Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича мамлакатда кўрилаётган карантин ва профилактика чоралари бўйича қўшимча топшириқлар берди.

Мазкур топшириқни Ш. Мирзиёев, президент матбуот хизмати маълумотига кўра, 11 март куни Ўзбекистонда жамоат саломатлигини таъминлаш тизими самарадорлигини ошириш муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилиш чоғида берган.

“Дунёда жамоат саломатлиги тизимини гўёки синовдан ўтказаётган ушбу хасталикнинг Ўзбекистонга кириб келмаслигини таъминлаш аввало мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими, профилактика ишларини янада юқори даражага кўтаришни тақозо этади”, деган Ўзбекистон президенти.

Йиғилишда халқаро тажриба асосида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига Аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш марказини бириктириб, Агентлик салоҳиятини ушбу вазифаларни самарали ташкил этишга қаратиш кераклиги таъкидланган.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда шу кунгача COVID-19 — коронавирус инфекцияси қайд этилгани йўқ.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here