Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир киши чўлда кетаётган эди. У жуда чанқаб кетди. Шу пайт қудуқни кўриб қолиб, дарров унга тушди-да, тўйиб-тўйиб сув ичди. Чиқиб қараса, бир ит ташналикдан лойни ялаётган экан. У киши: «Бу ит ҳам мен каби чанқабди», деди-да, қудуққа тушди. Маҳсисига сув тўлдириб, уни оғзида тишлаб, юқорига олиб чиқди ва итни суғорди. Аллоҳ унинг қилган ишини мукофотлаб, уни мағфират этди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here