Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари истикомат қилади. Уларнинг ҳар бири ўз миллий урф-одатлари, анъаналари,тилига эга. Айни вақтда республикамизда 140 дан ортиқ миллий -маданий марказлар фаолият юритмоқда. Уларнинг тенг ҳуқуқли муносабатда бўлишлари учунбарча шарт шароитлар яратилган.Маълумки, истиқлолга эришгунимизча Ўзбекистон ҳудудида жами 211 та диний ташкилот фаолият юритиб борган.Мустақиллик шарофати билан ҳозирги кунда республикамизда 2225 та диний ташкилот Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси томонидан рўйхатга олинган. Уларнинг 2050 таси Исломий диний ташкилотлардир. Ҳозирда мамлакатимиз ҳудудида 175 та ноисломий диний ташкилот фаолият кўрсатмоқда.
Ватанимизда яратилган бундай имкониятларга қарамай, айрим диний конфециялар миссионерлик фаолияти билан шуғулланмоқдалар.
Шундай бўлса ҳам Миссионерлар мамлакатимиздаги вазиятга мослашган ҳолда ўз ҳаракатларини ташкил этишга уринаётганларини ёддан чикармаслик зарур. Жумладан Християн диний ташкилотларининг ибодатларини ўзбек ва бошқа маҳаллий тилларда олиб бориш, махсус диний адабиётларни Республикамизда чоп этиш ёки мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш йўлидаги ҳаракатлари батамом тўхтади, деб бўлмайди. Хусусан кўрилаётган чора тадбирларга қарамай, биринчи галда “Иегова гувоҳлари” диний ташкилот вакиллари ўз миссионерлик фаолиятларини давом эттиришга уринмоқдалар. Масалан улар “Қўриқчи Минораси” номли журналини ўзбек тилида босмадан чиқариб, уни турли хил ноқонуний йўллар билан Республикамизга олиб киришга ҳаракат қилмоқдалар.Айни пайтда даъватчилар уйма- уй юриб, очиқдан- очиқ ўз динларига даъват қилишган, гўёки, фақат уларнинг динлари ҳақиқийлиги,бошқа динлар эса ботил экани ҳакидаги ғояни одамлар онгига сингдиришга ҳаракат қилмоқдалар.
Миссионерлар кўпинча Диний таълим олишга мойил ёш болалар, олий таълим муассасаларининг талабалари, кексалар, айниқса, эндигина нафақага чиққан ва ёлғиз қариялар, ҳаётда ўз ўрнини топишга интилаётган ўсмирлар, кучли руҳий изтироб ҳолатини бошидан кечираётганлар, қочоқлар ва ишсизларни ўз таъсир даирасига олишга интиладилар. Шунингдек, зиёлиларнинг турли қатламлари вакиллари орасида тарғиботни кучайтиришга интилиш ҳам мавжуд. Минг афсуски, бундай тарғиботга эргашаётганлар орасида келиб чиқиши мусулмон бўлган фуқаролар кам бўлсада борлиги ачинарли ҳолдир.
Миссионерлик ҳаркатининг асосий мақсади нима?, деган савол туғилиши табиий.Миссионерларнинг асосий мақсади эса дунё халқлари ўртасида насроний динини ёйиш, хусусан Ислом оламида насроний динини тарғиб ва ташвиқ қилиб, мусулмонлар бирлигига путур етказишдан иборат. Бу ҳаракатнинг дунёда бир неча марказлари бўлиб улар ўз фаолиятларини касалхоналар қариялар уйлари, етим болаларни тарбиялаш уйларини очиш,муҳтож оилаларга ёрдам бериш, беморларни зиёрат қилиш,маҳкумлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг оила ва болаларига ғамхўрлик қилиш, дам олиш масканларига бепул йўлланмалар бериш,Олийгоҳларда ўқиётган айрим талабаларнинг шартнома тўловларига моддий ёрдам бериш каби йўналишларда намоён этишади. Уларнинг бундай “Ғамхўрлиги”га алданиб, тузоғига илинган кимсалар бу динини алмашган кимсалардир Ота боболари эътиқод қилиб келган мукаддас Ислом динини, айрим миссионерларнинг ғаразли моддий кўмагига алмашган кимсалар учраб турибди. Афсуски уларнинг орасида мусулмон диндошларимиз ҳам бор, улар минг йиллар давомида ота боболари асраб авайлаб келаётган динни бошқа динга алмашган, нодонлик ва жаҳолатга йўл қўйган кишилардир.
Шундай  экан  миссионерлик  миллий  менталитетимизга  салбий  таъсир  қилади.Республикамиз  аҳолиси  тинчлиги  ва  осойишталиги  учун  жидий  таҳдид  эканини  чуқур  англаш,унинг  олдини  олиш  ҳамда  бу  иллатга қарши  курашиш  ҳар  бир  фуқаронинг   бурчидир. Чунки тажриба  айнан  эътибордан  четда  қолган ижтимоий  гуруҳлар  ва  жамоалар  фаол  миссионерлик  ҳаракатларининг  объектига  айланиб  қолаётганини  кўрсатмоқда.Бунинг  учун  миссионерликнинг  асл  моҳиятини  очиб  ташлаш,унинг  олдини  олишга  қаратилган  доимий  ва  узлуксиз тарғибот  вамаънавий-маърифий  тадбирларни амалга  ошириш  зарур.

Бойсун  тумани  бош  имоми хатиби  З.Чориев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here