Аллоҳ таъолло расули Мухаммад (с.а.в) ҳалқлар ичига юборар экан, уларга саодат йўлини кўрсатишга, ноҳақлик, нопоклик сингари эгри йўллардан огоҳлантиришга амр этган. Барчамизга яхши маълумки, ҳаётимизда, рўзғоримизда, турмуш тарзимизда, ҳар қайси оила, ҳар қайси инсоннинг туриш-турмушида бозорнинг ўрни катта.
Ахир эскидан қолган «отанг — бозор, онанг — бозор», деган гаплар бежиз айтилмаган. Бу ҳикматли сўзлар халқнинг кўп асрлик тажрибасидан келиб чиқиб айтилган. Бозор қадим замонлардан буён ҳалол меҳнат ва ҳалол савдо намоён бўладиган жой ҳисобланади.
Мана шуни инобатга олган ҳолда кейинги йилларда бизнинг Мустақил Ўзбекистонимизда янги бозорлар барпо қилиш, борларини эса янада кенгайтириб, қайта таъмирлаб, янада обод қилишга катта эътибор қаратилди. Бу мақсадлар учун кўп маблағ ва куч-ғайрат сарфланди. Нафақат пойтахтда, нафақат катта шаҳарларда, балки олис туман ва қишлоқларда ҳам бу борада сезиларли ишлар амалга оширилди. Бозорларимизнинг ободлиги, тўкинлиги фаровонликка қараб олға юришимизнинг яна бир далили, яна бир исботи бўлиб қолмоқда.Лекин биз шунча эътибор, шунча маблағ сарфлаб бир нарсани унутиб қўймоқдамиз: хўш, обод бозорларни кимнинг қўлига топширдик? Бугун бозорларимизда ким ҳукмрон? Ҳақиқий деҳқон, ҳақиқий маҳсулот эгаси шу бозорларда эмин эркин савдо қилаяптими? Афсуски, бугун бизнинг кўп жойлардаги бозорларимизда чайқовчи-олибсотар ҳукмрон. Бугун пештахталарда пешона тери билан ҳосил етиштирган деҳқон ёки боғбоннинг эмас, иймон-инсоф кўчасидан умуман ўтмаган бирни ўнга пуллаётган чайқовчининг ошиғи олчи .Бундай кимсалар давлат ҳисобидан яратиб берган имкониятлардан фақат ўз манфаати йўлида фойдаланяпти. Шу боис ҳам бозорларда нарх-наво осмонда, бечора деҳқон эса молини бир тўда товламачига арзон-гаров бериб кетишга мажбур. Азиз воҳадошлар, йил бўйи кунни кун, тунни тун демасдан ҳалол меҳнат қилиб, пешона тери билан ҳосил етиштирган деҳқоннинг аҳволини бир тасаввур қилинг. У ҳосилни йиғиштирди, энди маҳсулотини олиб бориб бозорда сотиши, меҳнати натижасини пуллаши керак. Етиштирган ҳосилни шаҳарга элтиш учун деҳқон қанча азоб ва қанча синовлардан ўтади.
Ниҳоят, бечора деҳқон мингта синовдан ўтиб, бозор ичкарисига ҳам етди. Растада ким зўравон? Албатта, олиб сотарларда.Деҳқон бозорлари нафақат деҳқон ўз маҳсулотини сотадиган жой. Аслида деҳқон бозорлари биз тасаввур этганимиздан ҳам кенгроқ мазмунга эга. Биз бозорларимизда қадимий анъаналар тикланиши, яъни улар одамларнинг муомала маркази бўлиб қолиши тарафдоримиз. Мусулмон савдогар хатога йўл қўйиб, гунохкор бўлмаслик, харомга аралашиб,охирати куймаслиги, халол рисқ топиб,фароғатда яшаш ва икки дунёнинг саодатига эришиш учун савдо ва унга боғлиқ масалаларни яхшилаб ўрганиши шарт.Умар Ибн Хаттоб розияллоху анху: “Бозоримизда динда фақиҳ бўлмаган одам савдо қилмасин”. деганлар.Тижоратчи савдо молини мақташ учун ёлғон гапириш харом эканини зинхор унутмаслиги зарур.Термизий ривоят қилган: “Савдо молини ўтказиш учун ёлғон қасам ичиш энг катта гуноҳлардан биридир”.Дейлик, тарозидан уриш, бировни ҳаққини юлиб олиш – маъсияти аввал Шуъайб алайҳис-салом қайтарганига қарамасдан, қавми унга берилиб кетган бўлса, ҳозир бу тарозидан, ўлчовдан уришнинг турли хил услублари барча қавм ва барча юрт иллатига айланиб қолди.Тарозидан ва ўлчовдан уриб қолиш мутлақо харомдир. Аллоҳ таолло Мутаффифун сурасининг (1-3-оят)ларида марҳамат қилади: “Вайл бўлсин ўлчовдан, тарозидан уриб қолувчиларга.Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар.Ва агар уларга ўлчаб ёки тортиб берсалар,камайтирарлар”.
