Ватан инсон учун бебахо бойлик. Ватаннинг борлиги одамларга бекиёс куч-қудрат, ғайрат шижоат бахш этади. Чунки инсоннинг энг покиза ва муқаддаси туйғулари ўзи туғилraн, вояга етган замин ватани бағрида уйғонади, камолга етади. Киши қадрдон юртидан ўзини озод ва эркин хис қилади. Шунинг учун халқимиз “Ўзга юртда султон бўлгунча ўз юртингда ултон бўл” дейдилар. Ултон- чўпон дегани. Демак, ўз юртимизда оддий касб эгаси бўлмок, ўзга юртда подшо бўлишдан афзал экан. Ватан хақида гапириш, ватан хақида фикр юритиш хам шарафли хам маъсулиятлидир. Чунки ватанни эслар экан, одам ўзини буюк бир мамлакатта, буюк бир халққа, буюк бир тарих ва буюк бир келажакка дахлдор эканлигини англайди. Ватандан қалби қувончга, фахри ғурурга тўлади. Аслида “Ватан” сўзи арабча бўлиб, туғилган макон деган маънони билдиради.

Халкимизнинг энг яхши кўрган ва энг кўп такрорлайдитан дуоси “Илохо, хонадонларимизни тинч ва осойишта юртимизни обод қил” деган дуодир доно халқимизнинг “Қўшнинг тинч сен тинч”, “Бир кун уруш бўлтан жойдан қирк кун барака кетади”, “Тинчлигинг-хурлигинг”, “Уруш томошабинга осон” каби мақолларда хам юртнинт тинчлиби қанчалик бебахо неъмат эканлиги айтилади. Оқсоқоллар маслахатида оналар айттан аллаларда бежизга тинчлик хотиржамлик кўп тилга олинмайди.

Барчаларимиз хозирги пайтда юрт тақдирига дахлдорлик хисси билан яшаб, ён атрофимизда бўлаёттан ходисалардан огох бўлиб, ахоли ўртасида тинчлик ва барқарорликнинг қадрига етиш, мамлакатимизда рўй бераёттан ривожланиш ва тараққиёт юртимизда хукм сураёттан тинчлик ва хотиржамликнинг эвазига бўлаёттани, тинчлик эса ўз ўзидан, осонликча бўлмаслигини унутмаслик керак.

Аслида атрофга бир назар ташлайлик, юртимизда бўлаёттан бунёдкорлик, ободончилик ва кундан кунга гўзаллашиб бораёттан гўшаларни кўриб, кишининг кўзи қувонади, дили яйрайди. Шуларни хис этарканмиз, мухтарам азизлар фарзандларимиз, набираларимиз бахти учун суюниб яшайлик, уларнинт ёшлик йиллари саодатли, шукухли замонга тўғри келганини уларга англатайлик, буларнинт барчасига шукр қилиш керак. Ёшларимиз хамманинг хавасини келтирадиган, истеъдодли бўлиб, воята етишаябди. Токи улар Худо берган бутун куч-ғайратим, ақл-заковатим ва истеъдодим, олтан билим тарбиямни мана шу юрт учун, ота-онамнинт юзи учун дину диёнатим, эл ори учун сарф киламан, деб ғурур ва ифтихор билан яшашга ўргансинлар, гўзал диёримиз ривожига ўз хиссасини қўшадиган бўлиб, ўсиб улғайсин.

Маълумки, тинчлик Аллох таола томонидан бутун инсониятга ином этилган улуғ неъматдир. Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва мухим шиорига айлантиргани бежиз эмас, албатта.

Аллох таоло бандаларни урушга чақирмаган, аксинча, ўзаро иттифоқликда, ахилликда, сулхи-салохда, тинчлик омонликда яшашда даъват эттан. Самовий китобларнинг бирортасида урушни тарғиб қилмаган, балким, тинчлик, омонлик ва сулхни талаб қилтан. Қуръони карим уруш чиқариш йўлидаги фитнани қотилликдан хам ёмон жиноят хисоблаган. Динларнинг бирортаси зулмни, қотилликни, хунрезликни, одам ўлдиришни ёқламаган, аксинча мехр оқибатли сулхпарвар, инсонпарвар рахм шавкатли булишБа чорлатан. Динларнинг энг охиргиси Ислом мусулмонларга фақат дину диёнат ва хаётларига бошқалардан тажовуз бўлгандагина уларга қарши Аллох йўлида курашишга ижозат эттан.

Пайғамбаримиз Мухаммад с.а.в хам кўп хадисларда бу ғояни нлгари сурган.

Яъни: “Бир биринтизни қонингиз ва обруйингизни тўкншингиз, мол- мулкингизга тажовуз қилишингиз барчаларинтизга харомдир” деганлар.

Бошқа бир хадисда: “Мен вафот этганимдан сўнг бир- бирларингизнинт бўғзингизга тиғ  урадиган кофир бўлиб кетманглар” дейилган.

Истиклолнинг илк кунлариданок, жаннатмакон юртимизда тинчлик осойишталик барқарорлигини таъминлаш йўлида катта ишлар олиб борилмоқда. Барчамиз она ватанимиздаги тинч, осойишта ва фаравон хаётнинг кадрита етиб, шу фаравон, осуда хаётни янада мустахкамлаш учун ўз хиссамизни қўшиб, эл-юрт такдири, келажаги учун қайғуриб умргузаронлик қилайлик.

 

 

Олтинсой тумани “Хўжа Бурхон” жомеъ асжиди имом хатиби                      Т.Худойқулов

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here