Баъзан эр-хотинлар турмушида бўронлар эсиб, эр-хотинлар саодати ва роҳат-фароғатини лойқалатади. Муҳаббат ришталарини узиб, ҳаётини жаннатдан дўзахга айлантириб қўяди. Бу жиддий муаммога Исломнинг ечими қандай? Эр-хотин орасининг бузилиши ва талоқ фожеаси содир бўлмасдан олдин эр-хотин орасини қандай ислоҳ қилиш мумкин?

қуръони карим эркакларга тўғри йўлни кўрсатиб, эрни юриши керак бўлган тўғри йўлларга йўллайди. Исён шамоллари эсиб, аёл ғалаён ва туғёнга кетганида, эр-хотинлик ҳаётини ислоҳ қилишга буюради:

Биринчидан, ҳикматли услуб билан панд-насиҳат қилиш;

Иккинчидан, эр-хотиннинг вақтинчалик бири биридан узоқлашиши, ётоқни алоҳида қилиш;

Учинчидан, қўл ёки мисвок билан тарбиялаш;

Тўртинчидан, агар юқоридаги воситалар ёрдам бермаса, муҳокама қилиш.

Бу хусусида қуръони карим айтади:

«Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни, эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) молмулкларидан сарфхаражат қилганларидир. Бас, ибодатитоатли ва (эрлари) йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу ҳимояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар яхши хотинлардир. Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга пандасиҳат қилинглар, сўнг (яъни, насиҳатларинг кор қилмаса), уларни ётоқларда тарк қнлингиз (улар билан бир жойда ётманг, яқинлашманг), сўнгра (яъни, шунда ҳам сизларга бўйинсунмасалар), уринглар! Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг Юксак ва Буюк бўлган Зотдир. Агар эрхотиннинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангизлар, эрнинг уруғ-аймоғидан бир ҳакам, хотиннинг уруғ-аймоғидан бир ҳакам чақирингиз. Агар улар ислоҳ қилишни истасалар, Аллоҳ эрхотин орасига иттифоқликни солур. Албатта, Аллоҳ Билгувчи ва Хабардор бўлган Зотдир».

қуръон аёлларни икки қисмга бўлди:

  1. Раббисига итоатгўй, солиҳа ва эрларига яхшилик қилувчи аёллар.
  2. Ғалаёнчи, осий-итоатсизликлари билан шайтонга эргашадиган аёллар.

Эрларига итоатгўй солиҳа аёллар Аллоҳнинг буйруқларини муҳофаза қилишади ҳамда устларидаги ҳақларини адо этишади. Ўзларини фаҳш ишлардан сақлаб, эрларининг орзу-умидларини бекор қилишмайди. Ана шулар иффатли, омонатдор ва фозила аёллардир. Аммо итоатсиз, исёнчи, эрларига мутакаббирлик қилиб, бўйин эггиси келмайдиган аёллар ҳам бор. Ояти каримага мувофиқ эркаклар уларга биринчи навбатда панд-насиҳат қилиши, агар ваъз эслатмалар фойда бермаса, аёлларини ётоқда тарк қилишлари, яъни қўшилмасликлари керак. Ибн Аббос айтади: «Аёлига орқасини ўгириб, у билан қўшилмайди». Агар мавъизада ҳам, ҳижронда ҳам қайтмаса, одоб учун аёлни майиб қилмайдиган даражада, раҳм ва юмшоқ уриш билан жазолайди. Токи унинг бошидан ғалаён ва итоатсизликка бошлаган шайтон чиқиб кетсин. Агар ҳамма йўл ва воситалар эр-хотин орасининг ислоҳ бўлишига олиб келмаса, бошлиқ икки адолатли ҳакам — эр ва хотин томонидан бир кишидан тайинлаши керак бўлади. Шу икки ҳакам тушунмовчилик келиб чиққан мавзуни қидириб, эр-хотин орасини муҳокама йўли билан ислоҳ этишга ҳаракат қилишади:

«…Эрнинг уруғ-аймоғидаи бир ҳакам, хотиннинг уруғ-аймоғидан бир ҳакам чақирингиз. Агар улар ислоҳ қилишни истасалар, Аллоҳ эр-хотин орасига иттифоқликни солур…».

Ислом душманлари шариатдаги уруш ва танбеҳ билан тарбиялаш мавзусини ўзларига ёмонлаш учун асосий қурол қилиб олган.

Қуръон назарларимизни ўзининг ягона, боқий шариатига қаратади. Чунки аввалги оятда ворид бўлган:

«Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яьни, эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани».

Аллоҳ таоло эркакларни аёллардан устун қилди, дейилса қисқароқ ва мўьжазроқ бўлар эди. Ундай бўлса нега ояг бундай шаклда, узайиб ворид бўлди? Балоғат, тоза сўзлашиш мўъжазликда дейишган-ку?

Бу борада хадису шарифда хам пайғамбаримиз деганларки “Қайси бир аёлийки оллоҳга ибодатда бўлса ва хаёлию юболи бўлса ва ўзининг жуфти халолига садоқатдаю, итоатда бўлса жаннатнинг хохлаган эшигидан киради” деганлар. Бу ҳадисдан шу маълум бўладики оилаларнинг иноқу иттифоқ бўлишлиги оилаларда ажримларнинг бўлмаслиги аёлларга хам боғлиқ эканлигини айтиб ўтилаяпди. Аёл киши ўз эрига итоатда бўлса ва хаёли иболи бўлса албатта бу оила тинч, хотиржам эру-хотиннинг орасида бир-бирига бўлган меҳр оқибат доимий бўлади. Эрининг аёлига бўлган муҳаббати доимо зиёда бўлади. Шунинг учун динимиз аёлларга ўз жуфти ҳалолига итоатда бўлишликни ибодат даражасига кўтарган.

Шуни яхши билишимиз керакки динимиз эркагу аёлга нимаики нарсани тавсия қилган бўлса албатта шу оиланинг барқарор ва бардавом бўлишлиги учун энг зарурий омил бўлганлиги учун буюрган. Нимаики нарсадан қайтарган бўлса бу оиладан иноқлигу иттифоқликни ва меҳр мухаббатни кўтарилмаслиги учун тавсия қилган. Албатта бу тавсия икки дунёнинг саодатига олиб борадиган йўл деб билишимиз зарур бўлади.

 

 

 

 

 

Бандихон туман “Саид мухаммад” жоме масжиди имом ноиби Абдиев М.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here