Ривоят қилинишича, Асмо бинти Ҳорис келин бўлиб куѐв уйига – хожаси хонадонига
кетадиган кунда онаси Умома томонидан унга шундай насиҳат қилинди:
“Болажоним, севикли қизим, мени яхши тингла. Насиҳат ҳар кимга лозим. Ўгит ҳаммага зарур.Насиҳат билмаганга ўргатади, билганнинг эсига солади. Севикли қизим, агар бир қиз ота-онаси камбағаллиги учун эрга берилиши керак бўлса, сен ҳеч қачон узатилмасдинг. Чунки отанг жуда бадавлат, юқори мартаба эгаси. Сен шундай бир одамнинг қизисан!.. Лекин ҳаѐт бошқача. Аллоҳ бизларни яратган, биз учун ҳаѐт қонунларини белгилаган. Ҳар бир инсон Аллоҳ белгилаб берган қонунлар чегарасида умр ўтказади. Аллоҳнинг қонунига кўра, ҳаѐтга қадам қўядиган вақт келганда, ҳар бир аѐл бир хожага, ҳар бир хожа бир аѐлга муҳтож бўлади.
Эркаклар хотинлар учун, хотинлар эркаклар учун яратилган. Бу қонунни ҳеч ким буза олмайди,
қиѐматга қадар давом этади.Шу сабаб сен туғилиб ўсган, вояга етган уйингдан, яйраб-яшнаб ўйнаб юрган ерингдан чиқиб ўзинг билмайдиган, нотаниш бир уйга, шунгача ўзинг яхши билмаган инсон уйига, ўзингники бўладиган уйга борасан. Суюкли қизим, кўзимнинг нури! Сен ул зотга (эрингга) шундай хизмат қил: сен унга ер бўлки, у сенга осмон бўлсин. Сен хожангга бир уй бўл, у сенга устун бўлсин! Қизим, энди сенга айтадиган ўгитларимга қулоқ сол, уларни доим ѐдингда тут:
- Қаноат соҳибаси бўл. Ўз ҳолингга шукр қил. Эринг уйга нима олиб келса – хоҳ ейдиган, хоҳ киядиган нарса бўлсин – хушфеъллик, гўзал одоб билан қабул қил, эрингга ташаккур айт. Зеро, бахтли ҳаѐт кечиришнинг бир йўли ўз ҳолига шукр қилишдир. Ҳолига шукр қилмаган, нафсини тиймаган кишида қалб хотиржамлиги бўлмайди.
- Эрингга итоат эт, “Қил” деганини қил, “Қилма” деганидан сақлан! Эринг билан суҳбатлашганда итоатли эканингни тушуниб олсин. Шунда Аллоҳ таоло сендан рози бўлади, уйингиз
саодат нуридан порлайди.
- Эрингнинг кўзи тушадиган жойларга яхши эътибор бер: уй ичини, ташқарисини ниҳоятда тоза тут. Шундай қилки, хожангнинг кўзига биронта ҳам чиркин ер кўринмасин.
- Уст-бошингни тоза тут. Эринг фақат хушбўйликни сезсин, димоғига ѐмон ҳид келмасин. Чунки ѐмон ҳид эринг кўз ўнгида сенинг обрўйингни туширади, стенда на ирганишига сабаб бўлади.
- Овқатни вақтида тайѐрла, овқатланиш вақтини зинҳор кечга сурма. Эринг қачон
овқатланишга ўрганган бўлса, ўша пайтга овқатингни ҳозирла. У келиши билан тезда дастурхон ѐз. Шуни яхши бил: очлик киши жаҳлини тез чиқаради.
- Ухлаш, уйғониш вақтини яхши билиб ол! Унинг ѐтиш пайти бўлса, ўрнини тайѐрлаб қўй.
- Хожангнинг мулкига, ашѐларига жуда эътиборли бўл, унинг мол-дунѐсини яхши сақла, буюмларини авайлаб асра. Чунки унинг мулки сеникидир.
- Эрингнинг қариндош-уруғларига ҳурмат кўрсат! Бу билан унинг эътиборини қозонасан. Яқинларини ҳурмат қилиш хожангни ҳурмат қилиш демакдир. Бу, эътибор қозониш учун жудаям муҳим.
- Эрингнинг сирини бошқаларга айтма. Агар айтиб қўйсанг, ишончингни йўқотасан. Натижада оиланг бузилади, ҳамжиҳатликка дарз кетади.
- Эрингнинг динга тўғри келадиган барча буйруқларини адо эт, ҳеч қачон унга нисбатан
итоатсизлик қилма.
Шуни яхши бил: хожанг хафа бўлганида хурсанд бўлишдан, шодон пайтида хафа бўлишдан эҳтиѐт бўл. Чунки бу билан унинг қувончу дардига шерик эмаслигинг кўриниб қолади. Бу, фаҳм-фаросатсиз, тарбиясиз одамлар ишидир”.
Агарда ҳар бир солиҳа она қизига мана шундай тарбия берса, диёримизда ажримлар камаяр, бахтли оилалар сони кўпаяр эди. Олтиндан қиммат бу насиҳатларни бўлажак келинларимизга бахтли турмуш қуришларида асқотади деб умид қиламан. Меҳрибон Роббим барчамизнинг хонадонимизга солиҳа келинлардан ато этсин.
УМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин кизлар масалалари буйича ёрдамчиси Хосият Косимова.