Ушбу мақолада ҳадис ровийларини ватанларига асосан тартиблаш ҳақида сўз юритилади. Ҳадис ровийларини ватанларига асосан тартиблашга доир мисоллар келтирилиб, бу борадаги баъзи таҳлиллар берилади.

Эта статья посвящена составлению рассказчиков хадисов, основанных на их родине. Приводятся примеры расположения рассказчиков хадисов в соответствии с их родиной, и в этом отношении дается некоторый анализ.

This article focuses on the compilation of hadith narrators based on their homeland. Examples of the arrangement of hadith narrators according to their homeland are given, and some analysis is given in this regard.

Таянч сўзлар: жарҳ ва таьдил, ровий ,санад, ривоят , муҳаддис, тадлис, заиф, табақот, илмур-рижол, насаб.

Муҳаддислар ровийлар ҳақидаги билимларни Қуръон  оятлари ва Муҳаммад  алайҳиссалом ва  саҳобаларнинг сўзларидан олишган.Дарҳақиқат Қуръон  оятлари солиҳ кишиларни мақтаб ,мунофиқ ва ахлоқсиз одамлардан огоҳлантириб келган.Улар ҳадис илми китобларида саҳобалар ва мунофиқларни аниқлашда, Қуръон  оятлари тафсири ва  Пайғамбаримиз   алайҳиссаломнинг ҳадислари шарҳига суянишган. Қуръони Каримда: «Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, … » (49: 6)ояти,  эшитилган хабарни аниқлаб ,кейин оммага ёйиш ҳақида амр қилинганлиги,муҳаддисларга ҳадис ривоят қилишда ровийлар хабарини текшириш муҳимлигини баён қилингани маьлум бўлади.Ҳадис китобларида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаллам томонидан  баъзи саҳобаларни  мақтаб,бошқа хабарларда  Уайнаҳ ибн Ҳисн ва Ҳакам ибн Абил Ос сингари мунофиқларни қоралайдиган кўплаб ҳадислар келганлигини мушоҳада қилишимиз мумкин.Бу ҳол саҳобалар тарихини ўрганаётган вақтимизда ,тарих ва табақот китобларида ҳам учраб туради.

Муҳаддислар ровийлар ҳақидаги китобларни тартиблашда тўртта асос:

1- Ровийларнинг насабига асосан тартиблаш,

2- Ровийларнинг табақасига асосан тартиблаш,

3- Ровийларни  яшаётган шаҳарига асосан тартиблаш,

4-Ровийлар исмларини алифбо ҳарфларига асосан тартиблашга эьтиборларини қаратишган.Мақоламизда  ровийни  яшаётган шаҳарига асосан тартиблаш ҳақида сўз боради.  Бу илмдан мақсад ҳадис ровийсини бир мамлакатга нисбат берилганини билишдан иборат.Кўпинча ровий  туғилиб ўсган ё сафар қилиб яшаётган  қишлоқ ё шаҳарга нисбат берилади.

Бу илмдан олинадиган фоидалар:

1.Ровийнинг шайхи билинади.

2.Ровийнинг шахси аниқланади.

3.Шу исмдаги нотаниш ровий ажратилади.

4.Мудаллас ровий маьлум бўлади.[1]

Масалан Маьмар ибн Рошид ал-Ҳофиз  воқеасида, ровийнинг ватани сабабли ровийнинг заифлиги аниқланган эди.Яьқуб ибн Шайба:«Басра аҳлини Маьмардан  ривоят қилиши изтиробли[2],чунки Маьмарни китоблари Басрага келган вақтида у билан бирга эмас эди. »дейди.[3][2]

Бизларга  ровийлар ҳақидаги китоблардан, шаҳарларга асосан тартибланиб,   етиб келган китоблар:

1.Халифа ибн Хаййотни «Ат-Табақот»,

2.Муҳаммад ибн Саьдни «Ат-Табақотул кубро»,

3.Муслим ибн Ҳажжожни  (вафоти 261.ҳ/875.м) «Ат-Табақот»,

4.Ибн Аби Хайсамни  (вафоти 279.ҳ/893.м) «Ат-тарихул кабир»,

5.Ибн Ҳиббон ал-Бустийни  (вафоти 354.ҳ/965.м)  «Машоҳиру уламоил амсор» асарларидир.

