Рамазон ойлар ичида энг  буюк фазилатларга бойлиги, унда Қуръон нозил бўла бошлаганлиги билан ойларнинг султони ҳисобланади.

Ўлкамиз мўъмин мусулмонлари Рамазонни нихоятда кутаринки рухда завқ ва  шавқ билан   кутиб олмоқдалар. Пайғамбаримиз (с.а.в) Рамазон арафасидаги хутбаларнинг бирида яъни:

«Эй инсонлар буюк ва муборак ой сизларга якин келди, бу ойда минг ойдан яхши бир кеча бор. Аллох таъоло бу ой Рамазон рўзасини фарз, тунларидаги ибодатларни суннат қилди. Бу ойда ким Аллохга якинлаштирадиган эзгулик амалларини қилса, ундан бошка ойда адо этилган бир фарз даражасини топади ва бу ойда бир фарзни адо этган киши бошка ойда етмиш фарзни адо этган киши каби булади. Бу ой сабр ойидир. Сабрнинг мукофоти жаннатдир. Бу кўмак ва ёрдам ойидир. Бу ойда муъминнинг ризки кўпайтирилади. Бу ойда ким бир рузадорга ифторлик қилиб берса, гунохлари мағфират бўлади, дўзах ўтидан ўзини қутқаради ва рўзадорнинг ажридек ажрга эга булади. Рўзадорнинг ажридан эса хеч нарса камаймайди» деганлар

Аллох таъоло айтади, «…..агар билсангиз руза тутушингиз узингиз учун яхширокдир» оятида дунё ва охиратда келтирадиган фойдаларни назарда тутган.

Пайғамбаримиз ( с.а.в.) айтадиларки  «Рамазон сабрнинг Руза эса иймоннинг ярмидир Сабрнинг мукофоти жаннатдир» деб мархамат килганлар.

Кишининг иродасини чиниктириш, йил давомида бетартиб овкатланишдан келиб чиккан касалликларни даволаш баданга дам бериш, унинг жисмоний фойдалари булса, рухий фойдалари эса нафсни тийишга ургатиш, очларга нисбатан рахм-шавкат уйготишда намоён булади.

Бир ой давомида Аллох розилиги учун ейиш, ичиш ва шахватни тарк  этган, тилни  гийбат ва ёлгондан, калбни хасад ва гинаю адоватдан узоклаштирган хар бир инсон шундай мусаффо хаёт тарзига урганиб колган кунларни хам  шу зайлда утказишга харакат килади. Шу сабабли Руза шайтон ва нафснинг калкони дейилган.

Абдуллох ибни Аббос (р.а)дан ривоят килинади: «Расулуллох (САВ) инсонлар ичида энг сахийи эдилар, у зотнинг янада сахий булишлари Рамазон ойига тугри келар эди. Рамазоннинг хар кечасида у зотга Жаброил алайхиссалом келиб учрашар эди Расуллуллох (с.а.в) ундан Куръонни утказиб олар эдилар. Расулуллох (с.а.в) Жаброил келаганларида сахийликда тез эсган шамол каби булиб кетар эдилар».

Абу Хурайро (р.а) дан ривоят килинади: Расулуллох (с.а.в) айтдиларки «Рузадор одам икки бор хурсанд булади: 1-чиси огиз очганда, 2-чиси Руза тутиб Аллохга ёруг юз билан йулликканда» деганлар. Имом  Бухорий ривоят қилади.

Рамазон илм, маърифат, зиё, хидоят ойи эканлигини хам унутмаслигимиз керак. Шунинг учун юртимиз масжидларида утказиладиган хатми Куръонларда, Куръони каримни диккат ва эътибор билан тинглаш, унинг маъноларини англашга харакат килиш, унда зикр этилган динимиз ахкомлари ва йул йурикларини огишмай бажаришга интилиш керак. Бу муборак ойнинг улуглиги, фазлидан ва барокатидан умид килиб савоб умидида кушниларимиз, кариндош уругларимиз орасида моддий-маънавий кумакка мухтож булган инсонларга ёрдам килмогимиз зарур.

Зеро Пайгамбаримиз алайхиссалом: «Кимки рамазон рузасини иймон эътикод ва Аллохдан савоб умид килиб тутса, унинг утган гунохлари кечирилиб юборилади» деганлар».

Мехрибон Аллоҳим барчамизга Рамазон ойини   қутлуғ айласин!

 

 Хосият Қосимова

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси          

 

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here