Мотуридия аталмиш ақидавий йўналишнинг асос ва қаидаларини Абу Мансур Мотуридийнинг ўзи кашф қилган эмас.Чунки ақоиднинг асослари, арконлари ва бандлари унгача хам муайян даражада шаклланган эди.Ақида илми тобеинлар давридан бошлаб, яъни 2 ҳижрий асрда мустақил фан сифатида кўзга ташлана бошлаган.Машхур тобеинлар дан Ҳасан Басрий (21/642-110/729й.) ақида масалалари бўйича толиби илмларга сабоқ берган.Мўътазила оқимининг бошланиши ҳам ўша пайтда рўй бергани тарихий манбалардан маълум.Абу Ҳанифа(Имоми Аъзам )яшаган давирда эса ислом ниқоби остида турли оқим ва фирқалар юзага кела бошлаган. Мазкур оғиб кетган гуруҳ лар билан курашиш учун энг аввало ақида мустаҳкам бўлиши зарур эди.Шунга кўра мазкур долзарб масалага Абу Ҳанифа бефарқ қараб тура олмаганлар Улар ақида фанига оид биринчи асар <<Фиқҳи акбар. >>, Усмон Баттий(бустий)га ёзган раддия, ўзларининг бешта васиятномаларини ёзиб қолдирганлар.Демак мазҳбимиз асосчиси Абу (Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ) нафақат фуқаҳолар пешвоси, шунингдек, ақида ва илми каломда ҳам комил топган буюк сиймолардан биридир.Шайх Абу Мансур ҳазратлари диний таълимни ўз даврининг етук ҳанафий уломаларидан олганлари, диний фанлар бўйича қанчалик чуқур билимга бўлганларини уларнинг ёзиб қолдирган асарларидан билиб олса бўлади.Шуни ҳам қайд этиш лозимки, Абу Мансур ҳазратлари яшаган давирда ақида уломалари икки асосий манбага суяанганлар.Биринчи -оят ва ҳадислар ҳамда саҳоба ва тобеинларнинг ижмоъ ва ижтиҳодлари, яъни нақлий далиллар.Иккинчиси ақлий далиллар.Шайх Абу мансур хазратлари эса бошқаларга тақлид қилмасдан, нақлий далиллар билан ақлий далилларни уйғунлаштириб, ундан сунг хулоса чиқарганлар.Аллохим барчаларимизни Матуридия йўналишидан адаштирмасин
Олтинсой туман «Саййид Мухиддинхон» жоме масжиди имом хатиби
Қ. Хабибуллаев