Биз одатда кўпроқ ҳалоллик тўғрисида гап кетганда: осонгина тозалик поклик билан боғлаб гапирамиз, ҳаром деганда эса нопоклик билан юзаки чегараланамиз.
Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: “Ҳалол аниқдир, ҳаром ҳам аниқдир”. Бу иккисининг ўртасида аксарият одам билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Ўзини шубҳали нарсалардан узоқ тутган одам динини ва шанини сақлаган бўлади. Шубҳали нарсаларга яқинлашган инсон бора-бора ҳаромга кириб кетади. Худди чунон молини қўриқланадиган жойга (ўсаётган майса, экинзор) га яқин олиб бориб ўтлатса унинг моли экинзорга тушгани каби, ҳар бир замон ва маконда, ҳар бир ҳукмдорнинг қўриқхонаси яъни қўриқланадиган жойи бўлганидек Аллоҳнинг қўриқхонаси ҳаром қилинган нарсалардир. Огоҳ бўлингки инсоннинг вужудида бир парча гўшт бор. У яхши бўлса, вужуд ҳам яхши бўлади. Агар у бузилса бутун вужуд ҳам бузилади. Огоҳ бўлингки, у қалбдир. “Бугун биз ҳалол ва ҳаромга сабаб бўладиган шубҳали нарсалар тўғрисида билишимиз ва эътиборли бўлишимиз зарур. Зеро валийларимиз “Шубҳали таомдан парҳез қилишлик ҳаждан муқаддан” деб бежиз айтмаганлар.
Бир кишига дедингизки: Чўчқа гўштидан енг! “Шубҳасиз у дейдики: “Емайман, бу гўшт ҳаром!” Баракалла эй раҳмат бу киши ҳалол ҳаромнинг фарқига борар экан деб қувонасиз. Аммо яна кўрасизки у ароқнинг ҳаромлигини билса ҳам ичади. Зинонинг ҳаромлигини билади, тарозидан ҳам уради… Булар ҳам ҳаромку, билмайсизми? деб ажабланасизҳатто ғазабланасиз. Чўчқа гўштини жуда зарур ҳолатда дейлик қаттиқ совуқ сабаб ўлиб қолмаслик учун маълум миқдорда истеъмол қилишга ижозат бордир, аммо уриб қолмаслик учун ароқ, ичишга, зино қилишга пора олишга мутлақо ижозат йўқ.
Яна бир фикр: биров чўчқа гўштини етаклаб келиб, бир икки кун ҳовлингизда туриб турсин деса кўнмайсиз лекин тўйга ёки сотишга олинган ароқ уйингизда туриб турсин деса уни рад этолмайсиз. Аслида эса бунинг ҳаммаси ҳукмда ҳаромдир.
Ҳалоллик тўғрисида ҳалолга қаноат қилиш деган гапларни гапириш балким осондир. Лекин ҳалолликда ўрнак кўрсатиш, доимо инсондан жасорат талаб қолади. Бу йўл меҳнат қилиш билан бўлади.
Муқаддас динимиз кишиларни меҳнатга меҳнатсеварликга чақиради ва унинг ҳаётбахш таълимотлари касб ҳунарга чорвачилик, деҳқончилик, тижоратчилик ва бошқа касблар орқали инсон аввало ўзига жамиятга атроф муҳитга улкан фойда ва манфаатлар келтирадиган ҳалол ишлар билан шуғулланиш орқали фаровон ҳаёт кечириш шу аснода яхши ном қолдириш унинг вафотидан сўнг уни инсонлар яхши сифатлар билан эсга олиш каби ўгитлар динимиз тарбиясининг ўзагидир.
Динимиз пешона тери билан топилган мол-мулк қўлга киритилган нарсаларнинг энг яхшиси ва ёқимлиси эканлиги аксинча ишёқмаслик, бекорчилик, таъна ва тиланчилик, ўзгалар ҳисобидан кун кўриш каби эллатлар гирдобига тушиб қолишдан сақланиш бу эллатлар унга дунё ва охиратда хорлик келтиришини таъкидлайди. Жумладаги эллат ва хорлик тушунчалалри мавзудаги ҳаром сўзига кўмакчи бўлиб хизмат қилади.
Абу Ҳурайра (розиаллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда: Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайви ва саллам) бундай деганлар: Жоним қўлида бўлган зотга (Аллоҳ) га қасам сизлардан бирингиз арқонини олиб, ўтин териб елкасида кўтариб келтириш ва уни сотиб, пулини ўзи ҳам еб садақа ҳам қилиш. Аллоҳ таоло фазлидан ато қилган бой кишининг олдига келиб тиланишдан яхшироқдир. Ҳолбуки у киши ё беради, ё бермайди. (Муттафақун алайҳ). Барча замон ва маконда узоқ тарих ва яқин ўтмишда ўтган боболаримиз ҳам меҳнат ҳалолкасб кор қилиш машаққат ва оғир қийинчилик эканлигини билишган, лекин ирода ва матонат кўрсатиб натижаларга эришилган ва шу йўлни маъқул ва тўғри йўл деб билишган, ва савобидан умид қилишган
Динимизда ҳар қандай касб, тижорат тадбиркорлик ва бошқа касблар билан шуғулланувчи энг аввало ниятнинг холис бўлиши бошқаларнинг молига кўз олайтирмаслик иффатини сақлаш ҳалол ризқ топиш муҳтожларга ногирон ва боқувчисини юқотган заиф ва заифаларга ёрдам қўлини чўзиш каби эзгу ниятлар бўлиш лозим. Зеро ҳадиси шарифда айтилганидек: амаллар ниятларга кўра эътиборлидир.
Абу Ҳурайра (р.а) ривоят қилинган ҳадиси шарифда. Набий (алайҳисалом) бундай марҳамат қилганлар:
“Бева ва мискинларни боқиш йўлида саъй ҳаракат қилувчи киши худди Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилувчи кишидек ва кундузи рўзадор кечаси эса ибодатда бўлган кишидек ажру савобга эга бўлади. (Имом Бухорий, Ал-Адаб ал –Муфрад).
Хулоса қиладиган бўлсак : Аллоҳ таоло сиз билан бизни нимага буюрибди. У ҳалол унда яхшилик бор яратган оқибат бизни жаннатга олиб боради.
Бизни нимадан қайтарибди. Билингки у ҳаром унда ёмонлик бор оқибат эса у соҳибини дўзахга олиб боради.
Мўзработ туман бош имом хатиби Б.Қосимов