Каъбул Ахбор айтади: «Солиҳ банда қабрга қўйилган пайтда уни солиҳ амаллари қуршаб олади. Шунда азоб фаришталари оёқ томондан келади. Намози уларга: «Қани жўнаб қолларингчи, унинг ёнидан- дейди. Бош томондан келадилар. Рўзаси айтади: «Сенларга унинг олдига йўл бўлсин. У дунёда Аллоҳ азза ва жалла учун ўз чанқоғини узоқ давом эттирди. Шунда танаси томонидан келадилар: «Ҳаж ва жиҳод айтади: Қани даф бўлингиз-чи, у ўз жонини кўп толиқтирди, баданини чарчатди, Аллоҳ азза ва жалла учун ҳаж қилди ва жиҳод қилди. Сизларга йўл йўқ.
Қўли томонидан келадилар: Садақа айтади: Менинг соҳибим олдидан нари кетингиз. Қанчадан-қанча садақалар Аллоҳнинг жамоли орзусида мана шу қўллардан чиқиб, Унинг қўлига тушди. Сизларга у томон йўл йўқ.
Сўнг унга: «Хотиржам ухлайвер. Тириклигингда яхши эдинг, маййитлигингда ҳам яхши бўлдинг»- дейилур.
Бу амалини ихлос билан қилиб, махфий ва ошкора ишларда ниятини гўзал қилган одам учундир. Унинг амаллари фойдасига ҳужжат ва ҳимоя қилувчиси бўлади.
Манбалар асосида тайёрланди
К.Артиқов
«Имом Исмоил Бухорий» жоме масжиди имом ноиби