Муаллифлар асарларида  кенг  дунё қарашларини  намоён этганлар. Ислом олами шаҳарлари ўзининг кенг чегаралари билан уларга дарс майдонига айланган эди.Китобларида шаҳарлар машҳурлиги  шаҳарни  илмий даражасига ва  ундаги ҳадис ривоят қилиш фаьолиятини даражасига бориб тақаларди.Шаҳарнинг уламолари сони қанча  кўп бўлса ,у шаҳарда ҳадис ривоят қилиш фаол бўларди.Муаллифлар бир шаҳарни китобларида кўп зикр этсалар, ўша шаҳарни машҳурлиги  баланд бўларди.Шу сабаб Мадинайи Мунаввара  ҳиссаси бу китобларнинг барчасида баланд мавқиени эгаллаган.Халифа ибн Хаййот китобининг учдан биридан кўпроғини Мадинага бағишлаган.Ибн Саьд «Табақот»ида ҳам Мадинайи Мунавварани обрўси баланд эди.Ҳадис ровийларини ўз ичига олган олти жилдлик китобнинг уч жузьи Мадина аҳлининг саҳобий ва саҳобияларига бағишланади.[4] Китобнинг тўртинчи жилдида  Мадина шаҳри билан  бошқа Ҳижоз шаҳарлари иштирок этишган.Лекин Мадина шаҳрининг ҳиссаси катта.[5][3] Ибн Хайсамни «Тарих» ва Ибн Ҳиббонни «Машоҳиру уламоил амсор»  китобларида  ҳам Мадиналиклар  ҳиссалари катта.Иккала муаллифни Мадина шаҳрига катта аҳамият беришда иттифоқ қилиши,  Мадина уламоларининг кўплиги ва Мадинада ҳадис илмини юксак  фаьолияти,ҳижратнинг аввалги икки асрида  Ислом оламидаги бошқа илмий марказлардан баланд эканлигига  далолат этади.Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Чунки Мадина суннатнинг ватани,расулулоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам замонларида саҳобалар ҳижрат қилиб ташриф буюрган макон. Саҳобалар расулулоҳ  саллаллоҳу алайҳи вассалламдан ҳадисни юзма юз эшитиб, ривоят қилишган.Улардан кейин келган илм изловчилар ва осорни ривоят қилувчиларга саҳобалар илм манбаьи бўлганлар. Мадинайи Мунавварадан расулулоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам вафотларидан кейин кўплаб саҳобаларни чиқиши билан илм бошқа шаҳар ва мамлакатларга ёйилди.Саҳобалар фатҳ этилган мамлакатларга бориб истиқомат қилишди.Ва шу юртларда илм ва ҳадис ривоятини нашр этдилар.Мадинани илм ва адабиёт соҳасидаги даражаси, бошқа шаҳарларни Мадинадан ўзиб кетишлигига йўл қўймади.Ҳатто Ибн Жавзий (6-ҳижрий аср)  «Сифатус сафваҳ» (Пок инсонлар сифати) китобини тартиблашда Бағдод шаҳрини бошланиш нуқтаси қилиб олмоқчи бўлди.Чунки Бағдод ўша замонда  бошқа шаҳарлардан кўра, илм маьрифатда ривожланган шаҳар эди.Аммо у «Мадина ва Макка шаҳарларининг шарофатлари жиҳатидан, Бағдодни олдинга келтира олмади.»[6] [5] Мадина шаҳридан китобини бошлади.Кейин Макка шаҳрини Бағдоддан олдин келтирди.Ҳижознинг бошқа шаҳарларининг ҳадис ривоят қилишдаги ўрни Мадинага қиёслаганда орқада эди.Бу шаҳарлар ичида Макканинг ўрни Макка аҳлидан баьзиларни  илм ва ҳадис ривоятида назарга тушиб турганлари, дийний марказ бўлганлиги  ва ҳаж мавсумида уламоларнинг жамланиши ва бу мавсумда илмий мажлисларни ташкил этилиши жиҳатидан  яққол кўриниб турарди.Ҳадис илмини фаьолияти Мадинага ўхшаш кучли сурат билан, Ироқда ,хусусан  Кўфанинг баьзи жойлари  ва Басрада  кўзга ташланарди.Кўфа ва Басра шаҳарларида қироат илмида машҳур саҳобалардан Абу Мусо ал-Ашьарий ,фиқҳ илмида танилган ва Кўфа мактабига асос солган ва шогирдларидан илм донишмандлари чиққан Абдуллоҳ ибн Масьудлар истиқомат қилишарди.Кўфа шаҳрининг ҳижрий биринчи асрда тутган сиёсий ўрни ҳадис илмининг фаьолиятига муҳим таьсир кўрсатди.Дамашқ ва Кўфа ўртасидаги сиёсий низоь ҳадисга бўлган иҳтиёжни  мустаҳкамлади. Қурьон ва суннатга асосланган шариатга амалларини мувофиқ деб даьво қилаётган томонларни далилларини ҳадис билан қувватлаш зарурий ҳол эди Аммо Басра шаҳрининг машҳурлик даражаси Кўфадан пастроқ эди. Басрага келган саҳобалар сони Кўфага келган саҳобалар сонидан кам эмас эди.Лекин тобеьинлардан ҳадис ривоят қилишда машҳур бўлган  Басраликлар  Кўфаликлардан  кам сонли эди.Ибн Саьд «Кўфа аҳлидан  тобеьинлардан ҳадис ривоят қилиш билан машҳур бўлганлар адади  500 нафардан кўпроқдир.Аммо Басралик тобеьинлардан ҳадис ривоят қилганлар адади 200га етмайди.» дейди.Иккала шаҳарда олимларнинг кўплиги ва ҳадис илмнинг тарқалганлиги сабаб, шаҳарлар машҳурлик даражаси баланд пағонага етган эди.Ироқнинг Кўфа ва Басра шаҳарларидан  бошқа шаҳарлари  илмий фаьолиятга Халифа ибн Хаййот ва Муҳаммад ибн Саьднинг китобларини  кенг дарслик қилган замонда етишди. У замонда Восит ва Бағдод шаҳарларини кеч қурилгани эьтиборга олсак,саҳобий ва тобеьинлар бу шаҳарларга келмагани аён бўлади.Балким бу шаҳарларга Кўфа ва Басра шаҳарларидан табаьа тобеьинлар кўчиб келишган.[7][6] Илм маьрифатни Бағдодда гуллаб яшнаши Халифа ва Ибн Саьдларни китобини  дарслик қилганларидан кейин  кечроқ келганди.Шу сабаб иккала китобдан кам насиба олишаётганди.Кейинчалик Бағдод илм ва уламолар жамланадиган  шаҳарга айланди.