ИСЛОМ МУТААССИБЛИКНИ ҚОРАЛАЙДИ
Мутаассиблик – ўз фикр-мулоҳаза ва дунёқараши тўғрилигига ўта қаттиқ ишониб, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлиш демакдир. Мутаассибликка йўлиққан шахс ёки гуруҳлар жамиятта беқарорликни вужудга келтиришга уринадилар.
У жамият, халқ, қолаверса, бир дин вакиллари орасида ҳурматсизлик, келишмовчилик, ўзаро адоват ва фирқачилик каби салбий омилларни келтириб чиқариши билан ҳам ўта хавфли хусусият касб этади. Зеро, мазкур иллатлар ҳар бир дин ва миллат кулажагига тўсқинлик қилиш ва беқарорликни келтириб чиқариш учун етарли хавф-хатарга сабаб бўла олади.
Ислом дини мутаассибликка хайрхоҳлик билдирмайди. Аксинча, теран ўйлашга, ьошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради. Демак, бир фикрда қаттиқ туриб олиш ва уни бошқаларга мажбуран сингдириш шариат ман қилинган ишдир.
Баъзи мусулмонлар ислом ҳукмларини тушунишда мутаассибона қарашларни ёқлаб, диний қарашларни тушуниш ва улврга амал қилишда ихтилоф чиқариб, ўз фикрини диндаги энг тўғри ҳамда асл исломий кўриниш санб, ўзгаларга нисбатан кескин муносабатда бўлмоқдалар. Аслида ислом дини пойдевори бағрикенглик ва йенгиллик асосига қурилганини еслашимиз ўринлидир. Шу маънода, Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинган ҳадиси-шарифда шундай дейилади: “Албатта, дин енгилликдир. Ким динда чуқур кетса, (дин) уни енгади”.
Шунингдек, Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда: “Динда чуқур кетадиган (мутанатиин)лар ҳалок бўлди. Динда чуқур кетадиганлар ҳалок бўлди. Динда чуқур кетадиганлар ҳалок бўлди.”, — дейилади (Имом муслим ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом Муоз розияллаҳу ва унинг шеригини Яманга жўната туриб: “Енгил ва қийин қилманг. Хушхабар беринг ва нафратлантирманг. Ўзаро ёрдам беринг ва ихтилоф қилманг”, — деган еканлар (Имом Бухорий ривояти).
Албатта, мутаассиблик динни нотўғри тушунишдан пайдо бўладиган сифатдир. Кишининг бир фикрда туриб олиши ёки мутаассибона фикр юритиши ҳавойи –нафсга ергашиш ҳисобланади. Асримизнинг кўзга кўринган уламоларидан Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий ўз асарларидан бирида мутаассиблик ҳақида қуйидаги фикрни билдиради: “Мен бу замонда баъзи шахс ва жамоаларнинг таассубидан ёки шаҳвату ҳавойи-нафсидан келиб чиқадиган, ҳукмлари шаръий далиллар ҳукми билан бирлашбайдиган ва уларнинг ҳужжатига бўйсинмайдиган янгича ислом туғилаётганини мулоҳаза қилмоқдаман”.
Демакки, динни ўзининг дунёқараши доирасида маҳкам тутиш, ундаги вожиб амалларни адо қилишда уларга эргашмаган кишиларн и ёмон кўриш, улар билан низо чиқариш, тарқоқлик ва фитнага сабабчи бўлиш айни мутаассибликнинг йрқин кўринишидир.
Ислом динимизнинг мужтаҳид уламолари Қуръон ва Сунна асосида қилган иштиҳодларининг натижасини айтгандан кейин: “Менинг фикрим хатога еҳтимоли бор бўлган тўғри раъй (яъни фикр). Мендан бошқанинг фикри еса тўғрига еҳтимоли бор бўлган хато раъйдир”, — деган сўзлари ривоят қилинган.
Хулоса қилиб айтганда, ислом дини мутаассибликнинг ҳар қандай кўриниши, хусусан, кишининг ўз фикрида муросасиз бўлишини қаттиқ қоралайди. Зеро, Аллоҳ таоло каломи ширифида марҳамат қилади: “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди” (Бақара,185).
✍✍Бойсун тумани “Пулхоким” жомеъ масжиди имом хатиби: А. Тошматов
https://t.me/surxonmuslimuz