Ўзбек ҳалқи азалдан оилани муқаддас, муборак даргоҳ сифатида эъзозлаган, бу қурғонга завол етмаслиги учун бор маҳоратини ишга солган. Зеро, оилани бошқариш фарзандларни халққа, ватанга муносиб авлод қилиб етиштириш катта санъатдир. Афсуски баъзан бу борада билим, тажриба ва тарбиянинг етарли бўлмагани туфайли кўпрок ёшлар ўртасида ажрашиш ҳолатлари учраб туради. Арзимаган баҳонаи сабаб оилалар бузилиб, бегуноҳ беғубор фарзандлар тирик етим бўлиб қолмокда. Аёл оқила, фозила, жонкуяр, ҳар нарсада эр қадрини юксак қўядиган бўлса, эр босиқ, жиддий, меҳрибон, фарзандлари, аҳли аёлига жонкуяр бўлиши керак. Эр-хотин ўртасида меҳр -оқибат бўлиши керак. Расулуллоҳ с.а.в. шундай мархамат қиладиларки «Дунёнинг ҳаммаси матодир ва дунёга энг яхши мато — бу солиха аёлдир». Аллоҳ таоло ўзининг муқаддас каломида «Эр-хотинга, хотин-эрга либос» дебмархамат қилган. (бақара сураси-187)
Оила шундай бирлашмаки ўзаро муросаи мадорасиз ҳеч ким бир масала, муаммо рисоладагидек ҳал бўлмайди. Меҳр берса-меҳр кўради. Уйим рўзғорим деб топиб-тутиб келган эрни меҳр-муҳаббат билан қарши олиш, кўнглини ҳушлаш, аввало хонадонга файз бағишлайди. Рўзғор тўкинлиги тўкислиги ортади. Аёл меҳри, жозибаси, фаҳм-фаросати билан эр кўнглига йўл топса бу оила мустаҳкам оила бўлади. Эрнинг кучига-куч ғайратига ғайрат қўшилади. Аёл сабрли бўлса Аллоҳ таоло рози бўлади. Халкда жавраган хотиндан-авраган хотин яхши деган мақол бор. Яхши сўзлар билан эрни кўнглини овлаш хорғин руҳига қувват бериш, турли кайфиятда кўчадан келган эрни жавраб турли муаммоларга кўмиб ташламаслик оқила хотиннинг ишидир. Пайгамбаримиз (с.а.в) «Мусулмоннинг уйи жаннат боғидан бир боғчадир» — деганлар.
Хонадонни жаннат боғчасидек айлантириб ўтириш ўзини билган ҳар бир муслим ва муслиманинг бурчидир. Чиннаккам роҳат ва ҳаловатни, қадр қимматни топган эрни кўнгли ҳеч қачон иккиланмайди. Аёлни қаноатсизлиги, бесабрлик ҳалолидан топиб келган ризқга қониқмаслик, бу хонадондан, оиладан файз қут баракани кўтарилишига олиб келади. Эркак ўз ҳамияти меҳнату шижоати, аёл эса оқилалиги, сабру- қаноати фозилалик сифатлари билан бир-бирларини сийласалар айбу-нуқсонларини либос бўлиб ёпсалар, албатта яратганни рози қилган бўладилар. «Солиха аёлга етишган эр омадлидир» хадис.
Солиха аёл сабрли муросали, тинч-тотувликга интилувчи уйим-жойим дейдиган аёлдир. Солиха бўлишга интилган аёллар, солиха аёлга муносиб булишга ҳаракат қилган эркаклар иншааллоҳ икки дунё саодатга эришадилар.
ЎМИ Сурхондарё вилоят вакилининг
хотин-кизлар масалалари буйича ёрдамчиси: Х.Косимова