Бағрикенглик атамаси туб маънода инсониятнинг бирлиги ва турли –туманлигини ,унинг ўзаро алоқадор ва узвий боғлик эканлигини эътироф этишни,ўзгалар ҳуқуқини ҳурмат қилишни,тили ,дини ,ирқи,ва миллатидан қатъий назар бошқалар билан умумий тил топа олишни билдиради.Асосий ҳуқуқлар ва эркинликлар тизимидаги бағрикенглик тамойиллари қонун билан мустахкамланган ва ҳалқаро хужжатларда эълон қилинган.Демак бағрикенглик бу айрим кишилар,турли ижтимоий гурухлар,этнослар,диний эътиқодлар ўртасидаги хамжихатлик учун бошқа маданий ,ижтимоий ,миллий ,диний муҳит кишилари билан ўзаро алоқада бўлиш учун шахснинг сабр –бардошликка асосланган фаол ахлоқий қарашларининг намоён бўлишидир.Шунингдек бағрикенглик турли миллат ва элатларга дахилдор кишиларнинг,турли диний эътиқодли инсонларнинг бир замин,ягона Ватан, бир юртда бир худудда олий жаноб ғоя ,орзу –умид,мақсад ва ниятлар йулида ҳамкор ,ҳамфикр ҳамжихат бўлиб яшашни англатади.У ўзгаларга нисбатан мехр-мурувватли,ғамҳўр,сахий,кенгфеъллик каби маънавий фазилатларни ўзида мужассам этади.Ўзбекистон турли динларга мансуб қадриятларни асраб –авайлашга,барча фуқароларга ўз эътиқодини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиб беришга ,динлар ва миллатлараро хҳамжихатликни янада мустаҳкамлашга,улар ўртасида,қадимий муштарак анъаналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмокда.
Конституциямизда Узбекистон Республикаси барча фукарорлар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб,жинси ,ирқи ,миллати ,тили,дини ,ижтимоий келиб чикиши,эътиқоди,шахси ва ижтимоий мавқеидан қаътий назар қонун олдида тенгдирлар”.деган қоидани мустахкамлаб қуйилганини бундай ютуқларга сиёсий –ҳуқуқий замин яратди.Турли миллат ва динга мансуб миллионлаб кишилар ўз тақдирларини ва келажакларини Ўзбекистон билан боғлаб ,бу қадимий заминда тинч –тотув яшамокдалар.
Жамият ҳаётини маънавий янгилашидан кўзланган бош мақсад-юрт тинчлиги, ватан равнақи, ҳалк эркинлиги ва фаровонлигига эришиш, комил инсонни тарбиялаш, ижтимоий ҳамкорлик ва миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби ғояларни хаётимизга тадбиқ этишдан иборатдир. Мамлакатимизда бағрикенгликни ривожлантириш жараёнидаги муаммоларни ечиш ва амалиётга татбиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмокда.Чунки жаҳонда терроризм ва экстремизмнинг кучаётган ва уларга қарши курашга зарурат тобора ошиб бораётган хозирги шароитда бағрикенгликни ўрганиш,унинг ёвуз кучларга қарши курашдаги имкониятларини очиб бершига эхтиёж кучайиб бормоқда.
Шунинг учун хар бир инсон қалбида ,бағрикенглик туйғусини шакиллантириш,Ўзбекистонда жамиятнинг ижтимоий –сиёсий тараққиётини такомиллаштиришнинг мухим омили хисобланади.Ёшларнинг аҳлоқий тарбиясига бағрикенглик томонидан кўрсатиладиган таъсир шундан иборатки,у одоб ахлоқ қонунларидан ажралмаган холда номоён бўлади.Шу боис,бағрикенглик билан шахснинг ахлоқий тарбияси чамбарчас боғлиқдир.
Ватанимиз худудида ислом дини қарор топганига қадар зардуштийлик,буддавийлик, монийлик, маздакийлик, насронийлик каби динлар хам ўша даврдан барчасининг синтези натижасида бетакрор мадиният вужудга келган.Азал-азалдан она юртимизда мусулмонлар, насронийлар, буддавийлар ва бошқалар ёнма ён яшаб келганлар.Асрлар мобайнида йирик шаҳарлар масжид,черков,синагог ибодатхоналарининг мавжуд бўлиши,турли динга мансуб тақводорларнинг ўз диний амалларини эркин адо этиб келганлари бунинг тасдиғидир.Тарихимизнинг энг мураккаб оғир дамларида хам улар орасида диний можаролар бўлмагани халқимизнинг динлар аро бағрикенглик борасида улкан тажриба тўплаганидан далолат беради.

Сурхондарё вилояти Термиз тумани
отинойиси Холмуродова Шохиста

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here