Ҳатто Ибн Ҳиббон таассуб юзасидан  саҳобийлар келган шаҳарлар сирасига қўшди.Кейинроқ биронта ҳам саҳобий келмаган деб зикр этди.[8] Ислом оламининг шарқ заминлари[9][8] ҳижратни аввалги иккинчи асрида ҳадис ривоят қилишда машҳур бўлмаган.Шу сабаб Халифа ибн Хаййот ва Ибн Саьдлар наздида муҳим эьтиборга молик бўлмади.Ҳижратнинг 3-ва 4-йилларида ҳадис ривоят қилиш Шарқда гуллади.Бу заминда ҳадис илмининг султони Имом Бухорий,Имом Термизий,Имом Дорамий каби алломалар дунёга келишган.Шу сабаб Ибн Ҳиббон «Исломда машҳур ва уламолари билан маьлум иқлимлардан.» деб эьтибор қилган. [10]Ислом оламининг мағриб томонларида  ҳижрий аввалги 2-асрда ҳадис ривоят қилиш иккинчи ўринда эди. Аксинча Шом шаҳрига кўплаб саҳобалар келишган эди.Ундан кейин ҳадис фаьолияти буйича Миср мамлакати  келади.Аммо Жазира ,Авосим,Сағур,Айла,Африка,Андалус шаҳарлари у замонда ҳадис илмида кўзга ташланмасди.Халифа ва Ибн Саьд китобларидан насибалари жуда кам эди.Халифа ибн Хаййот ва Муҳаммад ибн Саьднинг шаҳарлар силсиласини келтиришидан ,иккала муаллиф ҳам шаҳарни бошқа шаҳардан устун қўйишда шаҳар уламоларининг кўплиги ва ҳадис илмининг фаьолиятига қараб баҳо беришгани мулоҳаза қилинади.Мадина,Кўфа ва Басра шаҳарларини бошқа шаҳарлардан устун қўйишликга иккала муаллиф ҳам иттифоқ қилишганидан бу мулоҳаза ойдинлашади. Халифа ва Ибн Саьднинг китоблари чиққандан ярим аср ўтиб, Ибн Ҳиббон ҳам бу фикрга қўшилади.Халифа Мадина саҳобаларини зикр қилаётганида,Мадина аҳли табақаларини тугатмасдан, Кўфа аҳлидан сўзлашга ўтади. Кўфа аҳлининг тамом табақаларини баён этгунгача, Мадиналик тобеьинларни ва улардан кейин келганларни зикр этмайди. Кейин Басраликларга ўтади.Барча табақаларини зикр этади.Уларни айтиб бўлгандан сўнг Мадина аҳлига қайтади.Қолган табақаларни эслатиб ўтади.Бунинг сабаби саҳобаларга таалуқли китоб бобини тўлиқ қилишни хоҳлаган бўлиши мумкин.Саҳобаларни унда узоқ истиқомат қилган шаҳарлари билан боғлайди.Шу жойда Халифа китобида бошқа нарса кўзга ташланади.У эслатиб ўтган шаҳарлар силсиласида жуғрофий омилларга риоя этмагани билинади.Бир жойдан бошқа жойга сакраб ўтиб кетган.Ҳижоздан Ироқга зикр қилганимдек ўтиб кетган. Кейин яна Ҳижозга қайтган.Восит,Бағдодни Кўфа ва Басрадан кейин зикр этмай,китобини охирида маьлумотини берган. Бунинг сабаби бу ерда шаҳарларни илмий ўрнини эьтиборга олган бўлиши мумкин.Чунки Восит ва Бағдод шаҳар бўлиб шаклланишдан орқада эди.Бошқа шаҳарлардан ҳадис ривоят қилишда кечикди.Шаҳарларни жуғрофий омилларига риоя қилиш Муҳаммад ибн Саьднинг китобида яққол кўзга ташланади.Мадина аҳлини таржималарини эслатаётган вақтда ундаги илм марказларини Тоиф ,Яман ,Ямома [11],Баҳрайн аҳлларини кетма-кет эслатиб ,бошқа шаҳарларга ўтади.Кўфа ва Басра шаҳарларини айтаётган вақтда Восит ,Мадоин,Бағдод  шаҳарларини ҳам эслатиб ўтган.Кейин Машриқ заминни Хуросон ,Рай,Ҳамадон,Қумни кетма-кет эслатиб ўтган.Кейин Анборни зикр этган.Кейин Мағриб ва Шом ,Жазира,Авосимни,Сағур,Миср ,Айла ,Африка,Андалусни  зикр этишга ўтади.Ибн Саьд шаҳар силсиласига макон омили билан илмий даражасига риоя қилган.Шаҳар силсиласига жуғрофий омилни эьтибор қилган муаллифлардан бири Муслим ибн Ҳажож бўлиб, шаҳарларни силсиласини тузиши Ибн Саьд силсиласига мувофиқ келади.[12] [7] Ибн Хайсама «Тарихул кабир» китобида жуғрофий омилга эьтибор бергани маьлум бўлади. Макка,Тоиф,Яман,Ямома,Мадина,Кўфани кетма-кетликда зикр қилган.Халифа китобида  Ибн Саьд зикр қилган Ҳамадон, Қум, Анбор, Баҳрайн,  Сағур, Айла, Андалус шаҳарларни  келтирмаган.Лекин Ибн Саьд зикр этмаган янги марказларни Мусил ва Мағриб шаҳарларини китобига қўшган.Мағриб шаҳри ҳақида  батафсил маьлумот берган.Юқорида зикри келган китобларнинг таьлиф этилишидан бир аср ўтгандан сўнг, Муҳаммад ибн Ҳиббон ал-Бустий  (вафоти 354.ҳ/965.м) «Машоҳирул уламоил амсор» китобини таьлиф этди.Китобини шаҳарлар асосида тартиблаган.Лекин Халифа ва Ибн Саьдда кўрганимиздек шаҳарларни силсила билан қайд этмаган.Фақат Мадинани бошқа шаҳарлардан олдин зикр этган.Ибн Ҳиббон баҳс қилинаётган жойларни қисқача маьлумотини берган. «Ислом олами 6 ҳудудни ўз ичига олади.Ундан ташқарида ,бошқа миллатлар яшайди. 1-си Ҳижоз атрофи билан ,2-си Ироқ ён атрофи билан ,3-си Шом атрофи билан,4-си Миср ён томонлари билан ,5-си          Яман эгалик қилган ерлари билан ,6-си Хуросон атрофи билан бўлган ерлар Исломий ҳудудни ташкил этади.Ислом оламидаги  давр уламоларига  маьлум ва машҳур шаҳарлар шулардан иборат.»[13] дейди.Мадина шаҳрини бошқа шаҳарлардан аввал зикр қилгани сабабини:«Чунки бу шаҳар ваҳийнинг манбаьи,рисолат маьданидир. Бу шаҳарда расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам кўп зафар қучган.Ислом бу шаҳардан дунёга ёйилган.Дин уламолари дунёга келган.У ерда расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам ,Абу Бакр,Умарни равзалари жойлашган.