Неъматнинг салмоғига яраша шукр лозимдир. Баъзи неъматларнинг шукри тилда «алҳамду лиллаҳ» дейиш билан адо бўлса, бошқа хил неъматлар ҳам борки, улар­нинг шукрини адо этишда тил билан айтилган ҳамднинг ўзи кифоя қилмайди. Масалан, намоз, рўза каби ибодатларни адо қилиш жисм неъматининг шукри бўлса, фарзанд неъматининг шукри уларни имон-эътиқодли, пок виждонли, ватанига садоқатли қилиб вояга етказишдир.

Ўтган  пайғамбарлардан бири Аллоҳнинг амри билан  бир хонадонга ташриф буюриб, уларга ўзини таништирди. Сўнг уларга деди: “Аллоҳ таоло сизларга бир хабарни етказишимни буюрди. У сизларнинг умрингизни икки қисмга бўлиб, бирини роҳат-фароғат, сиҳат-саломатлик, иктисодий кенгчиликда, иккинчисини эса қийинчилик, машаққат, бетобликда ўтказишингизни тақдир килибди. Аллоҳ таоло сизларга танлаш ихтиёрини берди. Қай бирини аввал берсин, кенгчиликними ёки машаққатли ҳаётними?” Эр­­­-хотин куп ўйладилар. Оила раҳбари аёлига ушбу фикрни айтди: «Биз ёш ва қувватлимиз, ҳозир ҳар қандай қийинчиликни енгишимиз осон кечади. Шунинг учун қийинчиликни ихтиёр қилсак-да, кексайганимизда машаққатсиз роҳатда ҳаёт кечирсак!?» деди. Аёли бунинг аксини – аввал енгил ва фаровон ҳаётни танлашни таклиф килди. Кўп мулоҳазалардан кейин эр-хотин бир қарорга келиб пайғамбарга дедилар: «Аллоҳ таоло бизга аввал фаровон ҳаётни инъом килсин». Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасданок Аллоҳ таоло хонадонларига барака берди, иктисодиётлари юксалиб роҳатда яшай бошладилар. Эр-хотин бу берилган роҳат-фароғатнинг шукронаси ўларок, кундузлари рўзадор, тунлари қоим, қуни-қушнилар билан гўзал муносабатда, ғариблар ҳолидан хабар олиб, муҳтожларга ёрдам курсатиб умр гузаронлик килдилар. Берилган неъматни исроф килмай Аллоҳ буюрган ўринга сарф этдилар. Вақт олий ҳакам деганларидек, пайғамбар айтган ҳаётнинг иккинчи кисми, яъни қийинчилик, машаққатли давр етиб келган эди. Оиладагилар «Энди бизнинг машаққатли  ҳаётимиз бошланади» дея кута бошладилар. Лекин, айтилган муддат келган бўлсада,  ҳанузгача фаровон ҳаётлари тугамас эди. Белгиланган муддатдан икки йил ўтиб яна ўша пайғамбар ташриф буюрди. Оила раҳбари пайғамбарга мурожаат қилиб: «Аллоҳ таоло умримизни икки қисм килиб қуйганлиги ҳақида хабар бергандингиз. Умримизнинг бир кисми ўтиб, иккинчи машаққатли ҳётимиз бошланиши керак эди, лекин ҳануз фаровон ҳаёт кечирмокдамиз. Не сабаб роҳатдаги ҳаётимиз давом этмокда?» деди. Пайғамбар (а.с) «Ҳақиқатда Аллоҳ таоло   умрингизни икки кисим – фаровон ва машаққатга тақсимлаган  эди. Сизлар Аллоҳнинг берган неъматларини исроф қилмасдан туғри йулда сарф килиб, шукроналикда ҳаёт кечирганингиз учун машаққатли ҳаётингизни ҳам яна фаровон ҳаётга айлантириб берди» деди.Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган:

«Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсаниз, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттикдир» (Иброҳим, 7).

Аллох таоло оятнинг давомида: «Борди-ю ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттикдир» дея огоҳлантирди. Аллоҳ тарафидан берилган ҳар бир нематнинг шукри уни туғри йўлга сарф қилиш орқали амалга ошади. Чунки баъзи нодон кишилар Аллоҳнинг берган неъматларини жоҳиллик қилиб инкор қиладилар. Шунинг учун ўзларига бино қуйиб  «Мен бу қулимдаги мол дунёни, мансабни, обрўни ўзимнинг ақл заковатимнинг зўрлигидан, серҳаракатлигим, уддабронлигим эвазига қўлга киритганман», деб ўйлайдилар. Йўлларида учраган, Аллоҳ таоло қайтарган гуноҳ маъсиятларга бор будларини сарф этадилар. Қарабсизки, дунёни ўзидаёқ  берилган неъматга шукр қилиб, туғри фойдалана олмагани учун ундан маҳрум булади. Охиратда эса  унинг жавоби янада оғир кечади. Ушбу оят тафсирида ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) айтадилар: «Неъматга куфроналик қилган бандаси учун Аллоҳнинг  берадиган азоби икки хилдир. Бири ношукурлиги сабабидан дунёдаёқ берган неъматини ундан олиб қўяди. Иккинчиси эса қиёмат кунида неъматга куфроналик қилгани учун унинг уқубатини бардавом қилиб қўяди» деганлар.

Неъматни Аллоҳдан деб билиш кишини Аллоҳга яна ҳам яқинлашишга ундайди. Аксинча, шукри адо этилмаган немат офат келтиради.

О.Исмоилов Сариосиё тумани
Имом Низомиддин Сангардакий жоме масжиди имом-хатиби

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here