Мустақиллик йилида фақат бир марта байрам қилиш эмас, балки ҳар куни ҳар соатда фикр юритиладиган, ҳар доим шукр қилинадиган, қадри, шарафи баланд, кўз қорачиғидай авайлаб асрайдиган бебаҳо неъматдир.  Ким эдигу ким бўлдик  деган саволга фикр юритилса, бор ҳақиқат намоён бўлади. Мустабит тузум даврида қатағон не-не халқимизни фарзандларини ажал комига тортди. Ҳаж, Умрага бориши, масжидлар хизмати, диний таълим деярли таъқиқланган эди. Истиқлол шарофати туфайл и маданий меъросимиз, миллий қадриятларимиз ривожи учун имкониятлар яратилди. Буюк аждодларимизни таваллуд саналари мангу қўним топган жойлар обод масканларга айлантирилди.

Истиқлол шарофати туфайли мамлакатимизда ҳукум сураётган тинчлик ва хотиржамлик туфайлидир. Бунинг учун яратганга шукроналар айтишимиз, давлатимиз раҳбариятларини барча хизматларини қадрига етишимиз, яратиб берилаётган эркинликлардан оқилона фойдаланмоғимиз даркор.Чунки тинч юртда ривожланиш бўлади. Фарзандлар эмин эркин ўсади, жамият ҳар томонлама ўсади. Эришилаётган ютуқларни санаб адоғига етиш қийин.Булардан кўнгил ҳақли равишда фахрланади.Инсон қаерда дунёга келса ўша юрт унинг учун энг азиздир. Ватанни севиб яша уни ардоқлаб соғиниб яшаш инсоният фитратида мавжуд бўлган туйғудир. Она Ватанни севган ҳар бир кишини қалбида ғайрат шижоат уйғотади.

Инсонни энг севган қадрли, қимматли тўртта нарсаси бор. Бу тўртта нарсадан маҳрум бўлган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўладилар. Озодлик, эркинлик, меҳнат билан топилган молига эгалик қилиш Ватанини ҳамда муқаддас динидир. Ана шу имкониятлардан тўғри фойдаланиш ва шу буюк неъматларни шукронасини қилиш қадрига етиб яшаш ҳамда мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиши барчамиз учун ҳам қарз ҳам фарз.

 

 

Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр”

жомеъ масжид имом хатиби   К.Азимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here