Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги “Ал Ҳаким ат-Термизий” зиёратгоҳида юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ушбу зиёратгоҳ қисқа вақт ичида аввалгиданда кўркам ва обод масканга айланди. Бу ерда ободонлаштириш, қадимий меъморчилик услубида қайта таъмирлаш ва зиёратчиларнинг зиёратларини шаръий жиҳатдан бекамикўст бажаришлари учун барча шар-шароитлар яртилди. Бугунги кунга келиб ушбу мажмуа бутун дунё сайёҳлари ва зиёратчилари завқланиб зиёрат қиладиган ажойиб қадамжолардан бири бўлиб, туризм соҳасининг ривожланишида беқиёс ҳисса қўшди. Ҳақиқатдан бу ерга келган кишининг баҳри дили очилиб, қалбида мана шундай буюк зотларнинг авлоди эканлигидан ғурур ва ифтихор туйғуси жўш уриши тайин.
Бугунги кунда буюк бобокалонимиз “Ал Ҳаким ат-Термизий” асарларининг янги нашри чоп этилиши, зиёратгоҳни обод масканга айланиши ва миллий қадриятларимизга чексиз эътибор берилиши ва бу жойда қилинган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари тўғрисида 13-август куни “Ҳидоят сари” кўрсатуви ижодкорлари Сурхондарё вилоятида бўлиб вилоят вакили А.Сайфидинов билан “Ал Ҳаким ат-Термизий” зиёратгоҳида суҳбат олиб боришди. Ушбу суҳбат Ўзбекистон каналида 23 август куни соат 20-10 да ва 24 август куни 08-10 да намойиш этилади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилоят вакиллиги