Бугунги кунга келиб ислом динини ўзларига ниқоб қилиб олган бир гурух манфур террорчи кимсалар пайдо бўлдики, улар жамият ўртасида бузғунчилик қилиш, ноҳақ қон тўкилиш каби ёмон ҳолатларни авж олдириб, мусулмонларни тинчлигини бузиб, ҳам бу дунё ва охиратни барча яхшиликларига чорловчи ислом динига зарар етказиб, одамлар орасида низо чиқаришга,уларни орасини бузишга ҳаракат қилмоқдалар.Ўзларини ислом динини ҳалоскори ҳамда мусулмонларни ҳимоя қилувчи халоскор фирқа деб эълон этмоқдалар.Уларни аслини олиб қарасангиз ислом динига зид бўлган бузғунчи фирқадир. Кейинги пайтларда одамлар орасида бу оқимлар ҳақида асосли ва асоссиз фикрлар пайдо бўлиб бормоқда.
Ислом дунёсида тан олинган олимларимиз, муҳандисларимиз алломаларимиздан етиб келаётган Қуръони карим, ҳадиси шариф, шариат қонун қоидаларига мутлоқо зид бўлган фикр мулоҳазаларни айтишга лозим деб топдик. Бундан мақсад шуки йўлдан адашганлар, адаштирилганлар ёки иккиланиб қолганлар эътиқодларини мустаҳкамлаб олсалар деган умиддамиз. Ислом динида икки асосий йўналиш бордир.
1.Суннийлик. 2.Шиаликдир. 3. Йўналиш эса хорижийлар бўлган. Бу йўналиш VI-асрда йўқ бўлиб кетган. Суннийлик йўналишини: “ Аҳли сунна вал жамоат ”деб юритилади. Бу эса ўз навбатида 4-та мазҳабга бўлинади.
1 .Ханафий. 2. Шофий. 3. Моликий. 4. Ханбалийларга бўлинади. Бугунги кунда дунёдаги 1.5 милиард мусулмон аҳолининг 92-95% ини Суннийлар ташкил қилар экан. Шундан учдан бир қисмидан кўпроғи яъни 31.2% Ханафий мазҳабига киради.Чунки Ханафия мазҳабининг қонунлари бошқаларга нисбатан қулай, ҳамда халқларни миллий анъаналарини эътиборга олган ҳолда дунёда кенг тарқалган. Бизнинг моварауннаҳр диёримиз азалдан ҳали дину диёнат ўчоғи бўлган,олиму уломалар юрти бўлган. Бизни олдинги тузум жамиятимизни боқимандалик кайфиятига келтириб қўйди.Чунки динни жамият орасидан суриб чиқариш сиёсатига айланди. Маънавият ва маърифат ва миллат маданияти ўрнини маълум даражада жаҳолат эгаллади. Бугунги одамларимиз ана шуларни тазйиқи натижасида тафсир, ҳадис, фиқх илми, тасаввуф илмлари ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга бўлмай қолдилар. Хаттоки ислом дини нима, мусулмончилик нима, мўмин нима, деган саволларга бармоқ билан санарли даражада бўлиб қолдилар.Ана шундай бир шариатда бир тўда манфур ва ғаламус кучлар Ўзбекистон деган юртга ўз таъсирини ўтказиш мақсадида, миллатимизни исломга чанқоқ ҳолда эканлигини ҳисобга олиб, исломни ниқоб қилиб олиб,ундан фойдаланишга уринмоқдалар. Яъни Аллоҳ,Ислом деган ёқимли овозлар билан уларни ўзларига шиор қилиб олиб, турли хил ташкилотлар туздилар. “Ислом уйғониш партияси, Ҳизбуллоҳ Хизбуттаҳрир ал исломий, Ваххобия оқими, Адолат ислом лашкарлари, Тавба,Таблиғ, Узун соқол, Эъдодчилар, Акромийлар, Нур, Хизбун Нусра” кабиларни тарафкашликлари билан тузиб, ҳозирги мавжуд конститутциявий тузумни ағдариб ташлаб, исломий давлат қуриш ва давлатни шариат қонунлари асосида бошқариш, халифаликни жорий қилишга ҳаракат қилдилар.Энди шу ўринда бундай тузумлар тузиб мусулмонларни тинчлигини бузишга шариат ҳукми қандай баҳо беради? деган савол туғилади.
Бунга жавоб шундай бўлмоғи керакки: Аллоҳ таоло каломи мажидида шундай марҳамат қиладики: “Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон тўкис қилиб бердим ва сизлар учун исломни дин қилиб танладим” дейди.(Моида-3).Бу ояти каримани чуқур тафаккур қилиб кўрсангиз ислом динини Аллоҳ таоло мукаммал қилиб етказганлигини англайсиз, барча шариат ҳукумлари тамомланганини ҳамда унга бирор янгилик ёки ўзгартириш киритиш нораво эканлигини тушуниб олишлик ҳақида хабар бермоқда.
Ана шунга қарамай юқорида санаб ўтилган тузумлар ўз партияси ва ғояси ғаразли мақсадлари йўлида ислом таълимотига ўзгартириш киритишга урунмоқдалар.Бир журналларида “Халифаликни тиклаш мусулмонлар зиммасидаги Аллоҳ таоло фарз қилган энг муҳим амаллардандир” деган ғаразли иборани олиб чиқишди. Бу нарса эса мукаммал бўлган ислом динига зид бўлган янгиликдир.Чунки исломга янгилик киритиш бидъат бўлиб, бу ҳақда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам щзларининг ҳадиси шарифларида шундай дейдилар: “Сизларни орангиздан диндаги ишларга янгилик киритувчилар чиқади.Билингки диндаги ҳар бир янгилик бидъат ва ҳар бир бидъат-залолатдир. Залолат эса жаҳаннамга етаклайди” дейдилар. Динга янгилик киритишнинг оқибати нима эканлигини ушбу ҳадиси шарифда очиқ ойдин айтиб берилган. Бундай нотўғри ва носоғлом ақидаларга эргашиш мусулмон кишининг охиратини куйдириш билан бирга, жамият тинчлигини бузиш, одамлар осойишталигини бузиш, фаровон турмушига рахна солишдир. Ислом динида исломни бузиб талқин қилиш эмас, балки тушунмасликка қарши ислоҳ қилиш мумкиндир.Ислоҳ деганда диннинг асл моҳиятини бузмаслик назарга тутилади. Мухтарам биринчи Президентимиз Ислом Абдиғаниевич Каримов айтганларки: “Дин инсон руҳини поклаши, одамлар ўртасида меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаши, миллий қадрият ва анъаналарни асрашга хизмат қилиши билан ҳар қандай жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. Айниқса, инсоният мураккаб тараққиёт жараёнини бошидан кечираётган ҳозирги даврда диннинг турли халқлар ўртасида мулоқот ўрнатиши, уларни маьнавий рухий жиҳатдан яқинлаштириш, зулм ва зўравонликка қарши биргаликда курашга даъват этиш борасидаги аҳамияти беқиёсдир”. Аллоҳ таоло барчаларимизни эътиқод мусоффолигидан ажратмасин.
Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр” жомеъ масжиди имом хатиби К.Азимов