Аҳоли ўртасида телевизор кўриш даражаси, китоб ўқиш даражасидан кўпроғини ташкил этади. Бу яхши ҳолат эмас. Вахоланки ўқиш билим олишнинг энг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. Чунки ўқиш инсон онги ва тафаккурини ўткирлайди. Инсон ўқиш орқали Аллоҳни, ҳаётни, борлиқни нарсаларни танийди. Ўқиш инсонни тўғриликка, гўзал аҳлоқга бошлайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қурони каримнинг биринчи оятида ҳам илм олишга буюрган. Пайғамбаримиз (ул зотга Аллоҳнинг салот ва саломи бўлсин): “Мени Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган янги илм ўрганмаган кунимда мен учун ҳайр йўқдир”, деб марҳамат қилганлар. Кўпчилигимиз охирги марта қачон битта китобни ўқиб тугатганимиз ҳам эсдан чиқиб кетган. Бугун кўпчиликда таҳлил этиш қобилияти кам. Натижада, оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқлардан ким нима деса, ишониб кетиш ҳолатлари кўпайган. Бунга айнан китоблар мутолааси камайиб кетгани сабабдир. Унутмайлик, ўқиш мактабни тамомлаш билан тугаб қолмайди, у бутун умр давом этиши лозим бўлган амалдир. Ҳаётни тушунишга, яралишимиз боисини англашга ўқиш ва илм олиш билан эришилади.

Сариосиё туман “Имом Низомиддин
Сарнгардакий” жоме масжиди имом-хатиби: О. Исмоилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here