Ҳозирги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири бу ОИТС дир. ОИТС аввало ўзи нима? деган саволга жавоб берадиган бўлсак, бу- одам иммунитети танқислиги синдромидир. Яъни бу касаллик азал-азалдан ва айниқса ҳозирги пайтда инсонларни ташвишга солиб келган ва солаётган муаммолардан бири СПИД касаллигидир. СПИД — бу ХХ асрнинг охирида инсоният оламида энг муҳим ва энг даҳшатли воқеа ҳисобланади. Ҳозирги кунда эса ХХI АСР ВАБОСИ ҳисобланади.
Ислом дини таълимотида инсон ўз сиҳат-саломатлигини сақлаш ва эҳтиёт қилиши асосий мақсадлардан бири эканлиги алоҳида таъкидланган. Шунинг учун ҳам киши ўз саломатлиги ҳақида қайғуриши ва унга асло бепарво бўлмаслиги лозимдир. Ушбу касалликда организмни ички ва ташқи зарарли таъсир этувчи таъсиротлардан ҳимоя қилувчи – иммун тизими вирус таъсирида издан чиқади. Юқорида айтганимиздек ОИТС — XXI асрнинг энг муҳим муаммоларидан бири ҳисобланиб, ушбу касаллик бутун ер юзига тарқалиб, кўплаб давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда. ОИТС касаллиги билан касалланганларни бир қарашда аниқлаб бўлмайди, буни ҳатто врач ҳам беморни оддий кўрикдан ўтказиб айтиб бера олмайди. ОИТС даволаб бўлмайдиган касалликдир. Бу билан оғриган бемор бутунлай соппа-соғ бўлиб кўриниши мумкин аммо бутунлай соғайиб кетмайди. Буни билмаган ёшлар бўлар бўлмас қизиқишлари туфайли ва билиб билмай ҳар хил оқим ва иллатларга қўшилиб қолмоқдалар. Бунинг оқибатида ОИТС – деган юқумли ва тузалмас касалликка чалиниб қолишади. Илоҳий ва азалий бир қоида мавжуд: “Ким ўзини бу дунёнинг ҳаром лаззатларидан ўзини тийса, Аллоҳ таоло унга бу дунёда иймон ҳаловатини, ибодат лаззатини ва қолган ҳалол роҳатларни насиб қилади ва охиратда эса унга абадий лаззатларни муяссар қилади”. Булар зино, маст қилувчи ичимликлар ичиш, бировнинг устидан масхаралаб кулиш, ақлни шоширадиган ва инсонни бўшаштирадиган моддаларни истеъмол қилиш. Бу ишлар инсониятга зарар бўлгани учун Парвардигори олам буларни барчасини ҳаром қилган. “Ҳар бир маст қилгувчи хамрдир. Ҳар бир хамр ҳаромдир”. Нима нарса инсонни маст қилса, ақлини кетказса у ҳаром бўлади. спиртли ичимликми, гиёҳванд нашаларми ёки бирор моддаларни ҳидлаб маст бўладими барибир ҳаммаси ҳаром. “Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳоҳ у кўп бўлсин, ҳоҳ у озгина бўлсин бари бир ҳам ҳаром”.
ОИТС-билан касалланганлар жамият учун катта бир зарардир. Чунки улардан соғлом фарзандлар дунёга келмайди. Аксинча ақли ноқис, кўзи ожиз, қўли ёки оёғида ёки танасининг бирон жойида нуқсони бўлиб, хуллас қисқача қилиб айтганда ногирон бўлиб туғилади. Аммо уларнинг айби нимада? Улар туғулгандан кейин бир умр қийналиб яшашашди ва азоб чекишади. Бошқа соғлом болаларни кўриб ҳаваси келади. Ўз боласига бир умрлик шундай азобларни раво кўришни менимча ҳар ким ҳам истамайди. Аммо била туриб ёки эшитиб туриб бу йўлдан қайтмайдиганлар ҳам орамизда топилади. Ўшалар жамиятимизнинг кушандаси ҳисобланади.
Шундай экан ОИТС деган балодан узоқроқ бўлайлик. Бунинг учун эса аввало ўзимиз тўғри йўлдан адашмайлик ва фарзандларимизни ҳам тўғри тарбия қилайлик. Уларнинг қилаётган ҳар бир ишидан хабардор бўлиб, бўш вақтларини фойдали ва унумли ишлар билан ўтказишларида, тўғри йўлдан адашмасликларида, ҳар хил оқим ва иллатларга қўшилиб қолмасликларида, бўлар бўлмас нарсаларга қизиқавермасликларида ҳаракат қилиб, эрта бир кун пушаймонлик ўтида ёнмаслигимиз учун буларнинг олдини олайлик.Аллоҳ таоло барчаларимизни тўғри йўлдан адаштирмасин ва ҳар хил касалликлардан Ўзи сақласин!
Олтинсой туман бош имом хатиби Маматқулов Мамаюсуф