Мустақилликнинг 27 ёши бу йил ўзгача таровват билан келмоқда.Жаннатмакон юртимиз қутлуғ мустақиллик байрами остонасида турибди. Мустақил Ўзбекистон Ўзлигимизни, маънавиятимизни ва маданиятимизни ўзида мужассам этган кун бу мустақиллик кунидир. Аллоҳ Таолога беадад шукурлар бўлсинким, мана 27 йилдирки тинчлик-осойишталик, мустақиллик неъматида яшаб келмоқдамиз. Бу кун мамлакатимиз ва фуқароларимиз ҳаётида катта бурилишга сабаб бўлган муқаддас кундир. Қисқа муддат ичида эришган ютуқларимиз, қўлга киритган зафарларимиз кўлами, эътирофини жаҳон жамоатчилиги тан олиб бораётганлиги бизга сир эмас.Бугун шуни аниқ ишонч билан айтиш керакки, халқимизнинг асрий орзулари ушалган ушбу шодиёна кунларга осонликча етиб келганимиз йўқ Мустақилликка эришибгина, ўзлигимизни, бой тарихимизни, дунё тамаддунида ўз сўзини айтган улуғ аждодларимизни танидик. Уларнинг бебаҳо маънавий меросларига эга бўлдик. Энг улуғ саодатки, фарзандларимизни уларнинг ҳаёт йўллари, қолдирган илмий-ахлоқий асарлари ила тарбиялаб келмоқдамиз. Чунки, улуғ бобокалонларимиз номини қайта тиклаш мустақилликка эришган дастлабки кунларимизда давлатимизнинг ўз олдига қўйган ривожланиш йўлидаги вазифаларидан бири эди. 1989 йилда Ўзбек тилига давлат тилининг берилиши ҳақидаги Қонуннинг қабул қилиниши эса мустақиллик сари қўйилган биринчи қадам эди.Истиқлол неъмати туфайли бугун инсоний қадриятларимизнинг асосини ташкил этган Ислом дини таълимотларидан элимиз яна баҳраманд бўла бошлади. Истиқлол неъмати туфайли бугун инсоний қадриятларимизнинг асосини ташкил этган. Истиқлол шарофати билан қадимги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, муборак қадамжолар обод бўлди. Улуғ алломалар марқадлари қайтадан қурулиб обод қилинди Бизнинг Сурхон воҳасининг Шерабод туманида ҳам Призидентимиз ташабуслари билан Исо Термизий бобомиз маъжмуаси қайта тамирдан чиқарилди. Ўзбек элининг қалби қувонч билан лимо лим тўлган. Ҳозирда Республикамизда икки мингдан ортиқ масжидлар фаолият олиб бормоқда. Ўндан ортиқ диний таълим берувчи муассасалар фаолият олиб бормоқда. Ҳар йили етти мингдан ортиқ ҳожиларимиз муборак ҳаж зиёратига боришмоқда. Умра зиёратига ҳар йили ўн мингдан зиёд зиёратчилар ташриф буюришмоқда. Мусулмонларнинг муқаддас икки байрами Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити расмий давлат байрамлари қилиб белгиланган. Бундан ташқари юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жадал равишда олиб борилмоқда. Замонавий янги типдаги уйлар, корхоналар, янги шаҳарлар барпо қилинмоқда. Қишлоқ жойларда ҳам шаҳарники сингари замонавий бинолар қад кўтармоқда. Яшаш шароитлари, ичимлик суви, газ ва бошқа кундалик эҳтиёжлар муаммолари ҳал қилинмоқда. Яшаш тарзимиз аввалдан ўн карра яҳшиланган. Ёшлармизга ҳам катта эътибор берилмоқда. Уларга замонавий фанларни эгаллаш учун барча зарур шарт ва шароитлар муҳайё қилинмоқда. Спортчиларимизга кўрсатилган эътибор туфайли олимпиадаларда катта ўринларга сазовор бўлишмоқда. Шубҳасиз, Аллоҳ Таоло ўзи назар солиб турган бу жаннатмакон диёримиз бугун дунёдаги энг тинч ва обод юртлардан бири бўлиб турибди. Бундай улуғ инъомнинг қадрига етиш, ватаннинг ҳар бир кунига яраш, шу масканда яшаётган ҳар биримизнинг бурчимиздир азизлар. Зеро, биз ўз фарзандларимизга ҳамма нарсанинг энг афзалини, яхшисини илинамиз. Унутмайликки, барча ютуқлар яхшиликлар тинчлик, осудалик бўлсагина қўлга киритилади. Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукмсуради, оқибатда, жамиятда ҳартомонлама юксалиш варивожланиш рўйберади. Одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқатлари, меҳр ва мурувватларининг самимий бўлиши ҳам асосан хотиржамликка боғлиқдир. Демак, дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши, халқнинг Ҳақда олобуюрган ишларини мукаммал ва хотиржам адо этишлари учун тинчлик ва осойишталик лозим. Аллоҳдан сўраймизки, бу серқуёш ўлкамизни доимо ўз паноҳида асрасин! Нияти бузуқ кимсалар тажовузидан, зулмидан ҳамиша Ўзи ҳимояқилсин! Мустақил ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги, халқимизнинг аҳил-иноқлиги, бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги янада мустаҳкам бўлсин!
УМИ Сурхондарё вилоят вакилининг
хотин-кизлар масалалари буйича ёрдамчиси: Хосият Косимова