У ер улуғ саҳобаларни ватанидир.»[14]деб изоҳлаган.Ибн Ҳиббон кишини  Мадина аҳлидан деб ҳисоблашликда,Мадинани ватан тутмоқлигини шарт деб ҳисоблайди.Бошқа ерда вафот топганига эьтибор қаратмайди.[15]Шу сабаб,шаҳарларни тартиблашда ва баьзи шаҳарни бошқасидан олдин зикр этишда танлаб олган авомиллар: «Аввало Мадинани илмий ўрни,иккинчи дийний аҳамияти,учинчи жуғрофий омиллар» экани билинади. Халифа ибн Хаййот ва Муҳаммад ибн Саьд асарлари Ислом оламида дарслик сифатида қўлланилган вақтда,  муаллифлар ўзларининг  дунё қарашларини кенг эканини намойиш этдилар.Албатта илмий сафар қилишда, турли мамлакатларни илмига аралашиш таьсири бор.Саҳобалар замонида илм талабига сафар бўларди.Саҳобий расулулоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалламдан эшитмаган ҳадисини  ўрганиш учун  ё ҳадисни ёд олишда шубҳага тушганлигини кетказиш учун илм сафарига чиқарди. Саҳобалардан Жобир ибн Абдуллоҳ[16] [1],Абу Айюб ал-Ансорийлар[17] илм сафарига чиқиш билан   танилган.Тобеьинлар асрида  Исломий фатҳлардан кейин мамлакатларга тарқалганлар ,саҳобалардан илм олиш учун илм сафарига чиқиш  давом этарди.Муҳаддисларга олий санадни талаб қилиш асосий мақсадга айланган эди.Тобеьин ўз табақасидаги тобеьиндан ҳадис эшитишдан,саҳобийга илмий сафар қилиб борарди ва ундан юзма-юз ҳадис эшитарди.Ҳадис илмига тўқима ҳадисларни кириб келиши,ҳадисни манбаьсини талаб қилиш ,унинг манбаьсини текшириш,унинг аслини излашни мақсад қилган илмий сафарлар фаьолиятига катта таьсир кўрсатди.Тобеьинлардан  Саид ибн Мусаййиб ,Масруқ ,Омир Шаьбий,Ҳасан Басрий, Абу Олия Раёҳий[18] илмий сафарга чиқиши билан машҳур эдилар.[10]Тобеьинлар асрида сафар доираси кенгайиб, 3-ва  4-ҳижрий асрларда айни авжига етди.Муҳаддис Ромаҳурмузий (вафоти 360.ҳ/971.м) мамлакатларга илмий сафар қилган муҳаддислар исмини  табақаларга асослаб , рўйхатини тузди.Улардан  уламолар билан учрашишни ният қилиб,бир неча мамлакат ва шаҳарларга борганларни зикр қилиб ўтди.Уламолар илм сафарини ният қилиб борадиган мамлакатлар,ўз даврида Ислом оламининг  маданият маркази ҳисобланган.Илм талаб қилиб чиққан сафарда, илмни ёйиш ва ҳадис йўлларини кўпайтириш, ҳадис ровийларини билишда самараси бўларди.Чунки муҳаддис уларнинг юртига борар ва улар билан аралашар ва улардан савол сўрар,уларни аҳволлари ва ахлоқларини  ўрганарди. Шу билан бирга маҳаллий миллатчилик, аҳли ҳадислар орасида топиларди.Баьзи муҳаддислар ҳадис манбаьлари билан фахрланашар, бошқа муҳаддислар манбасини камситар,уларни шайхларини масхара қилишар эди.Кўфа ва Ҳижоз аҳлларидан бир жамоат Абдуллоҳ ибн Идрис олдида ўтиришарди.Маст қилувчи нарсалар  ҳақида баҳс борарди.Ҳижоз аҳли уни ҳаромга чиқаришди.Кўфаликлар ҳалоллигига «Абу Исҳоқ  бизга Саьид ибн Луайдан у киши Алидан рухсат берганлигига  ҳадис ривоят қилган.» деган далилни  ҳужжат келтиришди. Ҳижозликлар «Қасам Оллоҳгаким, Муҳожирлар ва Ансорлар ва уларни фарзандларидан ҳадис ривоят қилмай, кўр,ғилай,оқсоқ,кўзи заиф,кўзи оғриқлардан ҳадис ривоят қилаяпсизлар .»дейишди. [19]Баҳс фиқҳий масьала устида бораётган бўлса ҳам ,Ҳижозликларни ҳадисни текширишлари Кўфаликлар ривоят қилаётган ҳадисни манбасидан муносиброқ эди.Чунки ровийлар лақаблари мавлолар(қулликдан озод қилинган кишилар) лақаби бўлиб,арабларда бу лақаблар топилмасди. Ҳижозликлар муҳожир ва ансор  шайхлари билан фахрланишар,Кўфийликлар шайхларини мавло деб камситишар эди.Асмаьий билан бир ҳодиса содир бўлган эди.У киши Амр ибн Қайсдан эшитди.У киши айтардики:«Ироқ аҳли  бизларга инсоф қилмасди.Уларга Қосим ибн Муҳаммад,Солим ибн Абдуллоҳ ат-Табибни  келтирамиз,улар бизга Абут Тайёҳ ,Абу Қалоба,ўзгартирилган исмларни келтиришади.Абул Жавзони (оқ-қора қўй) топсак хурмо билан ейардик.Шаьбийни(созламоқ) топсак, қозонларимизни ёриғини созларди. Нахаьийни(сўймоқ) топсак бизларга қўйни суярди!!»[20] дейди.Аҳли Ироқ ривоят қилган ҳадис манбаьлари ва уларга ҳадис ривоят қилган мавлолари устидан масхара қилишлик такрорланарди. Абу Абдуллоҳ ал-Муқрийга [21]қулоқ осамиз.Рай аҳлига хитоб қилиб айтадики: «Сизлардан ким нажот топган? Агар Ибн Исбаҳоний бўлса, у киши биздан. Иброҳим ибн Мусо бўлса, у ҳам биздан.Жарир бўлса,биздан.Хат бўлса ,бобом сизларга ўргатган.Бир киши бор нажот топган, аммо уни қийналиб ,ўлгунларингча айтмайман.» дейди [22].Латифа  шундан иборатки, Абу Абдуллоҳ ал-Муқрий Рай шаҳрида туғилган.Аждодлари Исбаҳонлик.Аждодлари шаҳри билан фахрланди.Туғилган шаҳрини «машҳур уламоларни дунёга келтирмаган.» деб,айблайди.Журжон ва Нисобур шаҳарлари ўртасида Нисобурлик шоир,  у киши Муҳаммад ибн Яҳё ал-Баштий бўлиб, шаҳрини кишилари ҳақида тарихда ва ҳозирда илмий шаҳар деб  фахрланиб, бу билан Журжон шаҳрини  мақтаб, қасида ёзганлигида баҳслашади.Қасидадан баьзи байтлар:

