Шошилиш шайтондандир. Аммо беш ўринда шошилиш суннатдир.Маййитни дафн қилишда, қизларни турмушга беришда, қарзларни адо этишда, гуноҳ содир қилиб қўйса тавба қилишда ва мусофир меҳмонга таом ҳозирлашда.
Абу Зардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дарднинг даъвоси бор, гуноҳларнинг даъвоси истиғфор айтишдир” дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Эй, одамлар Аллоҳга тавба қилинглар. Мен бир кунда юз марта тавба қиламан”.
Бошқа ҳадисда эса “Ким бир кунда икки марта Аллоҳга истиғфор айтмаса, батаҳқиқ ўзига зулм қилибдир” дедилар. Шунинг учун ҳар бир мусулмон одам тавба тазарру қилиши лозим чунки гоҳида билиб ёки билмасдан хатога йўл қўяди. Ана шу хатоларимизни ювиб турадиган нарса тавба қилишлик бўлади. Аллоҳ таоло хатоларимизни ўзи авф этган булсин.

Олтинсой туман “Хўжа Бурхон”жомеь масжид имом хатиби: Худойқулов Тўрахон

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here