Динимизда инсонларга яхшилик килиш,уларнинг калбига хурсандчилик улашиш улкан савобли амаллардан хисобланади.Умар (разияллоху анху) дан ривоят килинади.Расулуллох с.а.в.: «Мумин кунглига шодлик етказиш амалларнинг энг афзалидир»,деганлар (Имом Табораний ривояти).Албатта бу улуг савобли иш.
Узбекистон Республикаси Олий мажлис конунчилик палатаси Кенгашининг ва Узбекистон Рспубликаси Олий мажлис сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги № 2736-111/КК-592-111-сонли «Туйлар,оилавий тантаналар,марака ва маросимлар утказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тугрисида»ги кушма карори мазмун мохияти ва амалда таргиб килиш максадида 5.01.2020 йил Ангор туманидаги «Юкори Таллимарон» махалласида бир хайирли ишга кул урилди.Махалламизда истикомат килувчи фукаро Хужамбирдиев Тургун Ражапович ушбу махалламиздаги саховат пеша инсонлар ва махала фаоллари ташаббуси билан энди уйланадиган булди.Унинг шу куни фотиха туйи утказилди.Ушбу фукаро махалламида бокувчисини йукотган,чин етим хисобланади.Махалла фаоллари билан хамкорликда сахий инсонлар хомийлигида никох туйини (кушма карорда курсатилгандек 200 нафар)хам ажойиб утказиб бериш режалаштирилди.Етимларга гамхур булиш,мехрибонлик курсатиш бу Пайгамбаримиз с.а.в.дан суннат.Расулуллох с.а.в.етимларга мехрибон,гамхур булдилар ва бошкаларни хам шунга таргиб этдилар.Абу Хурайра (р.а) дан ривоят килинади: «Расулуллох с.а.в. курсатгич ва урта бармокларига ишора килиб: «Етимни уз каромогига олган киши жаннатда мен билан манна шундай ёнма-ён туради!» дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Демак ота-онасиз етим колган етим болани уз каромогига олиб,уни кийдириб,ейдириб-ичириб,тарбиялаб вояга етказган одам жаннатда булар экан,жаннатда булганда хам жаннатнинг энг олий макомида-Расулуллох с.а.в.нинг ёнларида бирга туришга мушарраф булар экан. Мана шундай буюк шараф ваьда килинган хадисга амал килган холда Махалла фаоллари ва савоб талаб хомийларни жалб этган холда якин кунлар ичида чиройли туй булади Инша Аллох!

Ангор тумани «Намоз хожи бобо»
жоме масжиди имом ноиби Кулмирза Хушбоков

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here