Ислом динида инсонниг дини, мол-мулки, акли, соглиги ва  жонини мухофаза килишни зиммасига олган. Уларнинг бирига килинган тажоввуз барчасига килинган тажоввуз деб тушунилади. Аллох таоло инсон зотига бу беш омилни омонат килиб берган. Айни вактда жон ҳам омонатдир. Охирги пайтларда ёшлар ичида айникса, аёллар ичида уз жонига касд килиш холатлари купайиб кетди. Уз жонига касд килиш ута оғир гунох хисобланади. Бу туғрида Куръони карим ва хадиси шарифларда каттик кораланган. Расулуллох саллаллоху алайҳи васалллам: “Эй инсонлар мен сизларни нимага буюрган булсам шуни килинглар нимадан кайтарган булсам шундан кайтинглар” деб марҳамат килганлар. Расулуллох (с.а.в.) ушбу хадисда амр ва буйрукларни кулидан келгунча, аммо кайтариклардан  эса мутлок кайтишни  таъкидлаганлар.

Инсон килаётган  кичик гуноҳлар аста-секин катта гуноҳларга айланиб боради ва катта гуноҳларни енгиллаштириб боради. Охир окибат инсон калби корайиб унинг калбида имон урнига куфр эгаллаб олади. Онгини  маърифат урнида жахолат эгаллаб олади. Имом Заҳабий рахмахуллохнинг “Кабоир” номли китобларида келтирилишича гуноҳи кабираларни ададини олтмишга якин деб айтганлар.Ушбу китобда Ибн Аббоснинг ривоятларини келтириб гунохи кабираларни ичида Ширкдан кейин уз жонига касд килишни келтирганлар. Чунки жон Аллох  таолонинг омонатидир. Инсон Аллох таоло берган жон омонатига хиёнат килиб каттик гунохкор булди. Уз жонига касд килишни олдини олиш учун канчадан канча мутахасислар киришмасин сезиларли даражада пасаймаяпти. Бу мудхиш жиноят ута оғир гуноҳ экнлигини аввало узимиз англаб етиб колаверса, ёшларга ҳам тушунтиришимиз зарурдир. Аллох таоло Нисо сурасининг 29-оятида: “Эй имон келтирганлар ….. узингизни узингиз улдирманглар (жонларингизга касд килманлар) Аллох сизларга меҳрибон зотдир” деб мархамат килади.

Абу Ҳурайра (р.а) ривоят килади: Расулуллох саллоллоҳу алайҳи васаллам: “У шундай одамки, узини узи осди. Дузахда ҳам абади осиғлик ҳолда туради. У шундай одамки, узин пичок билан улдириди. Дузахда абадий пичокланган ҳолда туради” деб айтадилар (Имом Бухорий ривояти). Яна бошка бир ҳадисда Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят килади: Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким узини тоғдан ташлаб улдирса жаҳаннамда узини тоғдан ташлаган ҳолда абадий дузаҳда азобланади. Кимики, узини заҳар ичиб улдирса, унинг заҳари кулида булади. Киёматда абадий мана шундай азлб билан азобланади. Ким узини бир тиғ билан улдирса, унинг тиғи кулида булади киёматда абадий мана шундай азоб билан азобланади” дедилар. (Имом Бухорий,  Имом Муслим ривояти). Киши узини узи касдан  улдиришининг бирдан бир сабаби шуки бу хам булса имоннинг сустлиги, носоғлом эътикод сабабидан келиб чикаяпти десак хатодан холи эмас. Имоннинг асоси Аллох таолога тил билан икрор килиш, калб билан тасдик килишдир. Имон етти нарса устига бино килингандир. Аввало Аллоҳга,Фаришталарига, Китобларига, Пайғамбарларига, Охират кунига, Такдирга ишониш (яхши кунига шукр килиш, ёмон кунига сабр килиш)Улганддан кейин кайта тирилишига ишониш имондандир. Ҳакикий мумин хаётда бахтли ҳаёт кечириши билан биргаликда баъзида бошига турли хил кулфат ва балолар ҳам тушиши табиий. Агарда имонли киши бошида бирор бир кулфат ёғилса у такдир Аллохдандир деб узига узи сабр тилайди. Уз жонига зулм килмайди. Агар кишининг имони суст эътикоди маҳкам булмаса узига узи зулм килиши турган гап.

Усмон (р.а.) кабристон ичидан утиб кетаётганда кабр устига дод-фарёд килиб утирган кишини гувоҳи булдилар. У киши каб устида: “Кани эди сени урнингда мен булсам” деб айтаётган эди. Усмон (р.а.) у кишига: нега ундай деяпсан сен уни хозир кандай ётганини биласанми? Унга берилган неъмат ва имконият сенга берилган неъмат ва имконият яхши эканлигига ишонасанми? Билмаган нарсангни сурама, шак килган нрсанга кадам куйма! деб танбех берди.

Уз жонига касд килиш ута огир гуноҳдир. Буни олдини олиш ёшларни жар ёкасидан олиб колиш хаммамизнинг муминлик бурчимиздир. Расулуллох (с.а.в.) айтадилар: “Инсонларнинг Аллох таолога энг мукаррамроғи уларнинг узгаларга манфаатлироғидир” деб мархамат килганлар (Имом Табароний ривояти).

 

Кумкургон тумани “Абу Бакр Сиддик” жоме масжиди имом хатиби

Бахтиёр Абдузоиров

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here