Муқаддас Ислом дини инсонларни бахт-саодатда яшашга, одоб-ахлоқли бўлишга тарғиб қилади. Барчамизга яхши маълумки, Аллох таолонинг хукмлари боқийдир. Унинг шариати енгил ва осон, тавсиялари эса улуғ ва азиздир. Қарз бериш мухтож кишининг жонига оро кириш савобли, фазилатли амаллардандир. Абу Хурайра(Р.а) ривоят қилган хадис шарифда Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар. “Садақага ўн баробарча, қарзга ўн саккиз баробарча савоб бўлади” деган. Чунки тиланчи ўзида бирор нарса бўлса ҳам сўрайверади, қарз олувчи эса мухтож бўлгани учун қарз олади. Қарз олишдан ёки қарз беришдан динимиз қайтармайди. Киши мушкулини осон қилиш, унга ёрдам қўлини чўзиш яхши ажри улуғ беқиёс бўлса, қарздорлик ҳам беқиёс маъсулиятдир. Бу хаёт барчамиз учун омонот. Шу фурсатларда яхши амалларни қилиб бўйнимиздаги омонатимиздан тезроқ қутулишимиз керак. Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) бундай мархамат қилганлар “Уч нарсага шошилинглар: маййитни қабрга қўйишга, омонат қарзни қайтариб беришга ва бўйи етган қизни (муносибини топгач) узатишга шошилинглар”. Қарз масаласи қиёматда хисоби оғир бўладиган масалалардан биридир. Чунки бандалар ўртасидаги омонатга кимки хиёнат қилса хақ эгаси кечмагунча Аллоҳ таоло кечмайди. Ислом шариати кимки қарзини узаолмай дунёдан ўтар бўлса қолдирган молидан дафн маросимларига сарфлангач қарзи бериши белгилаб қўйилади. Имкони бўлгани холда қарзини узмасликни Пайғамбаримиз (с.а.в) “Зулм” деганлар. Лекин минг афсуслар бўлсин халқимиз орасида қарздор бўла туриб тўлашга бўйин товлаб дунёдан шу ҳолда ўтиб кетаётганлар ҳам учрайди. Абу Лайс Самарқандий айтади. Зарурати бўлган кишининг қайтариш ниятида қарз сўрашида зарар йўқ. Қайтариб бериш ниятида бўлмаган қарз олувчи гуноҳкордир. Пайғамбаримиз (с.а.в) дуо қилардилар “Парвардигорим, гуноҳ ишлардан ва қариздор бўлишдан ўзинг сақла”. Шунинг учун кимдандир қарзимиз бўлса, вақтида қайтариб берайлик. Хожатимизни чиқарган керакли пайтда ёрдам берган инсонга зулм қилиб гуноҳга қолмайлик.

Қизириқ туман бош имом-хатиби Абдуназаров Абдухалил Хусанович

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here