Диёримизда яшаб келаётган мумин мусулмонлар маййит чиққан хонадон аҳлига Қуръон оятларидан тиловат қилиб савобини марҳумларга бағишлаб келганлар. Бу одат аслида халқимизга ислом дини таълимоти асосида кириб келган. Қуръон оятлари нафақат марҳумларга ҳатто уни ўқугувчиларининг ўзига ҳам манфаатлидир. Аҳли суннат таълимоти бўйича тириклар томонидан қилинган яхши ишларнинг савоби албатта марҳумларга етиб боради. Бу эътиқод халқимизнинг қон-қонига сингиб кетганки ҳатто уни ислом дини илмларидан тўғлиқ хабари йўқлар ҳам билади. Маҳалла қўй таниш билишлар орасида таъзия бўлса дарҳол бориб хонадон эгаларига тасалли бериб фотиҳа ўқиб келиш одати ҳам шундандир. Аммо кейинги даврларда янги чиққан айрим адашган тоифаларнинг талқин қилишича қуръон ўқиб савобини ўтганларга бағишлашнинг фойдаси йўқ эмиш,такфирчи Ваҳҳобийларнинг раҳномаларидан бири саналмиш Ибн Боззнинг Ал фатава деб номланган китобида бу ҳақда қуйидаги маълумотни учратасиз. Яъни Мусулмонларнинг ўликларига Қуръон тиловат қилиб савобини бағишлаш ҳаромдир. Ибн Боззнинг бу фатвоси салафи солиҳлар жумлаи жаҳон аҳли сунна мусулмнларининг фикрига хилофдир.Шу билан бирга унинг бу ва бу каби бошқа бидъатлари тинч тотув яшаб келаётган мусулмон миллатлар орасида фитна адоват ва ихтилоф уруғларини сочувчи омил вазифасини ҳам ўтаб берди.маййитларга тиловат савобининг етиб бориши уммати Муҳаммадиянинг ижмоъси билан исботланган. Ўлганга ўзидан бошқанинг амали савобини етишига далил Қуръонда,суннатда, ижмоъда ва қиёсда бордир: “Улардан кейин келганлар: “Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин”дерлар” (ҳашр сураси,10 оят). Аллоҳ таоло ушбу оятда ўзларидан олдин ўтган мўминларга мағфират сўраганларни мадҳ қилмоқда. Бу эса ўлганлар тирикларнинг истиғфоридан манфаат олишга далолат қилади.
Имом Абу Довуднинг “Сунан” китобида Усмон ибн Аффон р.а.дан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади: Пайғамбар с.а.в Ўлик дафн қилиб бўлинганидан кейин устида туриб “биродарингизга истиғфор айтинглар унга собитлик сўранглар, чунки у ҳозир сўроқ қилинади” дер эдилар. Ижмоъдан далил Ислом уматининг эътиборли асосий қисми жам бўлиб ўлганга жаназа намозидаги дуони далил қилиб “маййит тиркларнинг дуосидан манфаат олади” деганлар. Жаназа намозидаги дуолар маълум ва машҳурдир. Улар ўз аҳли биландир. Ўлган эркак, аёл ва гўдаклар учун алоҳида дуолар мавжудлигининг ўзи бу дуолардан вафот этганларга манфаат борлигини кўрсатади.
Имом Нававий р.а ўзининг машҳур Ал-Азкор номли асарида айтади тириклар дуосининг ўтганларга манфаати бор. Амалларнинг савоби ҳам етиб боради деб уламолар ижмо қилганлар. Шунингдек имом Нававий Ҳазратлари имом Шофиий р.а дан қуйидагича ривоят қилган.Яъни Маййитнинг қабри олдида Қуръон оятларидан ўқишлик мустаҳабдир, агар Қуръоннинг ҳаммасини ўқиб хатм қилинса янада яхши бўлади. Имом Шофиий р.а нинг бу сўзларин тиловат савобини бағишлаш ҳаром деган Ваҳҳобий Салафийларнинг барчасига қарши ҳужжат бўлади. Росулуллоҳ с.а.в нинг ҳам “Эй Аллоҳ Бақиъ қабристон аҳлини кечиргин” деб дуо қилганлари, машҳур ҳадисларда келган ва яна жаназа номозининг ўзида ҳам учинчи такбирдан кейинги ўқиладиган дуода тирикларимиз ва ўтганларимизнинг гуноҳларидан ўт деб дуо қилинади. Бу дуони ҳатто Ибн Боззнинг ўзи ҳам издошлари ҳам ўқиб келишади. Маъқал ибн Яссорнинг ҳадисида Росулуллоҳ .с.а.в нинг “ўликларингизга ёсин сурасини ўқинглар” деган тавсиялари айтилган. Имом Бухорий ва Имом Муслим р.а.лар ривоят қилган бир ҳадисда айтилишича “Пайғамбаримиз а.с. бир кун қабристондан ўтар экан тўсатдан икки ёнма-ён қабр олдида тўхтайдилар ва асҳобларига бирон новда келтиришни буюрадилар асҳоблар дархол Хурмо новдасини келтиради, Росулуллоҳ новдани иккига бўлиб иккала қадр устига санчиб қўяди, Бу ҳолга ажабланиб қараб турган саҳобаларга Ул зот; “Шу икки қабр эгалари қабрида азоб чекишмоқда, уларнинг бири бавлдан сақланмас, иккинчиси эса бировларнинг айбини ташиб чақимчилик қилар эди, зора шу новда қуругунча уларнинг азоби енгиллашса дедилар ” худди шу ҳадиснинг шарҳида Имом Нававий р.а айтганларки оддий бир новданинг айтган тасбеҳларидан қабр аҳлига манфаат бўлса, инсон зоти ўқиган оятларнинг қандай нафи бўлмасин?. Албатта Қуръон оятларининг нафи новданинг тасбеҳидан кўпроқ бўлади. Бу каби ҳужжатлар далилларни кўплаб келтириш мумкин. Қадимдан Мағрибу-машриқ мусулмонлари ўқилган оятларнинг савоби марҳумларга етади деб эътиқод қилиб келган. Кейинги даврларда (18-аср) Ваҳҳобийлар пайдо бўлди-ю уммат қабристонлари пайҳон қилинди. Улар томонидан мусулмонлар. Аввал Мушрикка чиқарилди,сўнгра эса Аллома-ю авлиёларнинг мақбаралари бузиб ташланди. Портлатилди. Бирдам ҳамжиҳат мусулмонлар орасига душманчилик киритилди. Ваҳҳобийларнинг қилаётган бу каби ҳаракатлари, нафақат мусулмончилик балки инсонийликка ҳам мос келмайдиган ваҳшийликдан бошқа эмасдир.
З.Чориев
Бойсун туман бош имоми “Саримозор” жомеъ масжиди имом-хатиби