“Вайл” сўзининг икки хил маъноси бор: бири – (вой бўлсин),иккинчиси – “Вайл” дўзахнинг номларидан бири, ўлчовдан уриб қолувчиларга “Вайл” дўзахи бўлсин дегани.Савдода ҳалол йўл билан рўзғорга барака киритилади. Аммо, шундай сотувчилар ҳам борки, маҳсулотини уч-тўрт чандон қимматга пуллаганлари камдек, тарозидан ҳам уриб, бировнинг ҳақига хиёнат қиладилар. Кексаларимиз азалдан бозорларда тош-тарозини тўғри қўйишга, бировнинг ҳақига кўз олайтирмасликка ундайди. Сабаби, унинг гуноҳи жуда оғир саналади. Наҳотки, бугун бозорларимиздаги айрим сотувчилар кимнидир оғринтириб бола-чақа боқишдан қўрқмаса? Албатта савдонинг ўз одоби бор.Кўпчилик бозорга тушганда иложи борича деҳқонларни излайди. Нега? Ҳақиқий деҳқон эса лафзидан, муомаласидан ҳам билиниб туради. Кузатгансиз, харид қилаётганингизда «ўзимизнинг деҳқончилик, сўрайверинг, ками бор» деган лутфларни қилади, ҳатто, айтганингиздан бир оз оғирроқ қилиб, тортиб беради. Шундай муносабатга яраша харидорлар «сизга ҳам баракасини берсин» дея миннатдорлик билан бозордан чиқишади. Ўз-ўзидан маълумки, бу харидор назорат тарозисининг яқинига ҳам йўламайди.
Бугун давлатимиз томонидан бозорларимизда ана шундай соғлом муҳитнинг ҳукм суриши учун ҳаракат қилиняпти.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:“Агар бир қавм аҳдни бузсалар, Аллоҳ уларнинг устидан душманларини ғолиб қилиб қўяди. Агар улар ўлчовдан уриб қолсалар, ўсимликлардан ман қилинадилар ва қурғоқчиликка гирифтор бўладилар”, дедилар”(Ибн Мардавайҳ ривояти).
Имом Насоий Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган узун ҳадисда: “Агар (одамлар) ўлчов ва тарозидан уриб қолсалар, қурғоқчилик ва озуқа танқислигига учрайдилар”, дейилган. Савдода харом қилинган ишлардан бири “ эҳтикор”- (монополия)дир. “Эҳтикор”(монополия) турли йўллар билан бир хил савдо молини эгаллаб олиб ёки босиб қўйиб, нархни оширишга уриниш. Масалан сабзавотларни кескин қиммат бўлиши билан тижоратчилар арзон нархда олган пиёзларини босиб қўйиб қимматига сотиши. Аллохнинг қахрига учрашдир .Бу савдода мутлақо барака йўқдир. Муслим, АбуДовуд, Термизийлар ривоят қилганлар:Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири бозорга келтиралаётган савдо молининг ( қўй, сигир, товуқ, ҳўроз, сабзавот, мева в.б) олдини тўсиб, арзонга олиб,қимматга сотишдир. Минг афсуслар бўлсинки қўй бозорига борганингизда савдо моллари бозорга тушмасидан уларни олдини тўсиб арзонга сўраб агар бермаса қўрқитиб хам олиб қимматига сотадиганлар кўпайиб кетган. Ахир бу инсофданми? Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в)савдо молларини бозорларга тушмасидан олдин тўсиб чиқишдан қайтардилар”. Аҳмад раз .анҳу ривоят қилган:Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири бировнинг савдоси устига, у баҳолашишини тугатмай туриб савдо қилишдир. Исломда ҳар бир нарса ниятга боғлиқ экани маълум ва машхур.шунинг учун ҳам ҳаётнинг барча соҳаларида бўлгани каби тижоратда ҳам яхши ният бўлгани шартдир. Ҳалол касб қилиш, топгани ўзига насиб қилиши,топганини яхшиликка сарфлаш, хайр –эҳсон қилиш каби яхши ниятлар қилинса,ишда ва молда барака бўлади. Термизий хазратлари ривоят қилади:Савдогарларнинг одобларидан бири бақир чақир қилмаслик ва одобларига риоя қилишга интилишдир. Мусулмон киши бозорда бўлганида, сокинликни ўзига лозим тутиши керак. Турли баҳоналар билан овозни баланд кўтариши ,бақир – чақир қилиш мусулмон одобига мутлоқо тўғри келмайди. Зотан, Набий (с.а.в.)нинг сифатлари зикрида : “ Бадҳулқ ҳам, қўпол ҳам, бозорларда шовқин солувчи ҳам эмас” деган сўзлар келган.Мусулмон киши бозорда ва бозор муносабатларида барча, ҳалоллик ва тозаликка риоя қилади.Мусулмон савдогар бағрикенг, осонликни истайдиган,худодан қўрқадиган,баъзи нарсаларни ўтиб юборадиган бўлади.Шундай экан азизлар , савдо одобига риоя қилиб, бозорларимиз баракасини учирмай, ҳалол топиб, халол ейлик, ҳаромдан ҳазар қилайлик, бировнинг ҳаққига ҳиёнат қилишдан Аллоҳдан қўрқайлик! |
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ўринбосари Хосият Касимова.