Буюк аллома Ризоуддин Ибн Фаҳриддиннинг «Оила» асарида шундай фикр бор. “Ҳар нарсанинг табиий ўлчови бўлади. Ўлчовсиз иш ҳеч вақт фойда бермайди.” Никохнинг ҳам маълум вақти бўлиб, эртаси ҳам кечи ҳам зарардир. Никох учун табиий ёш ўғил бола учун 20-40 ёш оралиғи, қизларда 18-30 ёш табиийдир.Бу ёшдан олдин ёки кеч фойдасиз дегани эмас. Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг бахтли саодатли бўлишини истайди. Оила қурушда, турмушга беришда шошилмаслиги керак.
18-20 йил бағрингизда ўсган гул қизингиз ўзга хонадонга беш ёки ўн кунга эмас, бир умрга кетмоқда. Буни уйлаб иш қилиш керак.
Оила муқаддас даргохдир. Шунинг учун унинг пойдевори мустаҳкам қурилмоғи керак. Бу ота- онанинг ақли ва билимига, фарзандларига берган тўғри тарбиясига боғлиқдир. Мустаҳкам оилани барпо этишда никох ёшнинг инобатга олиниши эр-хотиннинг бахтли турмуши-ю, фарзандлар камолоти муҳим аҳамият касб этади. Соғлом фарзанд дунёга келишида онанинг ёши катта рол уйнайди. Оиланинг мустаҳкамлигида фарзанднинг ўрни катта. Фарзандларимиз соғлом ва баркамол экан, оиламиз мустаҳкам бўлиб Ватанимиз кундан-кунга гуллаб яшнайверади. Ёш турмуш қуруш, эрта она бўлиш аёлнинг жуда кўп имкониятларини чеклайди ва саломатлигига хавф туғдиради.
Аллоҳ-таоло ўз бандаларига никоҳ ила оила қуриш, ҳалол пок яшашни буюрган . Алоҳ-таоло эр-хотиннинг орасига меҳр-муҳаббат, раҳм-шавқат ато қилгани барокатидан оила обод бўлади. Эр-хотиннинг ўртасидаги ўзаро муҳабат, ишонч, дўстлик тўйғулари хонадон осойишталигини таъминлайди.Инсоннинг ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик топадиган жойи бу оиладир. Бунинг учун эр-хотин ўз масъулиятларини билиши унга амал қилишлари керак, шунда оила мустаҳкам ва ҳаловатли масканга айланади. Энг яқин дўст турмуш ўртоқдир. Қуръони Каримда: “Улар сизлар учун либос, сизлар учун либосдирсиз(“Бақара сураси-187”)”дея марҳамат қилинади. Ҳадиси шарифда бундай дейилади: “Кимни аллоҳ солиҳа аёл билан ризқлантирган бўлса, унга диннинг ярмини берибди. Иккинчи ярми учун Аллоҳга тақво қилсин”. Яхши аёл эринг ҳам ухровий, ҳам дунёвий ишларида энг яхши ёрдамчидир.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керак, оиланинг мустаҳкамлиги ота-онанинг ақлига, маънавий, мафкуравий, дунёвий ва уқравий билимига ҳамда фарзандларига берган тўғри тарбиясига боғлиқдир.
Қумқўрғон туманидаги “Мулла Худойберди”
жомеъ масжиди имом-хатиби Исохон Аминов.