Журжон зикрини қўй, шайхларимиз           Нисопурда баланд мартабада, нима ғам билсанг?

Яҳё ибн Яҳёга  қиёсланмас ҳеч ким,                 Обрўда сенга кифоя,агар имтиҳон қилсанг?

Исҳоқни қўш,Оллоҳ хайрингни берсин[23]      Работий фазллари, махфий эмас, билмасанг?

Мамлакатлар миллатчилиги шаҳар тарихини ўсишлигига ,маҳаллий ровийларни тарихини пайдо бўлишига,асосий рол ўйнади. Мамлакат ровийлари ҳақида таьлиф этилган китоблар, мамлакат даражасини кўрсатиш ва илмий салоҳиятини бошқа мамлакатлардан баланд қилишни мақсад қилишлиги билан  кифояланди. Мамлакатлар миллатчилиги  маҳаллий ровийларини тарихини ёзишда очиқ ҳимоячига айланди. [24] Ҳамза Ас-Саҳмий (вафоти 427.ҳ/1036.м) «Тариху Жузжон»  китоби муқаддимасида :«Мен шаҳарлардан кўпини кўрдим. Аҳллари таассубда эди.Шаҳарларига саҳобалар разияаллоҳу анҳу  кирганлиги, халифа,амир,уламолар улардан экани  сабабли фахрланишар эди. Ҳатто шу сабабдан тарих китоблар таьлиф этишган.Машойихларимиздан Аллоҳ раҳматига олсин ҳеч бирлари Журжон аҳли уламолари ҳақида китоб тасниф этмаган.Уламоларини  кўплиги  ва шайхларини фазилатлари ҳақида тарих китоб ҳам ёзиб қолдирмаган. Шу жиҳатдан китоб йиғишни хоҳладим.»дейди.Кейин Журжонда маьнавий фаьолиятни пасайганини эслатиб ўтади.Чунки илмига ишонадиган уламолар қолмаган эди.[25]Муаян шаҳар ровийларига хослаб таьлиф этилган китобларнинг аввали Баҳшални «Тариху Восит» китобидир.Китобни (288.ҳ/901.м) йилда таьлиф этган.Бундан Баҳшалдан олдин маҳаллий тарих китоблар маьлум бўлган эмас деб тушинилмайди.Ибн Забола «Ахборул Мадина»  китобини (199.ҳ/815м) йил  атрофида таьлиф этган. [26]Азрақий (вафоти 244.ҳ/859.м) «Ахбору Макка»  китобини 3-ҳижрий асрининг биринчи ярмида таьлиф этган.Лекин шаҳарлар тарихи ҳақидаги китоблар,шаҳарлардаги муҳаддисларни таржимаи ҳолини баён қилмаган. Ровийлар ҳақидаги илмга алоқаси йўқ.Ат-Тақий ал-Фаасий  14-мелодий асрда Макка  тарихчиси  «Ал-Иқдус самин»  китобининг муқаддимасида  « Китобида таржимаи ҳол учун белгиланган фасл йўқ.» деб таькидлайди.[27][11] Фаасий бу ҳолатдан ажабланди. «Шифоул ғаром» китобида: «Азрақийдан кейин унинг услубида Макка олимларига эьтибор бермаганлигига ва бошқа шаҳарларни улуғларига қилганидек, Макка улуғлари ва бошлиқлари,қозилари,хатиблари ва уламоларини билишни ўз ичига олган Макка тарихини таьлифини тарк этганига ажабландим.[28] Аммо Мадина тарихини  устида, Макка тарихини ўрганганидек, иш олиб борди.Мадинайи Мунаввара тарихидан кейинги олимларнинг таржималаридан иқтибос келтирмагани, Мадина ровийлари таржималарини кам  ўрганганлигини билдиради.»[29]дейди. У Саховий Умар ибн Шабадан (вафоти 262.ҳ/876.м)  «Туҳфатул латифа»да келтирган заиф нақлларни ўрганган.Бу Ибн Шаба таржима китобларида мушоҳада қилганимиздек, таржималарни ёзганлигига далолат қилмайди.[30] Баҳшал ёзган шаҳарлар тарихи китоби шаҳарлар ер сатҳи тузилишиига ва хабарларига алоҳида  аҳамият берган.Шу сабаб мамлакат ровийларига эьтиборини қаратмаган.Баҳшал мамлакат ровийларини қувватлашда пешқадам дейиш мумкин.Олимлар шаҳарларни унинг маьлумотига асосланиб, ажрата бошлаган.Шу сабаб, Баҳшалдан сўнг шаҳарлар тарихи   бобида  ёзилган таржима китоблар кўпайди. Баҳшал китобида Воситнинг чегараси ва тарихи    ҳақида,  ундан олдин шаҳарлар тарихи ҳақида таьлиф этилган китобларга ўхшамайдиган мухтасар муқаддимани тақдим этган.Кейин шаҳар уламолари таржимасини келтирган.Маҳаллий ровийлар тарихини боб ва фаслларга бўлиб ажратган.Аввал муқаддима ,кейин саҳобалар исми,кейин шаҳарнинг бошқа кишиларининг таржимаи ҳоллари  келиши, бошқа маҳаллий ровийлар тарихи китобига асос бўлиб қолди.Муқаддимада кенг тушинтириш, ўша жойга тегишли ер сатҳи тузилиши,хабарлар,афсоналар маьлумотини ўзида жамлашни шаҳарларга таалуқли маҳаллийлик деб таьбир қилиш мумкин.Саҳобаларни шаҳарга киришини эслатиб ўтиши, расуллулоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалламга нисбат берилган  «Саҳобаларимдан кимики шаҳарда вафот топса, қиёмат кунида ўша шаҳарни бошлиғи ва нури бўлади.». деган ғариб ҳадис билан алоқаси борлиги билинади.[31]Шу жиҳатдан Хатибни «Тариху Бағдод» ва Абу Нуаймни «Тариху Исбаҳон»  китобларига ўхшаш табақотга асосланмаган тарих китобларида ҳам саҳобаларни тақдим қилишга риоя қилинди. Маҳаллий ровийлар китоблари «Тариху Восит»  китобида Баҳшални изидан боришди.Муҳаммад ибн Саьид ал-Қушайрий  (334.