ИСЛОМ — ТИНЧЛИК ДИНИДИР.

Ислом дини бунёдкорлик,инсонпарварлик, хамжихатлик,ахиллик, бағрикенглик ва тинчлик динидир.Эзгу ғоялари билан инсониятни тўғри йўлга даъват қилади.Умуман инсониятни қадрлайди,одамларга яхшиликни раво кўради.Ислом дини инсонларни ёвузлик,вайронкорлик ва бузғунчилик каби иллатлардан доимо қайтаради.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) «Одамларнинг жони,мулки ва номуси қиёматгача дахлсиздир», деганлар.
Ислом дини хозирги кунга келиб сайёрамизнинг 1 миллиард 800 миллионга яқин аҳолисининг муқаддас динидир.Бугунги кунга келиб мусулмон аҳолисининг 92.5 фоизини суннийлар ташкил этади. Улар мазхаблар бўйича қуйидагичадир:
Ханафийлар 47 фоиз.
Шофиъйлар 21 фоиз.
Моликийлар 17 фоиз.
Ханбалийлар 7.5 фоиз.

Американинг Вашингтон илмий-текшириш марказининг маълумотига кура,Ислом дунёнинг 120 дан ортиқ давлатида тарқалган бўлиб,28 та мамлакатнинг давлат дини хисобланади.
Хозирги кунда Исломнинг бундай тез фурсатда кўпайишига сабаб деб одамларнинг эътироф этишларига кўра,жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг биргина муборак хадислари ва кўрсатмалари эканлигидир,дейишмоқда-ки, ўша муборак хадис»Орангизда саломни ошкор қилинг», ва яна айтдилар:»Очларга таом бермоғинг ва таниган танимаганингга салом бермоғинг».
Чунки Салом-тинчлик,мехр-оқибат демакдир.

✍️ Сурхондарё вилояти Aнгор тумани «Намоз хожи бобо»жоме масжиди имом ноиби Қулмирза хожи Хушбоқов.

🔹 https://t.me/surxonmuslimuz
— диний маърифий канал!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here