Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 5 сентябрь, шанба кунидан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилди.

Ушбу қарорга мувофиқ, юртимиздаги жоме масжидларда жума намозлари 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб адо этилишига рухсат этилди.

Республикамиздаги жоме масжидларда 4 сентябрь кунига қадар жума намозини ўқишга тайёргарлик ишлари олиб борилади. Жума намозлари вақтида қатъий карантин талабларига ҳамда ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя этилиши талаб этилади. Жумладан:

– жума намозини ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;

– масжидлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;

– санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар,–

– антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

– жума намозидан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

– бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;

– тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;

– масжидларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик каби карантин талаблари жорий этилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here