Рўзанинг бошқа ибодатларда бўлганидек, ҳам руҳий, ҳам жисмоний фойдалари бор. Рўза Аллоҳ таолонинг розилиги, раҳмати ва муҳаббатига сазовар этади. Аллоҳни гўзаллаштиради, қалбни юмшатади, кишини саховатли, шавқатли, сабрли бўлишга, неъматлар қадрини билишга ўргатади. Дуолар қабулини тезлаштиради, жаннатнинг Райён эшигидан киришга васила бўлади, зеҳнни кучайтиради, хотирани яхшилайди, ошқозон, жигар, буйрак каби аъзоларнинг тозаланишини таъминлайди. Шайтонни заифлаштиради, вужуд саломатлигига ёрдам беради. Булар-Аллоҳ таоло бизга икром этган ушбу тенгсиз ибодатнинг биз билган фойдаларидан айтимлари. Рўзанинг Аллоҳгагина маълум яна кўплаб фойдалари борлиги аниқ.
Рўзанинг жисмимизга қанчалик фойдали эканини билсакда ундан саломатликни мақсад қилиб олмаймиз. Чунки рўза Роббимизнинг буйруғи. Зеро, мўмин киши ҳеч қандай моддий ёки жисмоний фойдани кўзламасдан, фақат Аллоҳнинг амри бўлганлиги учунгина ибодатларни чин дилдан адо этади. Шундай фикрлаш ва шунга кўра ҳаракат қилиш мусулмонга хос амалдир.
Жаннатда “Райён” номли бир эшик бўлиб, ундан рўзани канда қилмай тутганларгагина киради. (Имом Бухорий ривояти) Бандаларимнинг намоз ўқишлари, хайр-эхсон қилишлари, закот беришлари ўзлари учун тутадиган рўзалари эса, мен учундир. Бинобарин унинг мукофотини Ўзим бераман (Имом Бухорий ривояти). Сизлар тўлин ойни кўриб тутганингиздек, Роббингизни кўрасиз. Уни кўраман десангиз, бир-бирингизни ранжитманг (Имом Бухорий ривояти). Аллоҳ таоло барчаларимзга кириб келаётган Рамазон ойини муборак этсин. Хонадонларга файзи барокатни ёмғирдек ёғдирсин. Юртимиз тинчлигини абадий қилсин.
Олтинсой туман “Хўжа Бурхон”
жомеъ масжид имом хатиби: Т.Худойқулов