Аллоҳ таоло инсонни яратгач , уни ўз ҳолига ташлаб қўймай , балки бандаларига Ўзини танитиш , яхшидан ёмонни ажратиш учун пайғамбарларни юборди, китобларини нозил қилди. Худди табибнинг беморнинг ҳолатига қараб турли хилдаги дорилар беришга ухшайди.Аллоҳ таоло юборган пайғамбарлар ҳам “ қалб табиблари ” булиб , қалбдаги мараз ва иллатларга шифо улашадилар.
Маълумки , ичкиликбозлик инсоннинг қалбини қорайтирадиган , уни ақлдан бегона қиладиган ёмон иллат. Буиллат ўз вақтида даволанмаса унинг асорати оғир оқибатлирга олиб бориши аниқ. Шунинг учун динимизда ичкиликбозликдан қаттиқ қайтарилган.Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: яъни : “ Эй , имон келтирганлар ! Албатта , май ( маст қилувчи ичимликлар) ,қимор, бут – санамлар ва ( фол очадиган ) чўплар шайтоннинг ишидан иборат ифлосликдирки , ундан четланингиз ! Шояд ( шунда) нажот топсангиз.Шайтон май билан қимор ( ёрдами)да ўрталарингизда адоват ва нафрат солишини ва сишларни Аллоҳнинг зикри ҳамда намоздан қайтаришни хохлайди.Бас , энди, сизлар ( май ичишдан) тийилувчимисиз? ”
( Моида сураси , 90-91-оятлар).
Мазкур оят май- маст қилувчи ичимлик қимор ўйнашга , бут-санамларга ибодат қилишга , хар хил воситаоар ёрдамида фолбинлик қилишга тенглаштирилмоқда. Айни вақтда буларда шайтоннинг қшли бшлиб, у одамларнинг орасини бузишга , шртасида уруш –жанжаллар чиқаришга ҳаракат қилиши айтилмоқда.Мшмин –мусулмон киши бундай ишлардан шзини сақламоғи лозим.
Онасини ўтга ташлаган ўғил
Қирқ йилдан бери кузимдан ёш тинмайди.Қирқ йилдан бери йиғлаб ибодат қиламан . Ҳар йилиҲажга эҳром боғлайман .Бунинг сабаби бор. Бундан қирқ йил олдин , Рамазон ойида уйга маст бўлиб келдим. Шунчалар куп ичган эканманки, оёқда туролмай қолибман. Зурға уйга етиб келдим. Нима деб валжираётганимни ўзим билмайман. Эшикни очиб ҳовлига кирдим. Хотиним нон ёпмоқчи булиб тандирга ўт қалаётган экан. Мени маст ҳолатда куриб , Вой шурим Рамазонда ҳам ичасизми , ичкарига киринг қўни қўшни кўрмасин, изза булмайлик!- деб бақирдим.
У мени ичкарига киргизмоқчибўлди. Мен уни ўлгидай дуппасладим. Кий чувни эшитиб Онам югуриб чиқди. Бошида номоз ўқийдиган катта румоли , қулида тасбеҳи . Онам қариб кичрайиб қолган , озғин , Рўза ичида янада озиб кетган .
Ичдингми , Рамазонда ҳам ичасанми , йўлдан урган ўртоқларинг ўлсин…Рамазонда кайф қилмай ўл ! –деб қарғай кетди. Ўзинг ўл!- деб Онамни шартта кутариб ловуллаб ёнаётган тандир ичмига отдим. Тандир оғзини беркитиб қўйдим. Хотинимни ичкари уйга қулфлаб қўйганман. Онамни тандир ичига тиқиб юбордим. Ўзимни эса уйқу элита бошлади.
Эртасига ўйғондим, хотинимни йиғлайвериб кўзи шишиб кетибди. Устига қора кийим кийиб олган.
-Тинчликми , нега йиғлаяпсан , Онам қанилар? –дедим.
-Онангизни қайирдалигини билмайсизми? –деди.
-Йўқ билмайман , Онажоним қанилар, Она ….Онажонн!! –деб Онамутирадиган хонага тамон бақирдим. Ҳаёлимда Онам ичкаридан туриб “ Ҳозир болам. Икки ракат суннат ўқиб олиб чиқай ” –дегандек бўлди.
-Кеча маст ҳолда келиб Онажонимни тандир ичига ташладингизку….номозхоним , дуохонимни улдириб қўйдингизку!
Юрагим урушдан тўхтагандек булди.
— Ёлғооооооооннн!!-деб қичқириб юбордим.
Онам уйига югурдим ,жойнамози солинган , Қуръон китоби очиқ ..
Демак Онам шу ерда , узоққа кетса Қуръонниб кетарди. Она …
Онажонниму! –дедим… жавоб бўлмади.
Тандир ёнига югуриб келдим. Не кўз билан курайки , тандир остида Онамнинг румоли ва тасбеҳи ётарди…
Ароқ инсонни не куйларга солмайди. Гоҳ шер бўлиб бўкирасан, гоҳ қуш булиб сайрайсан, гоҳ маймундек сакрайсан,гоҳ тунғиз бўласан.
Хуллас кўп турланасан. Шамоил ҳам одамийликлардан чиқиб кетади. Шундан бери кўзимдан ёш тинмайди. Қирқ йил бўлдики тавба тазарру қиламан .Онам учун Ҳаж қиламан , истиғфорлар айтаман Онам номи билан садақалар қиламан. Онамга етадиган савоб йўллариниизлайман.
Қиссадан ҳисса азизларим !!!!
Ароқнинг яна бир касаофатига гувоҳ булиб турибсиз. Ушбу ҳаром қилган ичимликдан сақланинг.
Қумқурғон туман “ Маматмурод бобо ”
Жоме масжиди имом хатиби Ў.Бернаев