Шаҳид — “ ҳозир, гувоҳ, ўз билганлари ҳақида хабар берувчи ” маъноларини ифодалайди. Шунингдек, » Шаҳид» Аллоҳ таолонинг исмларидан бири бўлиб, «гувоҳлиги ишончли, ҳар доим ҳозир бўлувчи Зот» деган маъноларни англатади.
«Шаҳид» лафзи умумий лафзда Аллоҳнинг йўлида ҳалок бўлган шахсга нисбатан ишлатилади ва у икки турли бўлади.
1. «Ҳақиқий шаҳид»- Аллоҳ йўлида ҳалок бўлиб, унга кўра, бу шахс қабр азобидан омонда бўлган ҳамда жаннатга тушиши кафолатланган кишидир. Шунинг учун ҳам у дафн этилишидан олдин ювилмайди. Бундай кишининг ҳаётлик вақтидаги қилган барча гуноҳлари кечирилади, жаннатда ҳам баланд ўринда бўлади.
2. «Ҳукмий шаҳид»- ҳадисларда таъкидланишича, ғайритабиий ўлим топган ( инсон, ҳайвон томонидан ўлдирилган, табиий офат, оғир юқумли ва ички касалликлар, захарланиш ёки ҳажда вафот этган, сувда чўккан, том босган, фарзанд кўриш вақтида кетган ва бошқ…) барча кишилардир.
Юқорида таъкидланганидек, шаҳид- бир шахс томонидан ўлдирилган мусулмонга нисбатан ишлатилади. Кишининг ўзини-ўзи ўлдириши, гарчи нияти дин йўлида бўлса-да, шаҳидлик ҳисобланмайди. Аксинча, бундай амал » ўз жонига қасд қилиш» деб баҳоланади. Шариат нуқтаи назаридан бундай амал қаттиқ қораланиб, Парвардигор томонидан берилган ҳаётга тажовуз қилишдек гуноҳи кабира ҳисобланади.
☝️ Ҳозирда баъзи гуруҳ ёки шахслар томонидан » ўз-ўзини ўлдириш » яъни, худкушлик тушунчаси шаҳидлик билан қориштирилган ҳолда талқин қилинмоқда. Аслида бу ҳаракатлар ҳам шахснинг ўз ҳаётига тажовуз қилиши бўлиб Қуръон ва Суннатга кўра ўз жонига суиқасд қилиш ҳисобланади. Дунёнинг баъзи давлатларида мусулмон шахс томонидан маълум мақсадлар йўлида » ўзини-ўзи ўлдириш» и » шаҳидлик амалиёти» дея баҳоланиши айни адашишликдир. Мазкур » кучлар» томонидан ўз ҳаракатларини оқлаш мақсадида келтирган барча далиллар Ислом уламолари томонидан рад этилган ва асоссиз деб топилган.
🔹 Имом Қуртубий Қуръони карим «Нисо» сурасидаги: » Бир- бирингизни ўлдирмангиз» ,- деган оят ҳақида фикр билдириб, унда инсонлар бир-бирларини ўлдиришликдан қайтарилган бўлса ҳам, кишининг ўз жонига қасд қилишини ўз ичига олади,- дейди.
🔸 Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: » Ўзини бирор сабабидан ўлдирган шахс, албатта, жаҳаннамда абадий, доимий азобланади»,- деганлар.(Имом Бухорий ривояти)
✔️ Шунингдек, яна кўплаб манбаларда ислом фақиҳлари томонидан мусулмон кишининг тинч-осойишта ҳаётда ўз-ўзини ўлдириш уёқда турсин, ўзига ўлим тилашлиги ҳам қораланган.
Барча фатволар хулосасига кўра, ўзини-ўзи ўлдирган, портлатган ва шаҳидликни даъво қилаётган худкушлар ҳеч қандай шаҳид бўлмаслиги ва уни шаҳид деб номлаш ҳам мумкин эмаслиги, аксинча, мазкур амаллар ўзини-ўзи ўлдириш ва ўз жонига қасд қилиш деб таъкидланади.

«Ислом маърифати: аслият ва талқин»  китобидан олинди

Қизириқ тумани «Такия ота» жомеъ масжиди имоми Х. Чоршанбиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here