Тинчлик хотиржамлик деганда барчамизга маълумки мусулмонларга бир-бирлари билан кўришганда “Ассалому –алайкум ” яъни “Сизга тинчлик –омонлик тилайман” дея саломлашишади. Халқимизнинг энг яхши кўрган кўп такрорлайдиган дуоси “Илохо хонодонларимизни тинч ва осойишта ,юртимизни обод қил” деган дуодир.Доно халқимизнинг “Қўшнинг тинч сен тинч” .”Бир кун уруш бўлган жойда қирқ кун барака кетади” каби мақолларида хам тинчлик қанчалик бебахо неъмат экани айтилади.
Боболар насихатида ва оналар алласида бежизга тинчлик хотиржамлик кўп тилга олинмайди.
Хақиқатдан хам инсонларга тинчлик, осойишталикдан кўра тансиқроқ , азизроқ неъмат бўлмаса керак.Юрт тинч бўлса, тўй –томоша,хурсандчилик ўйин кулгу татийди.Акси бўлса урушлар туфайли инсонлар ўртасида мехр оқибат , одамгарчилик унутилади, бошланган хайрли ишлар , улуғ мақсадлар қолиб кетади, барчанинг хаётидан хузур-холоват турмушидан ором фароғат йўқолади.Шунинг учун хам Оллох таоло бандарига бўлар бўлмас сабаблар билан уруш чиқаришдан бир-бирларига қурол ўқталишдан қайтарган Оллох таоло Қуръони Каримнинг Мумтахана сурасининг 9-оятида шундай мархамат қилади.
“Аллох сизларни фақат дин тўғрисида сизлар билан урушган ва сизларни ўз юртингиздан (хайдаб) чиқарган хамда сизларни хайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсалар билан дўстлашишингиздан қайтарур.Кимки улар билан дўстлашса , бас ана ўшалар айнан золим кимсалардир.”Бугунги кунда ёшларнинг турли бузуқ оқимларга кириб , ўзи туғилиб ўсган юртини , ватанини сотиб бошқа юртларга чиқиб , у хам етмагандай ўзининг қариндош уруғларини хам ва тенгдошларини хам шу ишга даъват этиши Оллох таолонинг юқорида келтирилган оятларига мутлоқо зид бўлиб уларнинг айнан золим кимсалар эканлигига очиқ ойдин далолат қилади.
Афсуски Оллох таолонинг улуғ неъмати бўлмиш тинчликдан хамма хам баробар бахраманд эмас чунки дуёнинг турли бурчакларида террорчилар томонидан нохақ қон тўкишлар хам содир этилмоқда.
Зеро Қуръони Каримда Оллох таоло “Эзгулик ва тақво йўлида хамкорлик қилингиз, гунох ва адоват йўлида хамкорлик қилмангиз! Оллохдан қўрқингиз! Албатта Оллох азоби қаттиқ зотдир” деб мархамат қилади.Демак эзгу ният йўлида хамкорлик қилиш ер юзида тинчлик ва барқарорлик омилидир. Шу ўринда юртбошимизнинг “Бугунги куннинг муаммоларини куч ишлатиш йўли билан эмас, балки тинч йўл билан хал этиш керак” деганларидек эзгу ниятлар рўёби учун албатта тинчлик ва хотиржамлик даркор.Энг ачинарлиси шуки , инсоният бошига катта кулфатлар келтирган қанчалаб қурбонларга , вайронагарчиликларга , болаларнинг етим қолишига сабаб бўлувчи урушлар одатда бир ховуч урушқоқ кимсаларнинг истаги ёки манъфаати билан бошланиб кетади . Улар урушлар бахонасида ўзга юртларни босиб олиш , табиий ва моддий бойликларини қўлга киритиш , ўз мафкураларини ўзга юртларга тарқатиш каби қабих мақсадларни кўзлайди.Бинобприн бу ишлар Ислом динига мутлоқо зиддир.Чунки пайғамбар алайхиссалом “Бир-бирингизнинг қонингиз ва обрўйингизни тўкишингиз мол –мулкингизга тажовуз қилишингиз барчаларингизга харомдир” деганлар.Демак мусулмон эканмиз бу кўрсатмаларга амал қилишимиз Исломий таълимотдан чекинилган динни ниқоб қилиб олган айрим минтақаларда урушлар бегунох одамларнинг қонини тўкишлар обод шахар қишлоқларни вайрон қилишлар давом этмоқда.Уларнинг бу қилмишлари мусулмон эмас кофир эканликлаирига далолат қилади.
Чунки Пайғамбар алайхиссалом биз мусулмонларга қарата “ Мен вафот этганимдан сўнг бир-бирларингизнинг бўғзига тиғ урадиган кофир бўлиб кетманглар” деганлар.Шунинг учун дунёда бўлаётган воқеа ва ходисалардан хамиша огох бўлиш , она ватанимиздаги тинч- осойишта ва фаровон хаётнинг қадрига етиш , шу фаровон осуда хаётни янада мустахкамлаш учун хар бир инсон ўз хиссасини қўшмоғи эл-юрт тақдири , келажаги учун дахлдорлик туйғусини дилга жо қилмоғи даркор.
Олтинсой туман “Рахмонберди хожи” жомеъ масжид имом-ноиби X.Эрназаров