Худкушлик шахидлик эмас, оғир
гуноҳ ҳисобланади

Бугунги кунда «шахидлик мақомига эришаман» деб, ўзини-ўзи портлатиб, ўзи ва бошқалар ҳаётига замин бўлаётганлар учрамоқда. Улар сохта «шайхлари» чиқараётган «фатволар» га амал қилган ҳолда, бундай разил ишларга қўл ураётгани ҳамманинг нафратини қўзғамоқда. Ана шундай бир худкушлик натижасида, Аллоҳнинг уйи, яъни жомеъ масжидида мусулмон дунёсининг забардаст олими Рамазон Бутий ҳамда 40 нафардан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди. Ваҳоланки, Қуръони карим оятлари, Пайғамбар алайхиссалом ҳадиси шарифлари, мужтаҳид уламолар асарлари ва фатволарида ҳаёт Аллоҳ таоло томонидан инсонга берилган имконият ва айни дамда омонат эканлиги, унга хиёнат қилмаслик лозимлиги таъкидланиб, ўз жонига қасд этиш катта гуноҳ сифатида қатъий қораланган. Қуръони каримда: «Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни нохақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга рахм-шавқатлидир» (Нисо,29), деб айтилган.
Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: «Ким ўзини тоғ тепасидан ташлаб улдирса, улганидан кейин жаҳаннамда шу хил азобга гирифтор бўлади. Ўзини сувга ташлаб ё осиб ёки куйдириб ўлдирган кишиларнинг хукми хам унинг хукми бидан баробардир». Яна бир.ҳадисда бундай дейилади: «Аллоҳ таоло хадиси қудсийда баён килади: «Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, мен унга берган умрга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий харом қилдим» (Имом Бухорий). Ўзини-ўзи ўлдириш бу ўз ҳаётини қасддан тўхтатишдир. Шариат нуқтаи назаридан бу ҳаракат қаттиқ қораланади.
ИШИД «ўзини ўлдириш» тушунчасини шахидлик деб талқин қиляпти. Ўзини-ўзи ўлдиришни «шахидлик» деб баҳолаш айни адашиш, жиноятнинг ўзгинасидир. Ҳозирги кунда ИШИД ўз-ўзини портлатиш билан шаҳидлик мақомини олиш мумкин экани исботлашга уринмоқда. Ўз-ўзини портлатишга мисол тарзида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларидаги ғазотлардаги ҳолатларда мисол келтиришади. Аммо ушбу ривоятларда душман билан юзма-юз турган пайтда жангга киргандан кейин ҳалок бўлишини ривоятларининг зоҳири кўрсатиб турибди. Яъни ривоятлардан бирортаси тинч аҳолининг устига портловчи модда билан кириб боришга қиёсий далил бўлолмайди. Чунки у ердаги ҳолат бу ерда жанг ҳолати каби эмас.Душман билан бўлаётган жангда ўлса шаҳид тирик қолса ғозий бўлади.
Бир сўз билан айтганда шахид бўлиш ҳам, ғозий бўлиши ҳам мумкин. Яъни шаҳид бўладими ёки тирик қолиб ғозий бўладими ўзи билмайди. Лекин ўзини-ўзи портлатаётганлар аниқ биладики, портлатганидан кейин ўлади. Бу ҳолат шахидлик даражаси эмас, балки ўз жонига бегуноҳларнинг жонига қасд қилишдир. Бундай шахс шаҳидлик мартабасига эмас, балки гуноҳкор дўзахий бандалар қаторига қўшилиши аниқ ва муқаррардир. Инсон пичок, захар ёки бошқа нарса билан бегунох бир инсонни ўлдирса, бу иши билан у барча одамларни ўлдирган ҳисобланади. Аксинча, бир инсонга ёрдам бериб, унинг жони, молини сақлаб қолган одам эса барча одамларни сақлаб қолган саналади.
Қуйидаги оят ҳам шунга далолат қилади: «Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам ҳудди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Ва унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир» (Моида, 32)
Юқорида келтирилган оятлар ва ҳадиси шарифлардан хулоса чиқариб айтиш мумкинки, ўзини-ўзи ўлдириш, белига бомба боғлаб портлатиш асло шахидлик эмас, энг катта гунохдир.

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани «Саййид Мухиддинхон» жомеъ маежиди имом хатиби: Қ . Хабиллаев

https://t.me/surxonmuslimuz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here