Рамазон ойи уч муборак ойларнинг учинчиси ҳисобланади. Рамазон 12 исломий ой ичида энг афзали. Энг баракалиси ва энг улуғидир. У ўн бир ойнинг султонидир.Ушбу ойда Қуръони карим тушурилган бўлиб,унинг очиқ ойдин баён этилган оятлари инсонларга ҳидоят йўлини кўрсатиб,ҳақиқат томон бошлайди.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в) шундай деганлар: “Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ таоло сизга унинг рўзасини тутмоқликни фарз қилди.Унда осмонларнинг эшиклари ёпилади.Унда ўзбошмча шайтонлар кишанланади.Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб,у минг кечадан яхшидир.Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ маҳрум бўлибди.”
Рамазон ойининг фазилати ҳақида Аллоҳу таоло бандаларига қуйидагича марҳамат қилади.
“ Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди”.
(Бақара,184 оят)
Рамазон ойларнинг энг қадрлиси ва фазилатлиси эканлиги ҳақида Жаноби Расулуллоҳ(с.а.в) шундай деганлар. “Рамазон ойларнинг султонидир ,Рамазон келган вақт жаннатнинг ҳамма эшиклари очилади.У ой давомида ҳеч бири ёпилмайди. Жаҳаннамнинг ҳамма эшиклари ёпилади. У ой тугагунга қадар ҳеч бири очилмайди”.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло шундай буюради:
“Эй ҳайр истаган, кел, ҳайрли ишларни қил. Гуноҳи авф этилишини истаган йўқми? Авфини қабул этаман.Тавба қилган йўқми? Тавбасини қабул этаман. Бир истаги бор инсон борми? Истагини бераман”.
Аллохнинг ушбу сўзлари тонгга қадар давом этади.Ифтор вақтига қадар миллионларча қуллар авф этилади.Жаннат йилдан йилга янада гўзаллашиб боради.Шундай гўзалланишлардан бири Рамазон ойига тўғри келади.Рамазон ойининг илк кечаси “Мусир” номли бир шамол эсади. Жаннат дарахтларининг япроқларини тебратади.Кўзни қамаштирувчи қушлар атрофни ўраб оладилар ва жуда ҳам ёқимли сайрашади. Шу қадар ёқимли сайрашадики,у кунга қадар ҳеч ким бундай овоз эшитмаган Ундан сўнг ҳурлар жаннатдан туриб сўрайдилар:
-Бизни истаганлар қаерда?
Сўнгра улар Жаннати Ризвондан сўрайдилар:
-Бу кеча қандай кеча?-Бу кеча Рамазон ойининг илк кечасидир.
Салмон форсий (р.а) ривоят этган бир хадиси шарифда Аллоҳнинг Расули(с.а.в) дедилар: “Эй инсонлар! Буюк ва жуда муборак бир ойнинг сояси сизнинг устингизда тушибди. У ойда Қадр кечаси бордирки,минг ойдан — да ҳайрлидир. Аллоҳ унинг рўзасини фарз, тунги ибодатини эса нафл қилди. Ким у ойда ҳайрли ишлар қилса , бошқа ойларда фарз қилинган ишларни бажарган бўлади.Ким бу ойда фарз ишларни амалга оширса, бошқа ойлардаги 70 фарзни амалга оширган бўлади. У сабр ойидир,сабрнинг жавоби эса жаннатдир.У яхшилик ойидир”. “Кимки ишонган ҳолда ва Аллоҳдан яхшилик кутган ҳолда кечани ибодат билан ўтказса,Аллоҳу таоло унинг ўтган гуноҳларини кечиради”.
Пайғамбаримиз ( с.а.в.) айтадиларки «Рамазон сабрнинг Руза эса иймоннинг ярмидир Сабрнинг мукофоти жаннатдир» деб мархамат килганлар.
Кишининг иродасини чиниктириш, йил давомида бетартиб овкатланишдан келиб чиккан касалликларни даволаш баданга дам бериш, унинг жисмоний фойдалари булса, рухий фойдалари эса нафсни тийишга ургатиш, очларга нисбатан рахм-шавкат уйготишда намоён булади.
Бир ой давомида Аллох розилиги учун ейиш, ичиш ва шахватни тарк этган, тилни гийбат ва ёлгондан, калбни хасад ва гинаю адоватдан узоклаштирган хар бир инсон шундай мусаффо хаёт тарзига урганиб колган кунларни хам шу зайлда утказишга харакат килади. Шу сабабли Руза шайтон ва нафснинг калкони дейилган.
Абдуллох ибни Аббос (р.а)дан ривоят килинади: «Расулуллох (с.а.в) инсонлар ичида энг сахийи эдилар, у зотнинг янада сахий булишлари Рамазон ойига тугри келар эди. Рамазоннинг хар кечасида у зотга Жаброил алайхиссалом келиб учрашар эди Расуллуллох (с.а.в) ундан Куръонни утказиб олар эдилар. Расулуллох (с.а.в) Жаброил келаганларида сахийликда тез эсган шамол каби булиб кетар эдилар».
Абу Хурайро (р.а) дан ривоят килинади: Расулуллох (с.а.в) айтдиларки «Рузадор одам икки бор хурсанд булади: 1-чиси оғиз очганда, 2-чиси Руза тутиб Аллохга ёруг юз билан йуллиққанда» деганлар.
Рамазон илм, маърифат, зиё, хидоят ойи эканлигини хам унутмаслигимиз керак. Шунинг учун юртимиз масжидларида утказиладиган хатми Куръонларда, Куръони каримни диккат ва эътибор билан тинглаш, унинг маъноларини англашга харакат килиш, унда зикр этилган динимиз ахкомлари ва йул йурикларини огишмай бажаришга интилиш керак. Бу муборак ойнинг улуглиги, фазлидан ва барокатидан умид килиб савоб умидида кушниларимиз, кариндош уругларимиз орасида моддий-маънавий кумакка мухтож булган инсонларга ёрдам килмогимиз зарур.
Зеро Пайгамбаримиз алайхиссалом: «Кимки рамазон рузасини иймон эътикод ва Аллохдан савоб умид килиб тутса, унинг утган гунохлари кечирилиб юборилади» деганлар».
Кейинги йилларда мухтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан Рамазон ойи арафасида ушбу мукаддас ойни муносиб утказиш тугрисида алохида қарор эълон килиниши эзгу ва гузал анъанага айланди. Унда халкимиз тамонидан асрлар давомида эзгулик ва маънавий поклик, саховат ва мехр-шавкат, каноат хамда шукроналик рамзи сифатида нишонланиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий-рухий хаётимиздаги алохида урни ва ахамиятига эътибор каратилмокда.
Муборак рамазон ойи шарофатидан диёримизни Аллох таолло бунданда куркам ва обод килсин, халкимизга элимизга бераётган неъматлари ва барокотларини янада мўл килиб, ёшларимизни диёнатли, инсофли, илмли, уз юртига садокатли баркамол авлод булиб ўсишини насиб этсин.
Хосият Қосимова
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси