уларни муносиб ҳаёт кечирмоғи учун барча зарур шароитларни яратиб бермоғи лозимлиги қатъий белгилаб берилгандир.
Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр”
жомеь масжид имом хатиби: К.Азимов