ҳ/946м) -йилда битилган «Тариху Раққа» китобида   бу услубдан фойдаланди.Лекин китобининг муқаддимасида шаҳарнинг фатҳ қилиниши ва сулҳ шартларини эслатиш билан чекланди.[32]Ва Абуш Шайх ал-Ансорий (вафоти 369.ҳ/980.м)  «Табақотул муҳаддисийн би Исбаҳон» китоби,Қози Абдулжаббор Хулоний (вафоти 370.ҳ/981.м)  «Таьриху Дориё» китобини таьлиф этишган ,лекин Хулоний Мадина хабарларини муқаддимада келтирмаган.Аммо Абуш Шайх ал-Ансорий  муқаддимада кенг тушинтирган.Мадина шаҳрини ер сатҳи тузилиши ва фазилати ва ажойиботлари ҳақида сўз юритган.[33]  Бу билан  Абуш Шайх Мадина шаҳри билан фахрланиши ва муҳаббатини  акс этдирган. Китобида Асли Исбаҳонлик, Салмон   Форсий  таржимаси ажралиб туради.  Унинг таржимаси Исбаҳонга тушган  18 саҳобалар учун хосланган таржималар варағини  ярмини олган.Исбаҳон фатҳи ҳақидаги ихтилофларни ёдидан чиқармай,куч ишлатилганми ё сулҳ қилинганми? деган баҳсларни баён қилиб, сулҳ қилинган деган фикрни таькидлаган. [34]Абу Нуайм ал-Исбаҳоний  (вафоти 405.ҳ/1015.м)  «Зикру ахбори Исбаҳон» китобида,  агарчи Абу Нуайм китобини алифбо ҳарфи тартибича тартиблаб,китоб тартибига хилоф қилган бўлса ҳам аввалги китобга  эргашиб,нақл қилган. Аммо Ҳоким Нисопурийни (вафоти 405.ҳ/1015.м) «Тариху Нисобур» китоби  Абу Шайхни «Табақотул муҳаддисийн би-Исбаҳон» китобидан муқаддима ва таржимада фарқ қилмайди.Хуросонга мақтовлар ва ажамлар фазилати ҳақида келган ҳадислар билан китобини бошлайди. Кейин Нисопурни «Хуросонни энг яхши жойи Нисопур.» ва «Нисопур яхши шахар.» ҳадислари  билан хослайди.Кейин уламоларни табақа асосида таржимаи ҳолларини келтиради.Хатибни  (вафоти 463.ҳ/1071.м) «Тариху Бағдод» ва Ибн Асокирни  (вафоти 557.ҳ/1162.м) «Тариху Дамашқ» китобларига ўхшаш кейинги махаллий тарих китобларида  , ихтилоф борлиги кузатилмайди.Иккала китоб ҳам ўзининг муфассалиги ва кенг қамровлиги билан ажралиб туради.Исломий шаҳарларда ҳукм сураётган ўзгаришларни  натижаси бу китобларда   ўз аксини топган.Фақат муҳаддислар таржималари билан кифояланиб қолмаган.Шаҳар билан фахрланиш  махаллий ровийлар тарих китоблари  муқаддимасини безашда муҳим  рол ўйнаган.     Шаҳарни илмий салоҳиятини кўтариш учун,ровийлар тарихи ҳақида китоб ёзишга     рағбатлантирган.Лекин ҳақиқий рағбат ровийларни ва уларни ватанини билиш билан ҳадис илмига хизмат қилиш экани ёдимиздан чиқмаслиги лозим. Маҳаллий ровийлар тарихи ҳадис илмини бир қисмига киради.Унга ушбу қараш билан назар солмоғимиз лозим.Шаҳар шайхлари ва уларни ривоятларига эьтибор бериш , хадисшунослик талабаларига  вожиб амаллардан ҳисобланади. «Табақотул Ҳамазонийн» китобини муаллифи Солих ибн Тамимий Ҳофиз (вафоти 384.ҳ/994.м) айтадики:«Ҳадис илми  талабаси  ва ҳадис билан шуғуланувчига ўз шаҳри ҳадис китоблари ва шаҳар аҳлини билмоқлик, ҳадисни тушинмоқлик ва  забт этмоқлик билан бошламоқлиги вожиб бўлади.Ҳатто ҳадисни саҳиҳини заифдан ажрата олсин. Агар мамлакатида ҳадис илмининг  қария ё  ёш  уламолари бўлса ,ҳадис ривоят қилганлиги ва уларнинг аҳволларидан хабардор бўлсин.Кейин бошқа мамлакат ҳадис олимлари билан мулоқот қилиш учун  бошқа мамлакатга илмий сафарга отлансин.»дейди.[35] Маҳаллий тарихчи ровийлар, илмни баҳс ва мунозара билан  кўпроқ ва диққатлироқ ўргатадиган маҳаллий уламолардан  таҳсил олиб, муаллифни тарих воқеаларини тарихга муҳрлаётган замонида  бевосита иштирок этишади.Шу сабаб маҳаллий тарихчи ровийлар ҳадис илми талабаларининг эьтиборига тушди.Баьзилари илм ҳалқаларида дарс беришарди.Масалан Хатиб Бағдодий «Бағдод тарихини» илм ҳалқасида  сўзлаб берарди. [36]Абу Саьд ас-Самьоний  Абдураҳмон ибн Муҳаммад ал-Қазоздан нақл қиладики: «У киши «Салом шаҳри тарихи» китобини 2- жузьидан ташқари, тўлиқ муаллифи Хатибдан эшитганман.»дейди. Волидалари вафот топганлиги сабаб,иккала жузьини эшита олмаганлар.Хатиб у кишига қолган жузьларни қайтариб ўқимаган.» Чунки Хатиб:  «Қолган дарслар  ҳеч кимга қайтарилмайди.»  деб дарс ибтидосида шарт қилган эди.Қолган жузьлар эшитилмасдан қолди.[37] Хатибни  «Қолган дарслар  ҳеч кимга қайтарилмайди.» демоқлиги  Хатиб тарих китобини кўп сонли талабалар олдида дарс айтаётганига далолат қилади.Баьзилар маҳаллий тарихчи  ровийларни бирига илм сафарига чиқарди.Абул Фазл ибн ал-Фалакий ал-Ҳамазонийни Нисопурга  Ҳокимни «Тариху Нисобур» китобини ўрганиш учун илмий сафарга чиққанлиги бунга мисол бўла олади.[38]

