Ҳизбут таҳрир” – шайтоннинг ҳизби
Муқаддас ислом оламиниичдан бўзишникўзлагандушманларрежасиасосида ХХ асргакелиб, “Ҳизбуттаҳрир” дебаталганташкилотпайдо бўлди. Ташкилотвакиллариушбуномдаги “ҳизб” сўзиниҚуръондагиоятларданфойдаланиболганлар. “Ҳизб” сўзининглуғавиймаъносигуруҳ, партия, тобекишилардемакдир. Умуман, номида “ҳизб” сўзиқатнашганоқимларбусўзниҚуръондакелганиучунҳамфойдаланадилар. Улар ўзларини “Аллоҳнингҳизбимиз”, дебўйлайдилар. Ҳолбуки, “шайтоннингҳизби” ҳамборлигиниунутибқўядилар.
АллоҳсубҳонаҳуватаолоҚуръондабундайдеган:
“Айнан ўшалар Аллоҳнинг ҳизби (дининингҳимоячилари)дир. Огоҳбўлингки, албатта, Аллоҳнинг ҳизбигина нажот топувчидир!”. (Мужодаласураси, 22-оят).
Мазкуроятдаги “Аллоҳнингҳизби”дан мурод Аллоҳнинг динини ҳимоя қилувчилардир. Бугунги ҳизбчиларнинг бирортаси қаерда Аллоҳнинг динининг ҳимоячилари бўлибди?! Ҳизбчиларнинг раҳнамолигида бирор жойда масжид қурилганини эшитганмисиз? Ҳизбчилар ҳомийлигида дунёнинг бирор жойида мадраса барпо бўлганини эшитганмисиз? Ҳизбут-таҳрир вакилларининг бирор жойда кутубхона қурилишига бошчилик қилганини кўрганмисиз? УларАллоҳнингқандайҳимоячиларибўлибди?!
“ТафсириЖалолайн”дабуердаги “Аллоҳнингҳизби”ни тафсир қилинар экан: – “улар Аллоҳнинг амрига эргашадилар, таъқиқидан узоқ бўладилар”, дейилган.
Бугунги кундаги ҳизбут-таҳрир Аллоҳ ва унинг расул ифарз қилган илм олиш, илм талабидан юз ўгириб, ўзлари ўйлаб топган “халифаликдавлати”ни қуришга уруниб ётибдиларку! Ҳатто улар бу вайронкор ғоялари йўлида намоз ўқимасликка, Аллоҳнинг амрларини вақтинчалик қилмай туришга ҳам чақирмоқдаларку! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исломни бутун дунёга ёйишга ҳаракат қилар эканлар, саҳобаларига бирор марта ва бирон вақтда намоз ўқимай туришга ёки Аллоҳнинг амрларига бўйсинмай туришга чақирганмилар?! Йўқ, асло!
Бугунги кундаги ҳизбут-таҳрир ўзларининг вайронкор ғоялари йўлида ахлоқсизликка ҳам рози бўлмоқдаларку! Ахир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен гўзал ахлоқларни камолга етказиш учун юборилганман!” демаганмидилар?!
Бугунги кундаги ҳизбут-таҳрир ўзларининг вайронкор ғоялари йўлида ўзлаирнинг халифаларини кофирдан ҳам бўлиши жоиз деб Аллоҳ ва унинг Расулига қарши бормаяптиларми?!
Бугунги ҳизбчиларнинг қаерда одамларни севимли Пайғамаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишга чақирганини эшитгансиз? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни чин дилдан севганларни тўплаб, у зотнинг сийратлари ҳақида, ҳадисларининг маънолари тўғрисида уларнинг мажлис ўтказганини эшитганмисиз? Шунча бойлик сарф қилаётган ҳизбут-таҳрир ўз вакилларига ёки оддий мусулмонларга ҳомийлик қилиб, ҳажга ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратларига юборганини кўрганмисиз? Шунча бойлик сарф қилаётган, ўзларининг тузулмаларини мудом рағбатлантириб, кучайтираётган ҳизбут-таҳрир бирор марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш мусобақаларини ёки анжуманларини ташкил қилганлигига гувоҳ бўлганмисиз? Йўқ, асло! Асло, улар бу хилдаги ишларни қилмайдилар, қилаолмайдилар. Ҳизбут-таҳрир қандай Аллоҳнинг ҳизби бўлсин?! Улар Аллоҳнинг эмас, шайтоннинг ҳизбидирлар!

Мана бундай фиркалардан хар биримиз айникса ёшларимизни ехтиёт булишга чакиришимиз огохлантиришимиз лозимдир.

✍✍Шўрчи туман бош имом-хатиби А. Хабибуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here