Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Солиҳ ибн Башир айтади: «Ато Сулаймийни вафотидан сўнг тушимда кўриб, «Аллоҳ сизни раҳматига олсин. Сиз дунёда жуда кўп маҳзун юрар эдингиз», дедим. У: «Аллоҳга қасамки, шу туфайли доимий хурсандчилик ва шодликка эришдим», деди. «Қайси даражадасиз?» деб сўрадим. «Аллоҳнинг инъомига эришган зотлар, яъни пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ кишилар билан бирга» (Нисо сураси, 69-оят) дея жавоб берди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here