Ҳар-бир инсон ўз фарзандларини камолини кўришликни ҳоҳлайди шундай экан илмли, касб ҳунарли инсон ҳаётда кам бўлмайди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)бундай деганлар:
“Кимки тиланчилик қилишдан сақланиш, оиласини боқиш ва қўниқўшниларига мурувват қилиш мақсадида ҳалол йўл орқали ризқ топиш билан машғул бўлса, қиёмат кунида у Аллоҳ таолога юзи ўн беш кунлик ойдек ёруғ бўлган ҳолида йўлиқади”.Имом Байҳақий (раҳимаҳуллоҳ) ривояти.
Энг улуғ зотлар саналмиш Пайғамбарлар ҳам ўз ризқларини ҳалол пешона терлари билан топганлари, яъникасбҳунар билан шуғулланганлари барча учун буюк ибратдир
Маълумки, ҳар қандай касбни пухта эгаллаш, ўз касбининг моҳир устаси бўлиш учун ана шу касбга тааллуқли илмни мукаммал ўзлаштиришлик керак. Касби га муҳаббатли инсон ўз меҳнатини қадрлайди ва ҳеч қачон ўз ишидан чарчамайди, балки бундан роҳатланади. Касби туфайли атрофидаги одамларга ёрдами тегса, инсон ўзини бахтли ҳисоблайди. Шунинг баробарида Аллоҳ таоло томонидан улуғ ажру савоб берилишига муносиб эканини ҳис қилиш билан руҳияти енгил тортади, имони қувват олади.
Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
Гуноҳлар ичида шундайлари борки, унга фақат ҳалол ризқ топиш мақсадида қилинган ташвишгина каффорат бўлади”, деб марҳамат қил ганлар.
Дарҳақиқат, инсонҳалолмеҳнатибиланулуғсавобларваъдақилингандаражаларгаэришишимумкин. Расулуллоҳ (соллаллоҳуалайҳивасаллам) бирҳадисда: “Ал-батта, Аллоҳтаолоҳунармандмўминнисевади”,деганлар.
Халқимизда фарзандларни ёшлигидан бирор ҳунарга ўргатиш мақсадида устозга шогирд беришдек жуда яхши анъана бор. Бу одат бошқа халқларда учрамайди десак, бу ҳам ҳақиқатдир. Шунинг учун болаларни ёшлигиданоқ бирор ҳунарни маҳкам тутишга йўналтирайлик.
Шурчи туман бош имом хатиби А.Ҳабибуллаев