Ҳаммамиз учун табаррук бўлган уч сўз бор:Имон, Ватан ва Истиқлол. Бу сўзларнинг мазмун моҳиятини бугун ҳар биримиз юракдан ҳим этиб турибмиз.
Имон- Буюк Оллоҳ ва росулига ишониш, Унинг раҳмат ва мағфиратидан умудвор бўлиш ва Унинг амр фармонларига итоатда бўлиш демакдир.
Ватан- Бу мақаддас замин, Буюк аждодларимиз юрти ва келажак авлодларимиз ифтихоридир. Уни авайлаб асраш, унинг бағрида эртанги кунга умид билан яшаш имон ва муҳаббат таянчидир.
Истиқлол- Оллоҳнинг улуғ неъматларидан бўлиб, у ҳаётимиз мазмуни, ғурур ва ифтихоримиз тимсоли ва ифодасига айланган.
Аллоҳ таолога бўлган иймонимиз ва ихлосимиз истиқлол шарофати билан янада мустаҳкамланиб, зиёда бўлиб бормоқда. Зеро Ҳақ таоло марҳамат қилиб айтади: -яъни “ Мўминлар Оллоҳ номи зикр этилганида дилларида қўрқув бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганида иймонлари зиёда бўладиган. Парвардигорларигагина барча ишларида таваккул қиладиганлардир” Анфол-2) Барчаларимиз шу жаннатмакон юрт- Ватаннинг тенг ҳуқуқли фуқароларимиз. Бу эса бизга катта масъулият ва вазифалар юклайди. Ватан равнақи, тинчлиги, осойишталиги ва унинг ҳар томонлама ривожланиб тараққий топишида ўзаро ҳамжиҳатлик асосида саъй ҳаракат қилишимиз зарур. Зеро, Аллоҳ таоло айтади: яъни “Эзгулик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват йўлида ҳамкорлик қилмангиз. Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта , Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир” (моида-2) Истиқлол туфайли она диёримиз мусулмонлари ҳаётида ҳам қатта ижобий ўзгаришлар юз берди.
Ўзбекистон мустақилликга эришганидан кейин 1991йил 1 сентябр мамлакатимизда ҳалқимизнинг азалий муқаддас дини Исломга катта эътибор берила бошлади. Чунки Ислом дини юртбошимиз такидлаганларидек, “Ота-боболаримиз дини, у биз учун ҳам иймон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат ҳам маърифат эканлигини унутмайлик. У қуруқ ақидалар йиғиндиси эмас. Ана шу маърифатни кишиларимиз жон-жон деб қабул қладилар ва яхши ўгитларига амал қиладилар”.
Даҳрийликга асосланган собиқ Иттифоқ тузуми пайтида барча диний ва миллий қадриятлардан узулган, халқимиз истиқлолдан кейин имон-эътиқод сари юз тутди. Зеро, ҳар бир миллат ўзининг руҳий эътиқодий илдизларида узилса, инқирозга учраши табиий бир ҳол эди. Давлатимиз ана шу нозик туйғуни чуқур ҳис этиб, мустақилликнинг илк кунлариданоқ халқнинг маърифати ва маънавиятини юксалтириш, имон-эътиқодли қилишга биринчи даражали аҳамият берди: “Дин бизнинг қон-қонимизга, онгу шууримизга шу қадар теран сингиб кетганки, уни ҳеч қандай куч, ҳеч қандай ташвиқот билан чиқариб бўлмайди.” Халқимизнинг минг йиллик тарихини, бугунги м аънавий ҳаётини, дини диёнатимизни мухтасар ифодалаб айтиш мумкинки, Аллоҳ бизнинг қалбимизда, юрагимизда”, деб таъриф берилди.
Истиқлол туфайли мамлакатда ислом дини равнақи йўлида кенг имкониятлар очилди. Эътиқод эркинлиги қонуний равишда кафолотлаб қўйишди. Барча миллий ва диний қадриятлар тикланди, масжид ва мадрасаларнинг бинолари, нодир тарихий манбалар, осори атиқалар, мусулмонларга қайтариб берилди. Мусулмонларнинг эмин –эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари, диний адабиётларни нашр этишлари ва Оммавий ахборот воситаларидан баҳраманд бўлишлари учун барча шароитлар яратилди. Рўза ҳайити ва Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш куни деб белгиланиб, байрам сифатида эълон қилинди. Аллоҳ таборак ва таоло зикр этган: яъни: “Оллоҳнинг масжиларини фақат оллоҳга ва охират к унига иймон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Оллоҳдангига қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилар бўлишлари мумкин” (тавба-18) ояти каримаси мазмунига муофиқ ҳозирги пайтда, Ўзбекистонда икки мингдан зиёд масжидлар фаолият кўрсатмоқда. Ҳамда Оллоҳ таолонинг: яъни “Ҳаж ва умрани Оллоҳ учун мукаммал этинг!.” Ояти каримасига амал қилган ҳолда ҳар йили етти мингдан зиёд ҳамюртимиз исломнинг асосий арконларидан Ҳаж ибодатини минглаб ватандошларимиз умра зиёратини адо этишга муяссар бўлмоқдалар.
Юртбошимиз ташаббуслари билан Самарқандда Ҳадис марказининг фаолият бошлаши ҳам мамлакат маънавий ҳаётида катта воқеа бўлди. Бу ерда ҳадис илми бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Турли халқаро илмий анжуманлар ўтказилади.
Жаҳон ислом тамадунига фан ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган Хўжа Ахмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд,Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотрудий ,Бурхониддин Марғиноний, Ахмад Фарғоний, Абдухолиқ Ғиждувоний, Хўжа Ахрор Валий каби атоқли ислом олимлариь ва тасаввуф уламоларининг таваллуд тўйлари кенг нишонланди. Қадамжолари обод қилинди, асарлари нашр этилди. Ўтган давр мобайнида диний маърифий мазмундаги бир қанча адабиётлар нашр этилди. Қуръони карим ва униг маънолари, ҳадислар тўпламлари бир неча марта чоп қилинди. Булардан ташқари ойлик “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури”, “Мўминалар” журнали кўп сонли нусхада мусулмонлар ҳукмига ҳавола этиб келмоқда.
Телевидения орқали “Ҳидоят сари” ва “Зиё” дастурлари мунтазам равишда бериб келинмоқда.
Аллоҳ таолонинг яъни “Эй инсонлар!. Дарҳақиқат, биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво) дан яратдик. Ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни турли туман халқлар ва қабила элатлар қилиб қўйдик.” (Ҳужурот-13) ояти каримасига амалий суратда ёндашган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг халқаро алоқалари кундан кунга ривожланиб бугунги кунда 30 дан зиёд мамлакат билан ҳамкорлик ришталарини ўрнатган, унинг вакиллари, диний ходимлар жаҳоннинг турли мамлакатларида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда йиғилишларда иштирок этмоқдалар.
Бизнинг Сурхон воҳамизда ҳам масжидлар сони 115 тага етди. Юртбошимиз ташаббуслари билан Имом Ат Термизий халқаро тадқиқот маркази очилди ва марказ қошидан Салобатли кўркам масжид бино қилиниши ва Имом АтТермизий номли ўрта махсус ислом билим юртининг очилиши халқимизга катта туҳфа бўлди. Аллоҳ таолонинг бизларга берган бу неъматларига шукр қилсак ва аҳил иноқ бўлсак албатта Аллоҳ таоло неъматларини янади зиёда қилади. Аллоҳ таоло бу азиз юртимизни бунданда обод ва баракотли қилсин.
Бойсун тумани бош имом хатиби З.Чориев