Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёда шундай ишлар борки, оддий ақл улар ҳақида ўйлаб қолади. Аммо бу ақл соҳиби ақлдан юқорироқ нарсалар томон ўтганида бу ўйловидан тўхтайди.

Шу ўринда солиҳ банда ва саййидимиз Мусо алайҳиссалом ҳикоясига қараймиз! У солиҳ бандага Роббимиз ўз китобида қандай таъриф беришига боқинг:

«Улар (яъни, Мусо алайҳиссалом билан сават кўтарган йигит) бандаларимиздан бир бандани топдилар. Биз унга ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик».

Бу солиҳ банда ўтириб Аллоҳнинг Расулларидан бири бўлмиш Мусо алайҳиссалом билан муноқаша қилади.

Бу мақом соҳиби бўлмиш у солиҳ банда Мусо алайҳиссаломга қарши чиқиб: «Сен мен билан бирга бўлишга сабр қила олмассан. Ўзинг хабарини ихота қила олмаган нарсага қандай сабр қила оласан?! (яъни, бўлаётган ҳодисани яхши англай олмаган киши қандай қилиб унга сабр қилиши мумкин) », дея олади.

Бошқа бир ўринда эса у солиҳ банда Мусо алайҳиссаломдек зотга:

«Бу сен билан менинг орамиздаги ажрашишдир», дейди. Яъни, энди сен билан учрашмаймиз, дейди. Аллоҳнинг набийсига-я?!

Шайх Шаъровий айтади:

«Авлиёликка нисбат берилаётган кишиларнинг хулқлари ҳам шундай бўлиши лозим. Яъни, улар кўрмаган нарсаларига ишона олмайдиган кишиларни маъзур тутишлари керак.

Солиҳ банда дейди:

«Ўзинг хабарини ихота қила олмаган нарсага қандай сабр қила оласан?!».

Мусо алайҳиссалом дейдилар:

«Иншааллоҳ мени сабр қилувчилардан топасиз. Бирор ишда сизга осийлик қилмайман!».

Шундай қилиб, бу қиссада пайғамбарнинг шогирд бўлганини, солиҳ бандани устоз бўлганини кўрамиз!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ.

«Мен Набий сулоласиданман» китоби асосида тайёрланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here