Таькидлаш лозимки: Умумий табақот китоблари ё бир мамлакат кишиси ҳақида чоп этилган китобда шаҳарларга асосан тақсимлаш, бизларга мамлакат ровийлари ва уларнинг ватани ва бошқалар билан алоқаларини билишлик имконини беради.Ровийнинг ватанини билмоқдан, бошқа ровийлар билан учрашгани билинади.Агар ровийлар бир жойдан бўлмасалар,бир бирларини шаҳарларига кирган бўлмасалар,ҳаж ва шунга ўхшаш мавсумларда учрашмаган бўлсалар,ровийга ривоят қилишига ижоза бўлмаса,бу вақтда ҳадис санадида ирсол ё инқитоь,ё азл,ё тадлис[39] борлиги билинади.Ровийнинг ватанини билмоқ  лафзда бир бирига иттифоқ исмларни ажратишда фойда беради.Унинг шайхига  ва ундан ривоят қилган шогирдига қаралади. Эҳтимол иккаласи ҳам  ёки улардан бири  исмда муттафақ бўлганларни мамлакатидан бўлиши мумкин.Агар ровий ўз мамлакатидан ташқарида ҳадис эшитган  бўлмаса, улардан бири санадда эсга олинган деб ишонилади.[40]Шаҳарларларга асосан тартибланмаган ровийлар тарихи тўғрисидаги китоблар, мамлакатлардаги ровийлар сонини зикр қилиш  билан алмаштирилди. Гоҳида  шаҳар ва қабилага бирга нисбат бериларди. Баъзиларни «Араблар қишлоқ ва шаҳарларда яшаганлиги ва кўплаб насабларнинг йуқотиб,қўйганлиги сабабли, улар учун мамлакат ва ватанга нисбат беришдан бошқа чора қолмади.Ундан олдин, улар  қабилаларга нисбат бериларди.» деган қарашлари бор.[41]Бу қараш кейин келган ровийларни  насабини  тасдиқлайди. Аммо аввалги ровийлар  насаблари, улар келиб чиққан мамлакатларга қўшимча қилиб , эслатиб ўтилганлиги сабаб, уларни танишликни аниқлаштиради.Имом Бухорий  «Тарихул Кабир»  китобида бу услубни қўллаб, ҳижрий учинчи асрнинг биринчи ярмида яшаган, мутақаддимийн ровийларни таржимаи ҳолларини ёзиб қолдирган.

Хулосаи калом муҳаддислар ҳадисни ровийдан қабул қилиб олишда,ровий яшаб ўтган ватанига алоҳида эътибор қаратишган.Шу сабабли кўплаб ҳадисларни заъиф ва саҳиҳга ажратишга мувофиқ бўлишган.Уларнинг бу услубларидан фойдаланиш ,ҳадис ривоят қилаётган шахснинг яшаётган муҳитига эьтиборли бўлишимизга бизларни чорлайди.Ҳозирги глобаллашув замонида баъзи сохта салафий ва бошқа оқимларнинг ҳадисларни ўзининг шахсий манфаатлари йўлида шарҳлашларига чек қўйилади.Аждодларимизни ҳадис илмида чеккан,заҳматли меҳнатлари қадрланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ал-Бухорий. Ат-таьриху ал-кабир.Байрут,1971.

2.Абу Ийсо Муҳаммад ибн Ийсо ибн Савра ибн Мусо Суламий Термизий. Шарҳу илалит Термизий.Мактабатул манор.Урдун,1987.

3.Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Саьд.Ал-жузьу ал-мутаммим ли табақоти Ибн Саьд.Мактабатус-сиддиқ. Тоиф,1993.

4.Акрам ибн Зиё Умарий.Буҳусун фи тарихи суннатил мушараффати. Мадина ,1994.

5.Жамолуддин Абул Фараж Абдурраҳмон ибн Али ибн Муҳаммад алғЖавзий.Сифатус-сафваҳ. Дорул-ҳадис.Миср,2000.

6.Муҳаммад ибн Ҳиббон ибн Аҳмад ибн Ҳиббон.Машоҳиру уламоил амсор ва аьломи фуқаҳоил ақтор. Дорул вафо лит-табоати ван-нашри ват тавзиь.Миср,1991.

  1. Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож.Ат-Табақот.Дорул-ҳижрати лин-нашри ват тавзиь.Саудия,1991.
  2. Ж.Чўтматов.Термизнинг безавол қальалари ёхуд Термиз тарихи.Янги нашр. Тошкент,2017.

9.Сайид Абдул Можид Ғаврий.Мўжаму мусталиҳотил-ҳадисияти.Дорул ибн Касир.Байрут,2007.

10.Қози Ҳасан ибн Абдураҳмон Ромаҳурмузий. ал-Муҳаддис ал-Фосил байнар ровий вал воий.Байрут,1983.

11.Розенталь Франц. Илмут тарих индал муслимийн. Муассисатур-рисола.Байрут,1983.

[1] Мудаллас – санаддаги айби махфий тутилган ва сиртдан кўринишини яхшилашга уринилган ҳадис.

[2] Музториб ҳадис турли йўллар ила баён қилинган ривоят.

[3] «Шарҳу иллал Термизий » 2:602.

[4] Ибн Саьднинг «Табақотул кубро» китобини 3-4-8-жилдлари.(Байрут нашри)

[5] 5-жилди.(Байрут нашри).

[6] Ибн Жавзий: «Сифатус сафваҳ» 1:7-8.

[7] Ибн Ҳиббон : «Машоҳиру уламоил амсор» 176.

[8] Ўтган манба:194.

