Кишилик жамиятдаги инсон ҳаёти фақат тинчлик ва омонлик билангина маъно ва мазмунга эга бўлади,зеро, тинчлик,бу – омонлик ва хотиржамлик асосидир.
Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир киши ўз бурчини сидқидилдан,ихлос ва эътиқод ила бажармоғи лозим.Айниқса,Ватан ҳимояси жабҳаларида хизмат қилаётган ҳар бир харбий хизматчи ўзига топширилган вазифани Аллох ва инсонлар хузуридаги улуғ масъулият деб билмоғи ва харбий қасамёдни бажариши вожибдир.Шунингдек Ватан химояси фақат харбий кишиларга эмас,балки шу заминда яшаётган барча фуқоралар зиммасидаги бурчларидандир.Аммо Ватан ҳимоячиси булиш янада шарафли бурчдир.Киндик қони тўкилган Ватанни,шу мустақил юртни куз қорачиғидай асраб авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шанини ,ор – номусини,иймон – эътиқодини ҳимоя қилиш кабидир.Бу йўлда фидоий бўлган киши шаҳидлик мақомига етиши ҳақида башоратлар мавжуд.Ҳазрати Пайғамбаримиз Мухаммад ( с.а.в) мархамат қилиб айтганлар: “Молини, жонини,динини ва ахлу аёлини ҳимоя қилиш йўлида халок бўлган киши шаҳидлик мақомини топур” (Имом Термизий ривояти).
14 -январ Ватан ҳимоячилари кунидир. Бу байрамни тинчлик,хотиржамлик ва осойишталик посбонлари байрами сифатида нишонлаш юртимизда анъанага айланган. Бу байрамнинг кенг нишонланиши замирида терон маъно мужассам.Зеро,Она юртда тинчлик ва осойишталик барқарор,сарҳадларимиз мустаҳкам экан,халқимиз кўнглига шоду хуррамлик сиғади,дунё ободлиги давом этади.
Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо (с.а.в) Ватан химоячиларига бошқа бир хадисда марҳамат қиладиларк: “Кимки Аллох таъло йўлида бир кун ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой кундузи руза тутиб,кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади.Кимки сарҳадни қўриқлаб турганда ҳалок бўлса ,унга ҳам худи шундай ажру савоб мукофати бўлади.Ва шаҳидлик мақоми берилиб, барча фитналардан омонда бўлади.”(Имом насоий ривояти)
Буюк аждодларимиз юрт ҳимояси йўлида шаъни, ору номусини,иймонини ўртага қўйиб, ёвга қарши курашган уларнинг сўзи,аҳду паймонлари ва қасамёдлари қиличдан-да ўткир,кескир булган.Она — Ватан ҳимояси мавзусида сўз бора– экан, Темур Малик, буюк саркарда Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби улуғ юртпарварлар, Ватан озодлиги йўлида қўлида тиғ ва туғ ила жон берган Шайх Нажмиддин Кубро,Ватан ҳажери ва доғида ёниб ўтган фурқатлар,Бобурлар ибрати беихтиёр кўз олдимизга келади.
Динимизда Ватанни ҳимоя қилиш ишига ўзини бахшида этиш энг улуғ савобли амаллардан эканлиги айтилган. Бу тўғрисида Пайғамбаримиз(с.а.в)дан шундай хадис ривоят қилинган:
“Икки кўз эгасини дўзах оташи куйдирмас: Бири. Аллохнинг азобидан қўрқиб йиғлаган кўз,иккинчиси.Аллох йўлида пайлоқчилик қилиб бедор булган кўз”(Имом Термизий ривояти).
Кечагина ўйнаб – чопиб юрган кичкинтойлар кўз очиб юмгунча харбий хизмат ёшига етадилар.Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) таълим берганларидек,фарзандларимизга болалигиданоқ чавондозлик, мерганлик,сувда сузишлик каби машиқларни пухта ўргатиб,Она – Ватанга,эл – юртга садоқат руҳида буюк аждодларимиз каби иймон эътиқодли қилиб тарбиялаш барчамизнинг энг мухим вазифаларимиздандир.
Барчангизни 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” билан табриклаймиз, Аллоҳ таола мустақил юртимизни тинчлик ва омонликда, аскару зобитларимизни ўзининг ҳифзу химоясида сақлаб, жаннатмакон диёримизни ёмон кўзлардан ва барча офатлардан асрасин.

Кумкургон туман Шоҳ Машраб жоме
масжиди имом ноиби . А.Хаитов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here