Ҳа, ислом дини аллоҳ таоло томонидан одамларни осонлик йўлига йўллаш учун жорий қилинган, уларни қийнаш, азоблаш ва тоқатидан ташқари нарсага мажбурлаш учун эмас.Шариат томонидан инсонга қилинган таклифларнинг барчаси иститоъага боғлиқдир, бошқача қилиб айтганда, одамларнинг кучи, қудрати, иқтидори, имконятларига чамбарчас боғлиқдир.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:
«Аллоҳ ҳеч бир жонга имкониятидан ташқари нарса юкламас» (286 оят)
Аллоҳнинг буйруқлари ва қайтариқлари банданинг имкон даражаси доирасида бўлади. Ана ўша таклифга амал қилишга қараб, бошқа ҳеч бир нарсага қарамасдан, бандага жазо ёки мукофот белгиланади.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам Исломни васф қилиб:
«Албатда, дин осондир», демоқдалар. Яъни дин аслида осонликдан иборат. Унинг барча таклифлари осондир.Унда ҳеч бир қийинчилик йўқ. Сарвари олам соллаллоҳу алаайҳи васалламнинг бу гаплари «Ислом шариати кўрсатмаларини бажариш қийин», дея сафсата сотувчилар зиддига қаттиқ раддиядир.
Дархақиқат, Ислом осонликдан иборат. Унда ҳеч бир қийинчилик йўқ.Ҳақиқий инсондай яшаш қасдида бўлган одам буни дархол тушуниб етади, чунки Ислом ҳақиқий инсонлар учун Аллоҳ томонидан юборилган кўрсатмалар тўпламидир. Шу билан бирга Исломнинг осонлигидан кўнгли тўлмасдан, уни ўзи учун қийинлаштиришга уринганлар ҳам хато қиладилар.
«Кимки динда ашаддий бўлмоқчи бўлса, дин унга ғолиб келади» Яъни динда чуқур кетиб, ҳаддидан ошиб, ўзича кўп амалларни қилиб шухрат топмоқчи бўлса, енгилиб қолади.Бундай одамлар бориб-бориб, йўлдан чиқадилар.
«Бас, тўғри амалда бўлинглар» .Яъни шариатда кўрсатилганидек, тўғрии амал қилишнингошириб ҳам юборманг.камайтириб ҳам қўйманг.
Исломнинг рукни бўлган ҳаж ибодати ҳам иститоъга боғланган. Аллоҳ таоло Имрон сурасида марҳамат қилади:
«Одамларнинг йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир. кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан бехожатдир» (97-оят)
Ушбу ояти карима ила ҳаж ибодати фарз бўлган. Маънонинг ўзида билиниб турибдики, ҳаж ибодати ҳаммага ҳам фарз бўлавермайди. Балки «Одамлардан йўлини топганларига» фарз бўлади.Улар кимлар? Уларсоғлиғи яхши, ҳажга бориб-келишга оиласидан оширган маблағи бор, йўлида хавф-хатар йўқ, аёл киши бўлса, маҳрами бор шахслардир.Оятнинг охирида:
«Кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан бехожатдир» дейиляпти.
Яъни кимки имкони бўлиб туриб, ҳаж қилмаса, Аллоҳга бунинг зарари йўқ.Чунки У бутун оламларга, жамики борлиққа ва умуман, ҳеч кимга ҳожати йўқ Зотдир.
Термиз шаҳар Ҳаким Термизий жоме масжиди имом-ноиби Сатторов Хазратқул