[9]Хуросон ва Мовароуннахр «халифалик шарқи» деб ҳам номланади. «Халифалик шарқи» масаласи манбаларда сомонийлар мулкига нисбатан ҳам ишлатилган. Манинийнинг (ваф.1172.ҳ/1758.м) «Шарҳ ул-Яминий»сида келишича, уларнинг ҳукмронлиги Хуросон ва Мовароуннаҳрда, Журжон, Табаристон, Кумис, Рай, Қaзвин, Абҳур, Занжон, Сижистон, Кирмон, Форс, Ғазна ва Кўҳистонгача ёйилди. Гардизийга (ваф. 443.ҳ/1051.м) кўра, бу иқлим ва шаҳарлар икки географик ва идоравий минтақани шакллантириб, у иккисидан: дарёнинг бу ёғи – қуйисидаги (Модунаннаҳр) ва даренинг у ёғидаги (Мовароуннаҳр) ташкил топди. Макдисии (336-тахм.380.ҳ/947.м-тахм.990.м), «Ҳудуд ул-олам» (Олам чегаралари) муаллифи ва Абулҳасан Байҳақий (ваф. 565.ҳ/1169.м) «Ҳукамо ул-ислом»да келтиришича, сомонийлар мулкларининг кенглигидан «машриқ подшолари» деб номланишар эди. Макдисий дейди: «Қачонки «машриқ» десак, бу сомонийлар оиласи давлатидир».(Ж.Чўтматов:  «Термизнинг безавол қальалари ёхуд Термиз тарихи»:20б)

[10] Ўтган манба:1-2.

[11] Имом Авзоьийни (вафоти 157.ҳ/774.м)  Ямома ҳақида Яҳё ибн Аби Касирдан китоблари 13та китобдан иборат.(«Таьриху Димашқ»:10:қ346 Авзоьий таржимаси )

[12]  Муслим: «Табақот»ида шаҳарлар силсиласи ҳақида. Саховий : «Ал-Эьлону бит-тавбих» 684бетга қаранг.

[13] Ибн Ҳиббон : «Машоҳиру уламоил амсор» 1-2.

[14] Ўтган манба 3.

[15] Ўтган манба 37,42.

[16] Ал-Бухорий : «Саҳиҳ» 1:29.Ибн Абдулбар  : «Жомиьу баёнил илм» 1:93. Ал-Хатиб  : «Ал-Кифоя» 402. Ромаҳурмузий : «Муҳаддис  фосил» 1:18.

[17] Ибн Абдулбар : «Жомиьу баёнил илм» 1:93-94. Ал-Хатиб  : «Ал-Кифоя» 402.

[18] Ад-Дорамий: «Сунан» 1:136.Ромаҳурмузий  : «Муҳаддис  фосил» 2:17б-18а. Ибн Абдулбар  : «Жомиьу баёнил илм» 1:94-95. Ал-Хатиб  : «Ал-Кифоя» 403.

[19] Ал-Ҳоким  : «Маьрифату улумил ҳадис»73.

[20] Ибн Адий : «Комил» 1:44б-45а.

[21] Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн Исо ал-Муқрий (вафоти 241.ҳ/856.м) Қироат илмида Имом эдилар.Қурьон фани бўйича китоб тасниф этганлар.Райда туғилган.Асли Исбаҳонлик.(Абуш Шайх ал-Ансорий : «Табақотул муҳаддисийн би Исбаҳон» 2:105-106)

[22] Ўтган манба 2:105-106.

[23] Аслда «Журжон фикри», маьно тўғри бўлсин деб, «Журжон зикри» деб ёзилган. «Кафока» аслида «Килока» ва «дурруҳу» аслида «дурратун.».

[24] Доктор Малика Абяз айтадилар: «Аксинча бу нарса бошқа тарафдан Ислом оламининг кенгайиши,уламоларнинг ададини ўсишига хизмат қилди.»

[25] Ас-Саҳмий : «Таьриху Журжон» 3-4.

[26] Нитоқ ибн Забола ҳақида Солиҳ Алийни: «Ал-Муаллифотул арабияту анил Мадинати вал Ҳижоз» 13бга қаранг.

[27] Рузинтал: «Илмут таьрих индал муслимийн» 225. «Иқдус самин»дан нақл қилган. (4 жилд. «Темиру Таьрих» 849)

[28] Рузинтал : «Илмут таьрих индал муслимийн» 227.

[29] Рузинтал : «Илмут таьрих индал муслимийн» 224.

[30] Солиҳ Али : «Ал-Муаллифотул арабияту анил Мадинати вал Ҳижоз» 18.га қаранг.

[31] Ал-Хатиб : «Таьриху Бағдод» 1:128.Ал-Байҳақий : «Таьриху Байҳақий» 22 .Ал-Ҳоким : «Таьриху Нисобур» 7.

[32] Ал-Қушайрий :«Таьриху Раққа» 3-7.

[33]Иброҳим (а.с)дуолари фазилатидан Исбаҳонда 30 кишини  доимо дуолари ижобат бўлиши,Оллоҳ Исбаҳон тўпроғига заьфарон ўстиргани ва тоғлари асалга бой бўлишини зикр қилганига ўхшаш. Ҳажжож ибн Юсуфнинг хизматгорига юборган мактубини келтиради.Унда Исбаҳон чегара ва амалда мамлакатнинг кенги ва Форс ва Аҳваздан кейин хирожда кўпроғи,ернинг энг тозаси деб битилган.Кейин  Исбаҳонни кўп фазилати ҳақида батафсил маьлумот беради.

[34] Абу Шайх ал-Ансорий : «Табақотул муҳаддисийн би Исбаҳон» муқаддимаси.

[35] Ал-Хатиб  : «Таьриху Бағдод» 1:214.

[36] Ёқут  : «Мўьжаму удабо» 1:246.

[37] Ўтган манба  : 1:252-253.

[38] Ал-Хатиб  : «Таьриху Бағдод» 5:474.

[39] Ас-Саховий  : «Ал-Эьлону бит тавбих» 386, Ибн Маин Умар Мажоладийни Абу Муовиядан ривоят қилган ҳадисини, Абу Муовия унга Бағдодда ҳадис ривоят қилмаган деб, ёлғонга чиқарди.  (Ал-Хатиб  : «Таьриху Бағдод» 11:205.)

[40] Ал-Ироқий  : «Фатҳул муғис» 4:164.

[41] Ўтган манба.

Худайназаров Фахритдин Хаитович , илмий тадқиқотчи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here