Ислом оламининг бир ой давомида тутган рўзасига, қилган хайр саховатларига мукофат оладиган кун Рамазон ҳайитидир. Шунинг учун ҳам бу кун бутун дунё мусулмонлари учун чинакам байрамдир. Шу жумладан ватанамиз мусулмонлари учун ҳам чинакам байрамдир. Чунки чин эътиқодли, меҳр мурувватли, саховатларли халқимиз  «Эзгулик, саховат ва мурувват ойи бўлган муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиб, қанчадан қанча хайр саховатлар ишларини амалга оширдилар. Айниқса иккинчи жаҳон урушида оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънодаги хайрли ишлардандир.

Асрлар давомида халқимиз онгида бағрикенглик, меҳр-мурувват, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, силаи раҳм, гина ва адоватни унитиш мустаҳкам ирода каби ибратли фазилатларни шакллантиришда табаррук Рамазон ойига хос қадриятларнинг ўрни ва таъсири албатта беқиёсдир.

Бу йил юртимиз мўмин-мусулмонлари бу ойни соғиниб, катта тайёргарлик билан кутиб олишди. Чунки ўтган йили карантин сабабли масжидларимизда таровеҳ намозларини адо қилолмади. Аллоҳ таоло минг ҳамдлар бўлсинки, шинам ва озода масжидларимизда таровеҳ намозлари эмин-эркин адо этилди. Эсимиздан чиқармаслигимиз керакки ҳали ҳамон карантин давом этаяпти. Шунга қарамасдан масжидларимизда таровеҳ намозларини адо этишимиз бу аввало Аллоҳ таолонинг инояти ҳамда муҳтарам юртбошимиз ва мутасадди раҳбарлармизнинг саъй ҳаракатлари бўлди десак муболаға бўлмайди.

Ушбу улуғ айёмнинг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни, унинг жамиятимизда сахийлик, шукроналик, меҳр-оқибат каби фазилатлари беқиёсдир. ватандошларимни эзгу ниятлар рўёбга чиқадиган, хайрли амаллар учун беҳисоб савоблар ёғиладиган, ўзаро бирдамлик, дўстлик ва аҳиллик туйғулари тараннум этиладиган шукуҳли Ийд-ул-Фитр билан яна бир бор чин юракдан муборакбод этаман.

Нияти пок, мақсадлари улуғ халқимизнинг ушбу саодатли онларда қилаётган тоат-ибодатлари қабул ва дуолари ижобат бўлсин!

Парвардигори олам доимо йўлимизни ҳам, юзимизни ҳам ёруғ қилсин! Юртимизни, элимизни турли бало-қазолардан Ўзи асрасин!

М.Нурилло
Бандихон тумани “Саид Мухаммад” жоме масжиди имом хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here