Бир куни масжид ёнидан ўтаётган эдим, бир намозхон мени тўхтатиб: «Намоз ўқинг,иншааллоҳ, натижасини кўрасиз» деди.

1993 йил куз ойи эди.Таҳорат олиб, биринчи марта бомдод намозини ўқиш учун масжидга бордим. Намоз ўқиб ўзимни жуда енгил ҳис қилдим. Секин-аста беш вақт намоз ўқий бошладим. Орадан бир йил ўтар-ўтмас масжидга мутавалли бўлиб тайинландим. Масжид жойнамозлари эскирган, меҳробда имом учун битта гиламча бор эди, холос. Пулини бўлиб- бўлиб бериш шарти билан бозордан 11 дона гилам олиб келиб, масжидга тўшадим. Намозхонлар хаққимга дуои- хайрлар қилишиб, раҳматлар айтишди. Бу ишимдан бошқалар ҳам илҳомланиб, масжид гиламга тўлиб колди.
Шундан сунг 15 йил кабристонда қоровул бўлиб ишладим. Теварак- атрофни ободонлаштирдим, қабристон панжараларини бўядим. Бирор марта нолимадим,фақат шукр қилар эдим.
Кексайганимда соғлигим ёмонлашди. Икки марта жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлдим. Шифокорлар «Бир ой ҳам яшамайди», деб уйга жавоб беришди.Уйга келиб, кун санай бошладим. Кечалари Яратганга илтижолар қилардим. Мени кўришга келган яқинларим вилоятда қўли енгил шифокорлар борлигини айтиб, кўнглимни кўтаришди. Менда умид пайдо бўлди. Вилоят марказий шифохонасининг онкология бўлимида даволанишга қарор қилдим. Олти ой давомида кимётерапия усулида муолажалар олдим. Аҳволим секин- аста яхшилана борди. Буларнинг барчаси хаққимга қилинган холис дуоларнинг ижобати эканига амин булдим.
Ха, донишманд халқимизнинг:
«Олтин олма, дуо ол» деган гапида ҳикмат кўп экан.

*** (Бир кишининг бошидан ўтказгани)

Қизириқ тумани «Хамкон» жомеъ масжиди имоми хатиби Эргашев Жуманазар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here