#ЯНГИ_ЛОЙИҲА: МАСЖИД БУНЁДКОРЛАРИ
Аллоҳга шукрки, мамлакатимиз янги даврида масжидларни обод этиш, уларни қайта бунёд қилиш ва жомеларни гўзал ҳолатга келтириш борасида жуда катта ишлар қилинмоқда.
✅ Шу кунларда ўлкамизда 250 та масжидда қайта қуриш ишлари давом этмоқда, жорий йил охирига қадар яна 160 та жомени янгидан қуриш ишлари бошланади, иншо Аллоҳ.
❗️Қайд этиш керакки, масжидларни обод қилишга ҳарис халқимизнинг холис ниятда қилган хайрияларини алдов йўли билан ўзлаштирмоқчи бўлган айрим кимсалар ҳам, афсуски учраб турибди.
Шу боис, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан muslim.uz сайтида “Масжид бунёдкорлари” номли янги лойиҳаси йўлга қўйилди. Унда қурилиши бўлаётган масжидлар рўйхати, ёрдам қилиш тартиби, масъул ходимлар исми-шарифи, боғланиш учун телефон рақамлар, жоменинг эски, ҳозирги ва келгусидаги суратлари ҳамда ҳомийлик учун ҳисоб рақамлар каби маълумотлар тақдим этилади.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Масжидга қушнинг уясича ҳиссаси қўшилган киши учун Аллоҳ таоло жаннатда қаср барпо қилади”. Демак, ҳар бир киши бундай улуғ масканни эҳтиром қилиши, уларнинг тозалиги ва ободлиги борасида ҳисса қўшиши энг савобли амалдир.
Аллоҳ таоло ушбу хайрли лойиҳани муваффақиятли қилсин!
Қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган масжидлар билан ушбу линк орқали танишишингиз мумкин.
http://muslim.uz/index.php/ayollar-sahifasi/item/31164-maszhid-bunjodkorlari
https://t.me/MasjidBunyodkorlari
https://taplink.cc/bundoykor
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal